Ҳизбут Таҳрирга қарши ва мустамлакачини қўллаб қувватловчи машҳур журналист

434
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Афғонистондаги матбуот бўлими

Матбуот баёноти

Бугунги кунда Ислом Уммати ер юзининг барча жойларида исломий уйғониш томон тез суръатда одимлаб бормоқда. Уммат Ҳизбут Таҳрирни ва унинг Исломий Халифаликни тиклаш учун даъватни ёйишдаги тариқатини кенг миқёсда қўллаб-қувватламоқда. Бу тариқат суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад A тариқатининг айнан ўзидир. Ҳизбут Таҳрир тақиқланганига ва Афғонистондаги ахборот воситалари унга қарши турли уйдирмалар тўқиётганига қарамай, унинг таъсири юртнинг барча томонлардаги мусулмонлар орасида бошқа ҳар қандай ҳизбнинг таъсиридан кўра кўпроқ кенгаймоқда. Ҳизбнинг бундай кенг таъсири ва Афғонистонда эришган кучли таянчи айрим доиралар ва унсурларнинг ҳасад қилишига, унга қарши кек сақлашига олиб борди.

«Ҳизбут Таҳрирга юзаки бир назар» номли мақола бунга ёрқин мисолдир. Бу мақола Хўжа Башир Аҳмад Ансорий қаламига мансуб, уни кундалик «Мандижор» газетаси босиб чиқарди. Ҳизбут Таҳрир – Афғонистон вилояти мақола ўз ичига олган тушунчаларни кескин қоралайди ва қуйидаги нуқталарга эътиборни қаратади:

1 –  Мақоланинг ёзилиш услуби «жаноб Ансорий Ҳизбут Таҳрирга нисбатан гина ва нафратга тўла бу мақолани ё жосуслик агентликларидан ёки айрим ғаразгўй томонлардан ёзиб олган ёки уни ёзгани учун улардан пора олган» деган эҳтимолни қувватлайди. Чунки унинг Ҳизб тушунчаларини атайин бузиб изоҳлагани кўриниб турибди.

2 –  Башир Ансорий бу мақоласида шарқшунослар ва мустамлакачиларнинг йўлидан бориб, Исломий Халифаликка ҳужум қилган, у ҳақда: мустабид золим бошқарув низоми ва унинг вақти ўтиб кетди, деган. Бунинг муқобилида демократияни Исломий Халифаликдан афзал бошқарув низоми деб атаган. Шунинг учун у Афғонистондаги мусулмонларга демократияни қаттиқ тавсия этган. Ҳолбуки Афғонистон 12 йилдан буён мустамлакачининг ёрдамлари, қашшоқлик, коррупция, бузуқлик, оммавий қирғин, Исломга тажовуз қилиш ва булардан бошқа бир қанча демократиянинг аччиқ меваларини тотиб келмоқда.

3 –  Башир Ансорий севимли Пайғамбаримиз A Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваҳийси билан асос солган бошқарув низомига ҳужум қилган. Бунинг муқобилида Жан Жак Руссо, Монтескье, Жон Лок каби Ғарбнинг капиталист муфаккирлари асос солган ва ривожлантирган бошқарув низомини қўллаб-қувватлаган.

4 –  Хўжа Башир халифанинг умрининг охиригача бошқариши ҳақида шубҳа уйғотмоқчи бўлган. Ваҳоланки бунга саҳобалар ижмоси далолат қилади. Саҳобалар ижмоси эса Қуръон ва Суннатдан кейинги учинчи далил ҳисобланади. Биз унинг Ислом шариатига қарши бу журъати ва адоватини қаттиқ қоралаймиз.

5 –  У ўзининг Ислом фиқҳини билмаслигига қарамай, Ҳизбут Таҳрирнинг Исломий тушунчаларини масхаралаган. Ваҳоланки бу тушунчаларни тушуниш учун араб тилини, Қуръон илмларини, усули фиқҳни, ҳадис усулини ва истинбот тариқатини етарли даражада тушуниш лозим. Афсуски Ансорий булардан бебаҳрадир.

6 –  Хўжа Ансорий Ҳизбут Таҳрирни амр маъруф ва наҳий мункар, ахлоқ, исломий таълимни ўстириш ва хайрия ишларига эътибор қаратмайди, деб айблаган. Тўғрироғи у ўзини буларни билмасликка олган. Ёки у ҳар куни ўнлаган Ҳизбут Таҳрир йигитлари амр маъруф, наҳий мункар қилгани учун Ислом юртларининг барча тарафларида золим ҳокимлар томонидан қамоққа олинаётганини кўрмаяптими? Улардан кўпчилиги узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, кўпчилиги шаҳид бўлгунча азобланди. Ҳизбут Таҳрир аъзолари бошқалардан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг шаръий аҳкомларига риоя қиладилар (вожиб ва мандубларни бажарадилар, ҳаром ва макруҳдан, ҳатто айрим мубоҳ амаллардан ҳам тийиладилар). Бироқ бу ерда тақдирий масала, яъни Халифаликни тиклаш масаласига бевосита алоқаси бўлмаган айрим аҳкомлар ҳам бор. Булар ахлоққа чақириш, хайрия ишларини ташкил қилиш ва масжидлар қуриш каби жамиятнинг асосларидан бўлмаган ишлардир, шунинг учун Ҳизб улар билан шуғулланиши мумкин эмас. Бу ишлар бахтсизликдан чиқиш ва уйғониш сари қадам ташлашда Умматга ёрдам бермайди. Шунинг учун Ҳизб ҳизб сифатида бу ишлар билан шуғулланмайди. Бироқ бу – Ҳизбут Таҳрир аъзолари шахсий турда ахлоққа ва фазилатли ишларга эътибор бермайди, дегани эмас. Чунки булар Ислом фарз қилган ва буюрган ахлоқлардир.

Ва ниҳоят биз куфр ва жоҳилият низомини қўллаб-қувватловчиларни мустамлакачининг, қонҳўр ҳокимларнинг ва жосуслик агентликларининг манфаати учун қаламларини ишлатмасликка чақирамиз ҳамда тавба қилиб Аллоҳ Таолодан мағфират сўрашини ва мусулмон Афғон халқидан узр сўрашини талаб қиламиз.

«Ҳалок бўлгувчилар очиқ ҳужжат билан ҳалок бўлишлари, тирик қолгувчилар ҳам очиқ ҳужжат билан тирик қолишлари учун»                           [Анфол 42]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here