Исроил армияси ёш болаларни қамоққа олмоқда

651
0

news-TiF211l26t

Исроилга оид матбуот манбалари тарқатган хабарларда айтилишича, яҳуд армияси тарафидан ўтган икки ой ичида Қуддус шаҳрининг ўзида 260 нафар фаластинлик ёш болалар қамоққа олинган.

Исроилда чиқадиган “Га-Арец” газетасининг интернет сайтида тарқатилган айни мавзуга алоқадор хабарда яҳуд полицияси қамоққа олган фаластинлик ёш болалар полицияга қаршилик қилганликда айбланганлиги билдирилди. Газета шу вақтгача бундай айбловлар ёш болаларга қўйилмаганлигига диққатни тортди.

“Га-Арец” газетаси яҳуд полицияси июль ва август ойларида 750 нафар фаластинликни қамоққа олганлиги ва улардан учдан бири ёш болалар эканлиги ҳақида ёзди. Газетага кўра, қамоққа олинган болаларнинг аксари 12 ёшдан кичкинадир. Улар маҳаллий яҳудийларга ва яҳуд полициячиларига тош отганликда айбланиб қамоққа олинган.

Исроилда чиқадиган Едиот Ахронот газетасининг мухбирларидан бири Наҳум Барнеа ҳам ўтган кун “Ёш болаларнинг қўзғолони” номли мақоласида ёш болалар намойишлар ташкил қилганлиги ҳақида ёзган эди. Унинг ёзишича, фаластинлик Муҳаммад Абу Ҳудайрнинг маҳаллий яҳудийлар тарафидан ўғирланиб ваҳшийларча ўлдирилганлиги ортидан фаластинлик ёш болалар намойишга чиқа бошлашган.

Туркистон: Исроил, мусулмонлар томонидан ўлдирилди деб гумон қилинган бир яҳудий учун, Ғазода ўн минглаган мусулмонни бомбардимон қилиб ўлдирди. Унданда кўп мусулмонни уйсиз қолдириб қочоқларга айлантирди. Болалар тош отишган эмиш! Булар танклар билан устиларига бостириб қириб боришаётганларида, тош отишган эмиш! Тиш тирноғигача қуролланган холларида, болаларнинг кўз ўнгиларида ота оналарини таҳқирлаб, зўрлаб, қамоққа олиб кетишаётганини кўриб, тош отишганлари учун фарзандларимизни қамашаётган эмишлар!

Наҳотки ўрганиб қолдик!? Булар бутун дунёда, бизларни вазиятга қараб биримизни ўлдириб иккинчимизни бошимизни силашса, алданаверамизми? Исроил бутун дунё устида хукмрон бўлиб турган куфр системасининг қуввати билан турибдику! Унга суяниб, мусулмонларга қарши юқоридаги ва унданда жирканч ишларни амалга ошириб келади. Биз ўз юртларимиздан туриб, уларга босим беришимиз, уларнинг хар қанақанги маслаҳатларидан, мададларидан воз кечишимиз, Оллоҳга таваккул қилган ҳолимизда улардан умуман воз кечишимиз лозим. Оллоҳнинг нусрати яқин инша Оллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here