Бош вазир аҳолини электр энергиясини тежашга ва кўмир ғамлашга чақирди

530
0

1003591093Қирғизистон Бош вазир Жўмарт Ўторбоев республика аҳолисини келаётган қиш мавсумида электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга ва кўмир ғамлашга чақирди.

  Бош вазирнинг халққа қилган махсус мурожатида айтишича, мамлакатда бугунги кунда электр энергиясига бўлган камомад 1,6 миллиар кВт/соатни ташкил этади ва электр энергия истеъмоли ҳар йили 7-12 фоизга ошиб бормоқда. Электр тармоғининг ҳозирги қуввати эса ўсиб бораётган талабни қондиришга қодир эмас. Тўқтағул сув сақлагичидаги сув миқдори эса ўтган йилнинг шу вақтига солиштирганда 3,5 миллард куб. метр кам.

  “Бундай вазият бизларни зудлик билан Датка-Кемин электр тармоғини барпо этиш, Қамбарота ва Юқори Норин ГЭСларини қуриш ҳамда Бишкек ИЭМ (иссиқлик электр маркази)ни реконструкция қилишга мажбур қилди”, – дея тушинтириш бериб ўтди Ўтарбоев.

 Электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмаслиги учун Қирғизистон ҳукумати бир қатор чораларни қўллашга қарор қилди. Жумладан, аҳоли учун хонадонларни истишда уч фазалик электр таъминотини узиш, кўнгилочар муассасалар, сауна ва автомобилларни ювиш шаҳобчаларини иситишда электр энергиясидан фойдаланишни тақиқлаш ва иситишни бошқа турига ўтказиш, металл эритишда электрдан фойдаланадиган корхоналардаги ускуналарни ўчириш ва истиш мавсумида қурилиш объектларида фақат ёритиш учун электр энергиясидан фойдаланиш.

 “Хурматли ватандошлар, юзага келган вазиятда биз сизларни рўзғорда ва ишлаб чиқаришда электр қувватидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирамиз, чунки Тўқтағул ГЭсида 1 кВт-соат электр ишлаб чиқариш учун 3 куб.мертга яқин сув сарфланмоқда. Бошқа ГЭСларда эса бу кўрсаткич янада юқори. Электр қувватини талаб қилувчи барча иккинчи даражали воситаларини ўчириб қўйишни ва ёритиш воситаларини санитария-гигиена меъёрлари чегарасида қисқартиришга чақирамиз”, – дея даъват қилди бош вазир.

 Шундан сўнг бош вазир қиш ойларида уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш учун зарур бўладиган кўмир миқдорини кечиктирмай ғамлаб қўйишни сўради. Бундан ташқари Ўтарбоев “мамлакатни барча ҳудудларида кўмир билан таъминлаш шаҳобчалари очилишини ва кўмир нарҳи монополияга қарши кураш идораси томонидан назорат қилиниши” ваъда қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here