Саудия ташқи ишлар вазири Сауд Файсал Саудия мамлакати Фаластин масаласини биринчи даражали масала деб эътибор қилишини эълон қилди. Файсал Ислом ўлкаларида ҳукм сураётган зайифлик ҳақида гапирар экан, Исломий ҳамкорлик ташкилотидаги ҳамкасбларидан Ислом умматидаги бу зайифлик сабаблари ҳақида сўради.
Саудиянинг Жидда шаҳрида ўтган Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирок этган конференциянинг очилиш нутқида Сауд Файсал “Нима учун биз зайифмиз?”, “Агар Умматда бирлик бўлганда, Исроил Ғазога тажовуз қилишга қудрати етармиди?”, деган саволларни ўртага ташлади.
“Турли фитналар сабабли Ислом Умматининг бўлакларга ажралиб кетиши Исроилнинг қайта-қайта жиноятларни такрорлашга ундамоқда”, “йиғилишимизни тасалли бериш мажлисига айлантирмоқчи эмасмиз. Ҳозир тасалли бериш ва ечим кутиб ўтириш вақти эмас”, “Исроилнинг асосий мақсади Фаластинни таг-томири билан қўпориб ташлашдир”, деди Саудия ташқи ишлар вазири Сауд Файсал бутун дунёни бу қинғинлар қаршисида сукут сақлаб туришда айблаб.
Фаластиндаги оғир вазият ҳақида сўз юритган Файсал муаммонинг ечими ҳақида гапириш ўрнига Фаластинга кўрсатиладиган моддий ёрдамлар ҳақида гапирди. У жўшқин нутқ сўзлар экан, Саудия қироли Фаластин учун 300 миллион долларлик тиббий ёрдам ажратганлигини таъкидлаб ўтишни унутмади. Файсалнинг маълум қилишича, ривожланиш жамғармаси ҳам Фаластинни қайта тиклаш учун 500 миллион доллар ёрдам ажратган.
Туркистон:
Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари ўзларини Ғазо учун қанчалар жонкуяр қилиб кўрсатмасин, улар оғизда гапиришдан асло нарига ўта олмайди. Агар улар ўз даъволарида самимий бўлганларида эди, аллақачон сўздан амалга ўтган бўларди.
Саудия арабистони Фаластин масаласини мамлакатнинг биринчи масаласи қилиб белгилаши ва Фаластин учун маблағлар ажратиши ҳам ҳеч нарсани ҳал қила олмаслиги кундек равшан. Бундан аввал ҳам қанча-қанча йиғилишлар ўтказилган ва катта-катта маблағлар ажратилганига қарамай, ҳеч қандай ечимга эришилган эмас. Фаластин масаласининг бирдан-бир ечими – Инша Аллоҳ – Муҳаммад с.а.в.нинг лашкарлари аёққа туриши билан ҳал бўлади.