Фиқҳни ўрганиш

718
0

фикх-199x300

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Ҳар бир мусулмонга ҳаётида зарур бўладиган шаръий ҳукмларни билиш фарзи айндир. Чунки у ўз ишларини шариат ҳукмларига мувофиқ қилишга буюрилган. Зеро Шореънинг одамларга ва мўминларга қилган таклиф хитоби жазм (қатъий) хитоб бўлиб, бу тўғрида ҳеч кимнинг ўз ихтиёрича иш тутишга ҳаққи йўқ. Бунга далил Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидир:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمْ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُبِينًا

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қил­ган буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир»        [Аҳзоб: 36]

Хитоб имон хусусида бўладими ёки инсоннинг амаллари хусусидами, бунинг фарқи йўқ. Зеро Аллоҳ Таолонинг:

آمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ 

«Аллоҳга ва Унинг Росулига имон келтиринглар» [Нисо: 136]

деган қавли билан

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

«Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилди» [Бақара: 275]

деган қавли иккаласи ҳам таклиф хитобидир. У ўзидаги мавзу жиҳатидан эмас, хитоб эканлиги жиҳатидан жазм хитобдир. Ҳар бир амал тўғрисида ҳисоб берилиши бунга далилдир: Аллоҳ Таоло деди:

فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَه -7, وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَه -8,

«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» [Залзала: 7-8]

يَوْمَ تَجِدُ كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ مِنْ خَيْرٍ مُحْضَرًا وَمَا عَمِلَتْ مِنْ سُوءٍ تَوَدُّ لَوْ أَنَّ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ أَمَدًا بَعِيدًا وَيُحَذِّرُكُمْ اللَّهُ نَفْسَهُ 

«Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур»                                                                                  [Оли Имрон: 30]

وَتُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ

«Ҳар бир жон қилган амалининг (мукофотини) тўла олади»

[Нахл: 111]

Демак таклиф қатъий шаклда келди. Мусулмон ҳар қандай ишни қилиш чоғида шариат ҳукмлари доирасидан чиқмасликка қатъий буюрилди. Таклиф мавзусига, яъни Аллоҳ бажаришни ёки тарк этишни талаб қилиб ёки ихтиёр бериб таклиф қилган нарсага келсак, у фарз, мандуб, мубоҳ, ҳаром, макруҳ бўлиши мумкин. Аммо таклифнинг ўзи жазм-қатъийлик бўйича қолаверади, у тўғрида ихтиёр бўлмайди. Унга оид фақат битта ҳолат, яъни унинг доирасидан чиқмаслик вожиб бўлиб қолади. Шунга биноан дунё ҳаётида зарур бўладиган шаръий ҳукмларни билиш ҳар бир мусулмонга фарз бўлди. Бундан ортиқ ҳукмларни билиши эса фарзи айн эмас, фарзи кифоядир. Уни айримлар адо этса қолганлардан соқит бўлади. Буни Анас ибн Моликдан қилинган ушбу ривоят қувватлайди: Росулуллоҳ A дедилар:

«طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ»

«Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир».

Бу ерда гарчи мусулмонга ҳаётида зарур бўладиган ҳар бир илм ирода қилинаётган бўлса-да, бунга мусулмонга ҳаётида зарур бўладиган ибодатлар, муомалалар ва бошқаларнинг ҳукмлари жиҳатидан бўлган фиқҳ ҳам киришини таъкидлаш жоиздир. Шунинг учун ҳам фиқҳни ўрганиш мусулмонлар учун зарур ишлардан бири бўлибгина қолмай, балки зиммаларига Аллоҳ фарз қилган аҳкомлардан бири ҳамдир. Бу аҳком фарзи айн бўладими ёки фарзи кифоями, бунинг фарқи йўқ. Росулуллоҳ A фиқҳни ўрганишга тарғиб қилдилар. Фиқҳни ўрганишга ундаган қатор ҳадислар келди. Масалан Бухорий Муовия ибн Абу Суфёндан ривоят қилди: Росулуллоҳ A дедилар:

«مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ»

«Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса уни динда фақиҳ қилиб қўяди». Саид ибн Мусайяб Абу Ҳурайрадан ушбуни ривоят қилди:

«مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ»

«Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса уни динда фақиҳ қилиб қўяди».

Ибн Можа ривояти. Бу ҳадисларда фиқҳнинг фазилати ва уни ўрганишга тарғиб очиқ кўриниб турибди. Умар ибн Хаттоб Gдан ривоят қилинишича у бундай деди: «Кечалари ибодатда бедор, кундузи рўзадор минг обиднинг ўлими Аллоҳ ҳалол ва ҳаром қилган нарсаларни билувчи битта оқилнинг ўлимидан енгилроқдир». Ибн Ҳанбал ривояти.

Итоат

Итоат асосий иш бўлиб, у сабабли давлатда ҳам, жамоатда ҳам тартиб-интизом вужудга келади. У давлат ва Умматда оммавий тартиб-интизом мавжудлигига далолат қиладиган энг муҳим кўринишлардан биридир. Шунинг учун ҳам Қуръон кўплаб оятларда итоатга ундаб келди. Ваҳий келиб турганига, мўъжизалар ва рисолат бўлиб турганига, Росулуллоҳ A шахсан ўзи борлигига ва буларнинг ҳаммаси итоатни вужудга келтириш учун етарли эканига қарамай Қуръон итоатга ундаб келди. Қуръон буюриб келган итоат шундай итоатки, унинг асосига давлат ва Уммат вужуди қурилади. У шу вақтнинг ўзида итоат хулқини баён қилиш ҳамдир. Оятлар итоат вожиб бўладиган пайтда итоат қилишга қаттиқ буюриб келди. Буюрганда ҳам унга мажбурлайдиган ва уни мусулмон хусусиятларидан бири қилиб қўядиган тарзда буюрди. Итоат қилиш жоиз бўлмаган пайтда итоат қилишдан қайтарди. Қайтарганда ҳам итоат қилмасликка мажбурлайдиган ва бундай пайтда итоат қилишни мусулмон ўзини йироқ тутиши лозим бўлган нарса деб эътибор қилишга ундайдиган тарзда қайтарди. Шунинг учун биз Қуръон итоат хусусиятини вужудга келтираётган пайтда шундай деб айтаётганини кўрамиз:

أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ

«Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!»    [Оли Имрон: 32]

‘فَاتَّبِعُونِي وَأَطِيعُوا أَمْرِي

«Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!» [Тоҳа: 90]

وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا 

«Қулоқ солиб, итоат қилинглар»                     [Тағобун: 16]

وَمَنْ يُطِعْ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ 

«Ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритади»                                                         [Нисо: 13]

مَنْ يُطِعْ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ

«Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди»  [Нисо: 80]

وَمَنْ يُطِعْ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ

«Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар билан бирга бўлурлар»                                         [Нисо: 69]

Аллоҳ бу оятларда мутлақ итоатга буюрди, итоат муқайяд бўлмай келди. Биз Росулуллоҳ Aнинг ҳокимлар ва волийларга ҳар қандай ҳолатда итоат қилишга буюраётганини, фақат агар гуноҳга буюрсагина итоат қилмаслик лозимлигини айтаётганини кўрамиз. Ибн Аббосдан Набий Aнинг шундай дегани ривоят қилинди:

«مَنْ كَرِهَ مِنْ أَمِيرِهِ شَيْئًا فَلْيَصْبِرْ عَلَيْهِ فَإِنَّهُ لَيْسَ أَحَدٌ مِنَ النَّاسِ خَرَجَ مِنَ السُّلْطَانِ شِبْرًا فَمَاتَ عَلَيْهِ إِلاَّ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Ким амиридаги бирон нарсани ёқтирмаса унга сабр қилсин. Зеро кимки султондан бир қарич четга чиқиб шу ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Муслим ривояти. Росулуллоҳ A амирга итоат қилмасликни жамоатдан ажралиб қолиш деб ҳисобладилар. Абу Ражо Уторидий ҳадис ривоят қилиб деди: Мен Ибн Аббос Hдан Набий Aнинг шундай деганини эшитдим:

«مَنْ رَأَى مِنْ أَمِيرِهِ شَيْئًا يَكْرَهُهُ فَلْيَصْبِرْ فَإِنَّهُ مَنْ فَارَقَ الْجَمَاعَةَ شِبْرًا فَمَاتَ فَمِيتَتُهُ جَاهِلِيَّةٌ»

«Ким амиридан ўзи ёқтирмайдиган бирон нарсани кўрса сабр қилсин. Зеро ким жамоатдан бир қарич ажраб ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Муслим ривояти. Мусулмонлар Набий Aга байъат беришган нарсалардан бири итоат эди. Жунода ибн Абу Умайя ривоят қилади:

«دَخَلْنَا عَلَى عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ وَهُوَ مَرِيضٌ قُلْنَا أَصْلَحَكَ اللَّهُ حَدِّثْ بِحَدِيثٍ يَنْفَعُكَ اللَّهُ بِهِ سَمِعْتَهُ مِنَ النَّبِيِّ A قَالَ: دَعَانَا النَّبِيُّ A فَبَايَعْنَاهُ فَقَالَ فِيمَا أَخَذَ عَلَيْنَا أَنْ بَايَعْنَا عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ فِي مَنْشَطِنَا وَمَكْرَهِنَا وَعُسْرِنَا وَيُسْرِنَا وَأَثَرَةً عَلَيْنَا وَأَنْ لاَ نُنَازِعَ الأَمْرَ أَهْلَهُ قَالَ: إِلاَّ أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنَ اللَّهِ فِيهِ بُرْهَانٌ»

«Биз Убода ибн Сомитнинг олдига кирдик. У касал эди. Биз: Аллоҳ сизга шифо берсин, Набий Aдан эшитган бирон ҳадисни айтиб беринг, Аллоҳ у сабабли сизга наф етказсин – дедик. У бундай деди: Набий A бизни даъват қилдилар. Биз у кишига байъат бердик. Биздан байъат олар экан, хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам, оғир кунларимизда ҳам, енгил кунларимизда ҳам қулоқ солиб, итоат этишга, ўзимиздан афзал кўришимизга, ишни эгасидан талашмаслигимизга байъат беришимизни айтиб: фақат агар очиқ куфрни кўрсангиз ва сизда бу ҳақда Аллоҳдан аниқ ҳужжат бўлса, (шундагина талашишингиз мумкин), дедилар». Бухорий ривояти. Демак оят ва ҳадислар итоатга буюриб келди. Лекин бу итоат Ислом доирасида бўлиши лозим. Шунинг учун бошқа ҳадислар Аллоҳга осий бўлинадиган ўринда итоат қилишдан қайтариб келди. Набий A дедилар:

«لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ»

«Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат қилинмайди». Аҳмад ривояти. Нофеъ Абдуллоҳ Gдан, у Набий Aдан шундай деганини ривоят қилди:

«السَّمْعُ وَالطَّاعَةُ عَلَى الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ فِيمَا أََحَبَّ وَكَرِهَ مَا لَمْ يُؤْمَرْ بِمَعْصِيَةٍ فَإِذَا أُمِرَ بِمَعْصِيَةٍ فَلاَ سَمْعَ وَلاَ طَاعَةَ»

«Мусулмон киши, модомики бирон гуноҳга буюрилмас экан, ёқтирган ва ёқтирмаган нарсасида қулоқ солиб, итоат қилиши вожиб. Энди агар бирон гуноҳга буюрилса қулоқ солиб, итоат қилмайди». Бухорий ривояти.

Бироқ Аллоҳ буюрган бу итоат оммавий тартиб-интизом ўрнатиш лозим бўлган пайтда бўлади. Аммо бу итоат Ислом зиддига бўлса ёки Аллоҳ йўлидан бошқа йўл фойдасига хизмат қиладиган бўлса, бундай ҳолатда Ислом итоат этишдан қаттиқ қайтарди. Шу боис Аллоҳ Таоло бизни айрим итоатлардан очиқ қайтариб, шундай деди:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا فَرِيقًا مِنْ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ يَرُدُّوكُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ كَافِرِينَ

«Эй мўминлар, агар китоб берилган кимсаларнинг баъзи бир гурухларига бўйинсунсангиз, улар сизларни иймонга келганингиздан кейин яна кофирликка қайтарадилар» [Оли Имрон: 100]

Ÿوَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَنْ ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا

«Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!» [Каҳф: 28]

وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ

«Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар»                                                   [Анъом: 116]

فَلَا تُطِعْ الْكَافِرِينَ 

«Бас сиз кофир кимсаларга бўйинсунманг!»        [Фурқон: 52]

فَلَا تُطِعْ الْمُكَذِّبِينَ

«Бас, (эй Муҳаммад) сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва Қуръонни «ёлғон» дегувчи кимсаларга итоат этманг!»                                                           [Қалам: 8]

وَلَا تُطِعْ مِنْهُمْ آثِمًا أَوْ كَفُورًا

«Ва улардан (кофирлардан) бирон гуноҳкор ё кўрнамакка итоат қилманг!»         [Инсон: 24]

وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَهِينٍ

«(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр кимсага итоат этманг!»         [Қалам: 10]

Бу оятларнинг ҳаммаси ўз сифатлари билан ажралиб турувчи муайян шахсларга итоат этишдан қайтармоқда. Бу оятларни кузатадиган бўлсак уларда айтилаётган итоат Ислом зиддига эканлиги ва Ислом йўлидан бошқа йўлга хизмат қилиши аён бўлади. Аллоҳ Таоло буларни бизга дилларимизда итоат оммавий тартиб-интизомни вужудга келтириш сари йўналадиган бўлиб шаклланиши учун, Ислом давлати вужудига зарар бўладиган ўринларда итоатдан йироқ бўлишимиз учун баён қилди. Шунинг учун мусулмон одам Аллоҳнинг итоат қилиш ҳақидаги амрига лаббай деб бўйсунар экан, Аллоҳ кимга итоат этишдан қайтарган бўлса ундай кимсаларга итоат этишдан қайтиши вожиб.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here