Алмазбек Атамбаев араб давлатларига сафар қилади

555
0

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 28 декбар кунлари расмий ташриф билан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарга боради.

 Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев 2-4 декабр кунлари Саудия Арабистонида бўлиб, мазкур мамлакат раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

 Бирлашган Араб Амирликларига сафар 4-7 декабр, Қатар сафари эса 7-8 декабр кунларига режалаштирилган.

 Ташрифлар асносида савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Туркистон:

Қирғизистон, АҚШ томонидан молиявий тузоқлар қўйилган худудга кириб бормоқда.

Бу Атамбаев учун ўта хавфли ўйин. АҚШ ўзига тобеъ давлатлар ва йирик компаниялар орқали инвестиция ёки бошқа бир маълум тармоқларни ўниктириш учун гран хисобида пуллар олиб кириб, давлатни қарзга ботиради. Сўнг бу компанияларнинг қарзлари эвазига ўша йирик корхоналарни гўёки тортиб олади. Ўзбекистондаги Даевоо компанияси каби. Ёки ўша инвестор (хақдор) давлатлар орқали, ўз манфаатлари йўлида бир вақтда босим ясай олади.

Асосий хавф шундаки, Атамбаев икки катта давлатлар орасида, улар томонидан қўйилаётган икки бир бирига қарама қарши йўналишдаги шартномаларни имзолаб юбориши кутилади. Имзоламай туриб ваъда қилинган қўштирноқ ичидаги молиявий кўмаклар кўрсатилмайди. Атамбаев эса, ўз режимини сақлаб қолиш мақсадида хар нарсага тайёр. Вазият хам, ўша маблағларга ўта мухтож холатда. Буни АҚШ ва АҚШпараст қувватлар хам жуда яхши англаб туришипти. Эътибор берган бўлсанглар Қирғизистонга охирги пайтда Швейцария призиденти, Соресс жаноблари, ва яна бир қанча капиталист расмийлари серқатнов бўла бошлашди. Россия хам шошилинч келиб 500 миллионлик жамғарма фонди тузиб кетди. Буларнинг хаммаси Атамбаев атрофидаги коррупцияга пешонасигача ботган режим учун берилаётган пора десак муболаға бўлмайди. Улар Атамбаев хохлаганида хам бу маблағларнинг катта қисми ўз ўрнига етиб бормаслигини билишади хам хохлашади хам. Чунки у колонизаторларни Қирғизистон давлати, унинг халқининг шароити ва ахволи заррача қизиқтирмайди. Улар режимни ўз томонларига хар хил найранглар билан бўлса хам жалб қилишмоқчи халос. Атамбаев Акаевнинг икки томонлама олиб борган сиёсатини қайтара олмайди. Негаки Россия илгариги қудратида эмас. Илгари Россия кучли бўлгани ва СНГга аъзо давлатлари унга қаттиқ сиёсий тобеъ эканлигидан, улардан хотиржам, бехавотир эди. Хозир вазият мутлақо ўзгача. Россия хар бир давлатнинг қўлловига мухтож, шунинг учун бу ишга у катта ахамият беради. Бу дегани Украинага берганичалик бўлмаса хам, шунга яқин эътибор беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here