Мурси ўз лавозимида қолиши мумкин, бироқ …

543
0

1370463655_1

2 июл, Миср. Қоҳиранинг Кит-Кат районидаги президент Муҳаммад Мурси тарафдорлари билан мухолифат ўртасидаги тўқнашувларда ўнга яқин одам ҳалок бўлган.

Мурси тарафдолари ва унга қаршилар билан тўқнашувлар айни вақтда Мисрнинг бир неча вилоятида кетмоқда. Александриядаги тартибсизликларни полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатиб тинчландиришга ҳаракат қилмоқда.

Кафр-эд-Давар районидаги тўқнашувларда ҳам ўнлаган жароҳат олганлар ҳақида маълумотлар келмоқда. Қоҳиранинг жануб томонидаги Асютда тартиб ўрнатиш учун армия бўлинмалари жойлаштирилган. Пойтахт чеккасидаги Хелуанда нотаниш шахслар томонидан «Мусулмон биродарлар» қароргохи ёқиб юборилган.

30 июн куни бошланган ҳукуматга қарши намоишларда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, жабрланганлар юзлаб хисобланмоқда.

Шу вақтнинг ўзида, «Ал-Маядин» телеканали берган маълумотга кўра, раҳбариятнинг юқори эшелонида ўзаро келишув варианти муҳокама қилинмоқда. Бу вариантда Мурси ўз лавозимида мухлатининг охиригача қолади, бироқ ўз ваколатининг кўп қисмини миллий қутқариш ҳукуматига топширади. Муҳокаманинг кетишига қараганда, бу келишув кафиллигини Миср Қуролли кучлари ўз зиммасига олади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here