АҚШ ва Покистон сўзлашувлари муваффақиятсиз ўтди.

640
0

Туркистон:..АҚШ ва Покистон НАТО кучлари учун юкларни Покистон орқали ташиб ўтишликни кайта тиклашлик хусусида сўзлашувларни матбуъотдан яширинча давом этдиришди, маълум ?илади покистон оммавий маълумот тармоқлари.

Марказий разведка Бошқармаси вакиллари, иқтисодчилар ва ҳарбий мутҳассисларни ўз таркибига олган АҚШ намоёндаларининг гурухи ўтган хафта мобайнида Исломободда бўлиб, НАТО кучлари учун Покистон орқали “Жанубий транзит дахлизининг” очилишлиги хусусида парда орти мулоҳазаларни давом этдирдилар, маълум қилади афғон матбуъоти покистон оммавий маълумот тармоқларига кўра.

Маълум қилинишича, асосий тўғаноқ, АҚШнинг ўтган йилги ҳаво ҳужуми учун узр сўрашликни ва Покистон узра учувчисиз аппаратларининг учишларини тўхтатишликни хоҳламаётгани бўлиб турганини Покистон ҳукуматидаги манбаъ баён қилган.

Лекин, Покистон ташқи ишлар Вазирлиги пойтаҳтда АҚШ намоёндаларининг мавжудлигини тасдиқламади.

АҚШ элчихонасидагилар музокаралар давом этаётганини иддао қилмоқ да. “Биз бир қатор масалалар борасида сўзлашувларни давом этдирмоқдамиз. ҳайъатимизнинг баъзи вакиллари музокараларни охирига етказишлик учун Исломободда қолишди”, – баён қилди АҚШ элчихонасининг расмий вакили Марк Строх.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here