Аёллар қамоқхонасидан нидо

613
0

7F30408F-2361-426B-B7C6-2702B9967E64_w320

Тошкентдаги Ҳамза тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган КИН/7- сонли аёллар турмасидан туриб сизларга мурожаат қиламиз.

Дини учун қамалган муслималарнинг нидосини эшитишликка чақирамиз.
Биз мусулмон бўлиб ўз динига амал қилганимиз учун инсон зотига муносиб келмайдиган таҳқирларга дучор бўлган ожизалармиз. Биз эмизикли гўдаклари бағридан тортиб олинган, фарзандлари кўчаларда тарбиясиз қолиб кетган оналармиз. Қамоқҳонада ҳам рўмоллари бошидан тортилиб олинган бечоралармиз. Ўз Яратувчисига ибодат қилиш неъматидан маҳрум этилган, намоз ўқиса ҳақорат эшитадиган, қўлларидан Қуръони тортиб олинадиган маҳбусалармиз. Агар замон чархпалаги тескарига айланиб, тақдир тақозоси билан бизни таҳқирлаётган, қийнаётганлар билан бизнинг ўрнимиз алмашиб қолса, бизга қилаётган муомалаларни уларнинг ўзига асло қилмаган бўлар эдик.
Бу ердаги муомалани иймонли инсонлар душман у ёқда турсин, хатто ҳайвонга ҳам раво кўрмайдилар.

Бу қамоқхонада сочини беркитиб рўмол ўраш таъқиқланади. Кийимлар тиззасидан баланд бўлишлиги шарт. Қайси бир муслима тиззасини ёпиб, узунроқ кўйлак кийса, унинг кўйлаги йиртиб ташланади. Хатто муслималарнинг номусига қўллар теккизилади.

 

 

Бошимизда ушбу кунлар бўлмаганда,

маюс кўзлар жиққа ёшга тўлмаганда.

Бу сўзларни сатрларга термасмидим, 

дуоларга кўп эътибор бермасмидим.

Зулм остида қон ютмоқда иймон аҳли, 

хаддан ошмиш ўзбекларнинг Абу Жаҳли.

Насорою, яҳудларни сийлар бунда, 

мусулмонни ҳеч аёвсиз қийнар бунда.

Таҳажжудда туриб Хаққа нидо қилинг, 

нафсингизни уйқусидан жудо қилинг. 

Адо этиб маҳбуслардан қарзингизни, 

Қодир Зотга баён айланг арзингизни.

Дарди йўқлар майли ётсин, аммо сизлар, 

яқинлари ҳибс этилган ўғил қизлар.

Кечалари туриб сиз ҳам туриб дуо қилинг, 

эшитгувчи доим уйғоқ Худо билинг.

Мазлум учун шариатда қасос бордир,

 лаънатлашга Қуръонда ҳам асос бордир.

Дуо билан тарқалсами овозалар, 

очилгайдир осмон ичра дарвозалар.

Чунки номард андишани қўрқоқ билар,

мўминни эмас иблисни у ўртоқ билар.

Муслимани бармоғига бигиз санчиб,

тирноқларин суғурсалар эзиб янчиб.

Дин аҳлини битта битта ўлдирсалар,

мамлакатни мозор билан тўлдирсалар. 

Ким бу ишга қайғурмасдир,

тошбағирдир, виждонсиздир, ярамасдир.

Мунофиқлар ислом юртин қилса пайҳон,

рози бўлиб жим турганлар соқов шайтон. 

Қайтармаса ё қўл билан ё тил билан, 

мўминмасдир рад этмаса ё тил билан.

Дуо қилинг маҳбусларга сабр берсин,

золимларга қатор қатор қабр берсин.

деб маҳбуса муслима сингилларингиз

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here