“Исломий Давлат”га қарши тузилган иттифоққа ким ва нима учун кирмади?

619
0

763d391584fb31888fd315884db2fa6d  Сўнги вақтларда “Ироқ ва Шом исломий давлати” (ИШИД) гуруҳига қарши курашиш учун АҚШ бошчилигида араб ва ғарб давлатларидан халқаро иттифоқни ташкил этилиши мусулмон оламида кенг мухокама қилинмоқда.

  Кўплаб исломий олимлар бу лойиҳани “янги салбчилик уруши”, дея баҳолаб кескин танқид остига олдилар.

  Ғоя, услуб ва ҳатто Ироқ ва Шомда барпо этилган “халифалик”ни инкор қилаётган мустақил исломий олим ва сиёсатчилар улар билан боғлиқ муаммоларни Ислом Умматининг ички иши бўлиб, асосий мақсадлари охир оқибат Умматига ва хоссатан Исломга қарши курашга қаратилган Ғарбни бу ишларга аралашишига асло йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблашмоқда.

  Биринчилардан бўлиб Халқаро исломий уламолар кенгашининг раиси шайх Юсуф ал-Қарзовий ўз норозилигини билдирди. У билдирган баёнотда, ўзи “ИШИД”ни тамоман қўллаб-қувватламасада, “ИШИД”га қарши Америка томонидан барпо этилган иттифоқни рад этишини маълум қилди.

  Шунингдек, Араб (Форс) кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгашининг шаръий олимлар лигаси раиси Ажил ан-Нашмий ҳам ўз норозилигини изҳор қилди. Унинг баёнотида, Ғарб ва араб давлатлари томонидан террорга қарши ташкил этилган иттифоқ, Исломга қарши бўлган энг хавфли иттифоқ эканлиги, айтилади. Бундан ташқари унинг хабар қилишича, бу лойиҳа  хатарларини биринчилардан бўлиб очиб берган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бўлади. Тарихни ўқиганларга маълумки, Усмоний Халифаликни қулашига ҳам шунга ўхшаган иттифоқ сабабчи бўлган. Турк ОАВларининг хабар қилишича, Туркия “Ироқ ва Шом исломий давлати”га қарши ташкил этилган халқаро иттифоқда иштирок этишни рад қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here