Обама – қора қалб эгаси!

565
0

01-11Обама қора қалб эгаси!

2014 йил 1 август жума куни Америка президенти Обама матбуот конференциясида «Биз жанг майдонида қолиб кетган ғазолик бегуноҳ фуқаролар қалбларимиздан нари кетмаслиги кераклигини ва биз уларни ҳимоя қилиш учун кўп ҳаракат қилмоғимиз лозимлигини очиқ айтганмиз», деди.

Обаманинг қалби қорайган бўлиб, унинг кўз ёшлари ёлғон. Шунингдек, Америка содир этаётган жиноятларнинг ҳисоби йўқ:

 –     Биринчидан  у «Исроил» Ғазодаги уйларни аҳолиси билан қўшиб вайрон қилишда, қуруқликдан, сув ва ҳаводан бомбалар ёғдиришда Американинг ҳарбий техникасини қўллаётганини кўра туриб, яна кўзларини бақрайтириб, ўз баёнотида «жанг майдонида қолиб кетган ғазолик бегуноҳ фуқаролар», деб турибди!!!

 –     Унинг гаплари ёлғон эканини яна шу нарса ҳам фош қилмоқдаки, уруш жиноятчиси Нетаньяху мана шу «жанг майдонида қолиб кетган ғазолик бегуноҳ фуқаролар» бошларига ўз бомбаларини ёғдириб бўлиб, сўнг ундан қурол-яроқ захиралари беришни талаб қилганда, Обама унинг бу талабини қондирган. Фуқароларни ҳимоя қилиш шундай бўладими?!

 –     Обаманинг жиноятлар рўйхати унинг жиноятлари ва ёлғонлари қанчалар кўп эканини кўрсатиб тарибди. Мисол учун, у ўз қудратдалиги пайтида, ўзининг қуролли кучларидаги «Дрон» учоқлари ёрдамида 350 мартадан зиёд ҳужум қилиши билан собиқ касбдоши Бушни ҳам ортда қолдирди. Зеро, Бушнинг ҳужумлари 50 марта эди. Одатда бу ҳужумлар қурбонларининг 80 %и оддий фуқаролар бўлганлиги маълум ва ҳужжатлидир. Обама ўзининг 2009 йилда қудратга келган пайтдаги илк нутқида «ўзидан олдинги ҳамкасби кичик Жорж Буш сиёсатини қўлламаслигини, Буш сиёсати Америка хавфсизлиги билан қадриятлари ўртасида хато танловга асослангани»ни айтиб, Қўшма Штатларнинг терроризмга қарши курашини унинг қадриятлари билан уйғун ҳолда олиб боришга ваъда бергани ҳаммага маълум. Унинг амалдаги ҳаракатлари эса шуни исботладики, Америка сиёсати жиноятчига чиқариш билан ваҳшийлик орасида қалқиб туради, америкалик президентлар Нью-Йорк қирғоқларини булғаётган эркинлик тимсоллари ва демократия маданияти соҳиблари бўлган америкалик халқнинг олқишлари остида, ким кўп жиноят қилишда ўзаро беллашади.

 –     Ваҳоланки, аввалда асирга олингани, кейин «ўлдирилгани» иддио қилинган «исроиллик» аскар Ҳайфо соҳилида эмас Ғазо ерида бўлган ва фуқароларни ўлдириш учун махсус топшириқ билан келган бўлган. Бироқ Обама ғазолик қаҳрамонларга агар бу аскарни ҳеч бир шартсиз озод қилмайдиган бўлсалар, кўп қирғин бўлажаги билан таҳдид қилишдан уялмади!! Мана шунинг ўзи бизни ишонтирмоқчи бўлаётган унинг кўз ёшлари ёлғон эканини фош этмоқда. Бу кимса Ғазо аҳлига яҳудийлар аскарларига дахлсизлик ҳуқуқини беришни ҳам зўрлаб тиқиштирган, худди Ироқ, Афғонистон, Покистон, Яман ва Сомалидаги аскарларини қирғин ва вайроналар содир этишда дахлсизлик ҳуқуқи билан таъминлагани каби!!

Хуллас, биз Обама ва Нетаньяхунинг Ислом Умматига бўлган душманлигига, иккаласи ҳам унга қарши кечаю кундуз макр қилаётганига асло шубҳа қилмаймиз. Бироқ биз жуда ғазаб билан ўртага саволлар ташлаймиз: Қачон қудрат аҳлимиз Ислом ва унинг аҳлига нусрат-ёрдам бериш ва душманларга қарши туриш сари ҳаракатга келадилар? Қачон улар қалқонни қайтариш учун Халифаликни барпо қилишда Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам берадилар, ахир, Росулуллоҳ A

»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«

«Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», деганларку? Аллоҳим, Муҳаммад Умматига Сенинг шариатинг билан ҳукм юритадиган, нафақат душманларни, балки бутун кўз олайтирувчиларни йўқ қилиб, шайтон васвасасига солиб қўядиган тўғри йўлни тутувчи халифангни бергин, Сен бу ишнинг эгасисан ва унга қодирсан.

 

Усмон Баххош

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа- «КолумбиаЦентр» – блок б – иккинчи қаватПочта қутиси14­5010

телефон: 009611307594

уяли телефон: 0096171724043

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here