Қирғизистон Қозоғистондан газ сотиб олишга тайёр

525
0

20140530_Kirgizgaz   “ҚирғизгазПром” компаниясининг Ўш филиали раҳбари Маматҳолиқ Аматовнинг “Интерфакс” ахборот хизматига хабар қилишича, “Агар “Ўзтрансгаз” компанияси билан Ўш шаҳрига узлуксиз газ етказиб бериш бўйича олиб борилаётган музокаралар муваффақиятли якун топмаса, у ҳолда бу масала Қозоғистон билан мухокама қилинади”.

  Аматовнинг маълум қилишича, эндиликда Ўзбекистон билан музокараларни “Газпром” олиб бормоқда, аммо ҳозирча бу ҳам кутилган натижани бермаяпти.

  “Ўзбекистондан Қирғизистон жанубига етказиб бериладиган табиий газни нархи 290 долларни ташкил этади, мамлакат шимолига бўлса Қозоғистондан газнинг ҳар минг метр куби 240 доллардан сотиб олинади”, – деди Аматов.

  Ўз навбатида Ўш шаҳар ҳокимияти газ муаммосини хал этилишини сабрсизлик билан кутишаётганини билдирди. Ҳокимиятни хабар қилишича, газ етказиб беришни тўхтатилиши электр тармоқларидаги кучланишни кескин ошириб юборгани ва бунинг оқибатида тез-тез авария ҳолатлари содир бўлиб, ярим миллионлик Ўш халқи соатлаб ва ҳатто кунлаб электрсиз қолаётганини, бу эса аҳоли орасида норозиликларга сабаб бўлмоқда.

  Туркистон:

Ўзбекистон ҳукумати кўп йиллардан буён газ таъминоти масаласидан Қирғизистонга босим ўтказиш қуроли сифатида файдаланиб келади. 2014 йил 10 апрел куни имзоланган “Қирғизгаз” компаниясини Россиянинг “Газпром”ига сотиш тўғрисидаги келишувни баҳона қилиб, Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги босимни бошлади. Шартнома муддати тугаганлиги ва келишувда “агар “Қирғизгаз”ни эгаси ўзгарадиган бўлса, Ўзбекистон томони газ беришни тўхтатиши” тўғрисидаги ҳужжатни рўкач қилиб 14 апрел куни Ўзбекистон Ўш шаҳрига газ етказиб беришни тўхтатди. Шундан буён Ўш халқи газсиз ўтирипти.

  Ўз навбатида Қирғизистон ҳукумати расмийлари бунга жавобан Ўзбекистонга сув етказиб беришни тўхтатишга чақирмоқда. Парламентининг  ёнилғи – энергетика комплекси ва табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича қўмитаси 21 май куни Қирғизистон ҳукуматига Ўзбекистонга сув беришни тўхтатишни тавсия қилди. Қўмита раиси Кўжубек Риспаев буни деярли бир ярим ойдан бери Ўшга газ беришни қайта тиклаш уринишлари самарасиз якунланаётгани  билан изоҳлади.

 “Ҳукуматга тавсияни бердик. Ҳозир бу борада тегишли идоралар иш олиб бораяпти. Ҳозир қандай қарор қабул қилсак тўғрироқ бўлади, деган масала кўндаланг турибди. Чунки Ўзбекистонни сув билан таъминлаш борасида давлатлараро шартномалар бор. “Қирғизистон бу шартномадан бир томонлама равишда чиқиши керакми ёки йўқми?” деган савол устида ишлаяпмиз”, -деди Кўжубек Риспаев.

  Қирғизистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Базарбай Мамбетов, “Ҳеч қандай иложи қолмаганидан сўнг, биз энг охирги воситани қўллашимиз керак. Ҳозир Норин бассейнида сув оз. Шунинг учун “сув ўзимизга ҳам етишмаяпти”, деган баҳона билан берилаётган сув миқдорини озайтирсак бўлаверади. 2000 йилда ҳам Ўзбекистон газ беришни бир ярим ойга тўхтатиб қўйганида, Қирғизистон Учқўрғон сув омборидан Наманган каналига бериладиган сувни бир ҳафтага тўхтатиб қўйган эди. Ўшанда орадан икки кун ўтмай, Ўзбекистон делегацияси Бишкекка келган ва газ таъминоти тикланган эди. Бишкек Ўзбекистонга таъсир кўрсатиш мақсадида ўз зиммасига олган мажбуриятдан вақтинчалик воз кечиши керак”, – деди.

  Агар Қирғизистон Қозоғистон билан газ етказиб бериш тўғрисидаги келишувга эришадиган бўлса, Ўзбекистонга айни ёзнинг саратонида сув етказиб беришни тўхтатиши, бу эса асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Ўзбекистон учун қаттиқ зарба бўлши мумкин.

  Сиртдан олиб қараганда икки қўшни давлатлар бир-бирлари билан келиша олмаётгандек кўринсада, бу рақобат ортида АҚШ ва Россия давлатлари турипти. Бутун дарду ташвиши ўзи эгаллаб турган ҳокимиятни сақлаб қолишдан иборат бўлган ҳокимларни эса оддий халқ билан ҳеч қандай ишлари йўқ.

   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here