Турк армияси энди мамлакат ичидаги сиёсий ишларга аралаша олмайди.

617
0

1

Туркия парламенти кун тартибига қўйган “Қуролли кучларининг мамлакат ичидаги фоалияти ҳақидаги қонунга” ўзгартув киргизишлик, армиянинг сиёсий масалалар билан шуғулланишини ман қилади.

Туркия премер-министри Тойип Эрдуғоннинг парламентда чиқиши чоғидаги баёнотига кўра, бу ҳол янги қонунчилик ташаббусида асосий ўрин касб этади. “Ва ниҳоят биз бу қонуннинг 35 моддасини ўзгартирмоқдамиз. У кўп йиллар давомида демократик жараёнларга аралашишлик учун ҳамда давлат тўнтаришларига ниқоб сифатида асос бўлиб ҳизмат қилиб келди”, – деди у. Қонуннинг бу ҳолати, агар барқарорликка таҳдид солувчи жараёнлар ёки халқ норозиликлари натижасида тартибсизликлар бошланиб кетгудай бўлса, армияга мамлакатнинг сиёсий хаётига аралашишлик ҳуқуқини бериб келган. Тарихда ҳарбийлар бу қонундан фойдаланиб уч марта ҳукуматни истефога хайдаган. Қонунчиликда бундай ҳолнинг бўлишини Эрдуғон, “турк демократиясининг юзидаги доғ”, деб атади.

“Қонунчиликка бизнинг демократик тузумимизни мустаҳкамлаш юклатилган. Биз демократияга аралашишликнинг қонуний йўлларини очдик. Ва хозир бу қонунда биз, қуролли кучлар вакиллари сиёсий фаолият олиб боролмасликларига ишора қилмоқдамиз”, – деди премер.

Туркистон: 

Туркиядаги холат Мисрдагининг тескариси. Бу ерда ҳарбийлар АҚШнинг манфаъатларига тўсқинлик қилишидан хавотирдалар. Эрдуғон айтганидек, илгари хақиқатдан ҳам ҳарбийлар шу каби йўллар билан 3 марта ҳокимиятни ўз қўлларига олганлар. У айтмайдигани эса, бу давлат ағдаришларнинг барчаси, халқаро сиёсатга алоқадор бўлган ташқи давлатларга мутлоқ боғлиқ бўлгани.

Хозирда давом этаётгани ҳам, илгаригиларнинг давоми халос. Мақсадлари ҳам деярли бир хил, давлат раҳбариятини ўзгартириш. Албатта бу ишлар дунёнинг 3 чи давлатларининг деярли барчасида давом этиб келади. Лекин Миср ва Туркиядагидек ҳаммасида ҳам ҳарбийлар иштирокида эмас албатта.

Шунинг учун Эрдуғон ҳарбийларни сиёсий жараёнларда иштирок этишдан четлатиш хақидаги қонунни кўтаради. Чунки АҚШга қарши қувватларнинг Туркияда ҳарбийлардан бўлак деярли хавф туғдириши мумкин бўлган сиёсий гуруҳлари йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here