Бекматов: Ҳукумат мактабларда ҳижоб кийиш масаласини узил-кесил хал этиши керак

648
1

0E19FD73-48DC-4E7C-9EFB-958CE6DC7FEF_mw1024_s_n  “Республика” партиясидан депутат Абдужапар Бекматов, ҳукумат мактабларда ҳижоб кийиш билан боғлиқ масалани узил-кесил хал этиши кераклигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Бекматов 7 октябр куни Жогорку Кенешнинг инсон ҳуқуқлари, конституциявий қонунчилик ва давлат тузилмалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилди.

“Бу масала анчадан буён кўндаланг турипти. Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш зарур. Бу масалани ёш болаларни ўзига қўйиб бериш тўғри эмас”, – деди Бекматов.

Бош вазир ўринбосари Элвира Сариева эса, мазкур муаммони хал этишни икки йўли борлигини айтиб ўтди. “Агар қонун доирасида кўриб чиқадиган бўлсак, у ҳолда тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқишимиз керак бўлади. Иккинчидан, масалани тарбиявий асосда ҳам кўриб чиқиш мумкин. Аммо айрим ҳудудларда бу қаршиликларни келтириб чиқармоқда”, – деди бош вазир ўринбосари.

  Туркистон:

Бугунги кунда Қирғизистон ҳукуматининг Ислом ва мусулмонларга, исломий кўриниш ҳамда исломий қадриятларга қарши курашдан бошқа иши ва муаммоси қолмаган кўринади.

  Қарйиб ярим йилдан буён Ўш шаҳри ва вилояти аҳолиси газсиз ҳаёт кечирмоқда. Кунлар совуши билан аҳолига бериладиган электр энергияси етказиб беришда ҳам узилишлар, график бўйича ўчиришлар бошлади. Бензин эса кундан-кунга қимматлаб, тақчиллашиб, ҳатто Талас сингари айрим вилоятларда  ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида (ЁҚШ) бензин учун навбатлар пайдо бўлмоқда.

  Аммо ҳукумат бу муаммоларни кўриб-кўрмасликка, билиб-билмасликка олмоқда. Чунки ҳукуматнинг мазкур муаммоларни хал этишга имконияти ҳам, хоҳиши ҳам йўқ. Бу ҳукуматнинг бирдан бир ташвиши қандай қилиб бўлса ҳам жамият ичида Исломни ва исломий кўринишларни кенг ёйилишига йўл қўймасликдан иборат бўлиб бормоқда.  

1 COMMENT

  1. ана холос…кани сайловдан олдинги баландпарвоз шиорлар! шу хукумат алмашган сайин эл муаммолар гирдобига гарк буляпти. мисоли ок ит урнига кора ит келгандай..буни демократия дейдилар! баъзан уз конунларига хам тупуриб утиш дейдилар!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here