Ҳизбут-Таҳрирнинг таъсири

539
0

02

Америка қўшма штатларида жойлашган “Hudson” институти қошидаги Евро Осиё сиёсати марказининг мудири, Ҳизбут Таҳрир бўйича тадқиқотчи, Туркиялик «мутахассис» Зейно Баран “Hudson” институтида ташкил қилинган анжуманда нутқ сўзлади. У ўз нутқида Ҳизбут-Таҳрирнинг Ислом умматига ўтказаётган таъсири ҳақида сўз юритди.

“Бугунги кунга қадар Ҳизбут-Таҳрирнинг энг катта муваффақияти Ислом дунёси ичидаги баҳс мунозаларни бир томонга қарата йўллантира олишидир. Бир неча йил аввал жуда кўп Исломий жамоалар янгидан Халифалик давлатини тиклаш фикрига шунчаки бир хом хаёл деб қарашарди. Бугунга келиб бунга жиддий бир мақсад сифатида қарашмоқда ва бундай инсонларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳизбут-Таҳрир ўн йиллар мобайнида Исломий халқлар ичида фаолият олиб борар экан, бугунги кунда Мусулмонлар орасида ўзининг фикрлари диндан келиб чиққанлигини ҳис эттира олганлиги билан ва сулолалар ва ирқлар ёки миллий қадриятлар олдида эмас, динлари олдида қарздор эканликлари ҳиссини уйғота олганлиги билан фахрланиши мумкин”, деди у.

Зейно Баран аввал ҳам Ҳизбут Таҳрирнинг «инқилобий» мақсадларини ва тактикаларини ёритиб қатор доира суҳбатларини ўтказган эди. У ўз тадқиқотларидан келиб чиқиб Ҳизбут-Таҳрирни “сўз эркинлигини ҳимоя қилиш” нуқтаи назаридан туриб ҳимоя қилмаслик керак, деган фикрни олға сурган эди.

«Ҳизбут-Таҳрир Бошқа жамоаларга ўхшаб бир ёки бир неча давлатларда эмас, ҳамма жойда бутун умматни оёққа турғазиш ва Халифалик давлатини тиклаш ҳақида сўз юритаётган ягона ҳизбдир. У ўзи даъват олиб бораётган давлатларда кенг тарқалиб бормоқда. У анча жиддий силжишга эришди. Бу Ҳизб фикрлар курашидаги асосий ўйинчи сифатида жуда хатарлидир», “Ҳизбут Таҳрир бутун куч-ғайратини бевосита иш олиб боришга эмас балки фикрий курашга қаратган. Унинг мақсади ҳозирги исломий давлатлар ва ғарб ҳукуматларини ағдариб ташлаб Халифаликни қуришдир”. деган эди у ўшанда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here