Покистон: толиблар қужум қилмоқда.

591
0

Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош қабилалар назоратидаги ерларида жойлашган Хар шахрида юз берган портлаш натижасида камида йигирма киши ?алок бўлган, ярадор бўлганлари эса элликдан ортиқ.

Портлаш мосламасини худкуш полиция назорат – тафтиш нуқтаси ёнида, одамлар гавжум бўлган бозор майдонида ишга туширган. Портлаш юз берган жой хозир тўсиб қўйилган. Хабарларга кўра, ўлганлар ва яраланган одамлар орасида мактаб ўқувчилари, аёллар ва полиция ходимлари бор. Савдо расталари вайроналари остида яна одамлар бўлиши мумкин.

Портлаш масъулиятини Ал-қоида билан алоқада бўлган “Тахрики Толибон Покистон” гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳнинг мақсади – “фақат АҚШга ҳизмат қилаётган” ҳокимиятни ағдариб ташлаш ва мамлакатда Шариат қонунларини ўрнатиш.

Айни вақтда врачлар ярадорлар ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқдалар, қурбонлар сони яна ошиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here