Ливан ва минтақанинг келажаги ҳақида заҳарли ширин сўзлар билан Америка вакили Том Барак Ливанда

32
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливан ва минтақанинг келажаги ҳақида заҳарли ширин сўзлар билан Америка вакили Том Барак Ливанда

Унинг мақсади яҳудий вужуди билан тинчлик ва нормализация келишувини мустаҳкамлаш ва якунига етказишдир

2025 йил 7 июл куни президент саройида ўтказилган матбуот анжуманида Америка вакили Том Барак қуйидаги баёнотларни берди: «Ливан ва минтақа олдида фойдаланиш лозим бўлган катта имконият турибди», «Минтақани ўзгартириш вақти келди», «Ҳамма ўтган воқеалардан чарчади», «Хавфсизлик Ливанга сармояларни жалб қилади», «АҚШ президенти Ливанда тинчлик ва фаровонлик қуришга содиқ эканини қайта тасдиқлади», «Ливанликлар ўз юртларини яна Шарқнинг дурдонасига айлантириш учун ноёб имконият олдида турибди». Аммо бу ширин сўзларнинг ортида Америка ўзининг асосий талабини яширмоқда. Буни Том Барак қуйидагича баён қилди: «Ливан каби имкониятларга эга бўлмаган Сурия бошбошдоқликдан умид сари ўтди ва яҳудий вужуди билан музокара бошлади, ҳозир эса ҳамма келишув сари шошилмоқда»… Мана, масала кундек равшан бўлди: гап Ливан ва Сурияни ҳам қамраб оладиган «Иброҳим келишувлари»ни кенгайтириш ҳақида кетмоқда! Ливан президент маъмуриятининг Америка вакилига топширилган расмий жавоб ҳужжатига оид баёнотларида бу ҳолат «кенг қамровли ечим» дея ифодаланиб, қуйидагича таъкидланди: «Ливан президенти Америка вакилига кенг қамровли ечимга оид Ливан томонидан ишлаб чиқилган ғояларни тақдим этди». Америка вакили бу жавобни «масъулиятли» деб баҳолади ва унинг Америка кўзлаётган йўналиш билан тўлиқ мос келаётганини қайд этди. Ахир, АҚШ маъмуриятининг мақсади, худди Сурияда ҳаракат қилаётганидек, Ливанни ҳам яҳудий вужуди билан тинчлик келишувига тортиш эмасми?! Америка маъмуриятининг барча ҳаракати Ливан ва бошқа мамлакатларда, ҳатто бошқарувга тобе бўлган куч-қудратнинг ҳар қандай шаклини ҳам йўқотишга қаратилган эмасми?! Чунки уни қўлга киритган ҳар қандай куч қаҳрамон жангчилар 2023 йил 7 октябрда Ақсо тўфонида, озгина қурол-аслаҳа ва озиқ-овқат билан намоён этган жасоратни такрорлаши мумкин. Шу боис фақат Ливан билан чекланиб қолмай, балки бутун минтақани қамраб олаётган ушбу ҳаракатнинг энг муҳим жиҳати – энг жирканч тажовуз ва мустамлакачилик шаклида намоён бўлиб, «Янги Яқин Шарқ лойиҳаси» номи билан юритилаётган Америка ва яҳудий вужудининг бирлашган позициясидир, шунингдек, яҳудий вужудининг минтақада полиция вазифасини бажарувчи кучга айлантирилаётганидир. Бу – бутунлай мустамлакачилик лойиҳаси бўлиб, Америка ва яҳудий вужуди унда умумий ва ягона душман сифатида ҳаракат қилмоқда. Бу лойиҳа бутун Ислом Умматига қарши қаратилган бўлиб, уни ягона уммат сифатида нишонга олган.

Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш ва тинчлик ўрнатиш – яҳудийлар ва Америка назарида – муайян тайёргарликларсиз амалга ошмайди. Улар биринчи навбатда куч-қудратнинг ҳар қандай кўринишини, ҳатто фаол бўлмаган заиф кучларни ҳам яҳудий вужуди атрофида қолдирмасликни талаб қиладилар. Булар қаторида Эрон ҳизбининг қуроллари ва Фаластин қочқинлар лагерларидаги қуроллар ҳам бор. Агар ушбу қуроллардан ўз вақтида, яъни 2023 йил 7 октябр арафасида ёки ундан олдин, Эроннинг прагматик сиёсий қарорларига ва минтақавий давлатлар сиёсатларига тобе бўлмасдан тўғри фойдаланилганда эди, инкор қилиб бўлмайдиган катта фарқ юзага келган бўларди. Тўғрироғи бу ҳатто армияларни ўз режимларига қарши қўзғатган бўларди. Аммо парда ортида содир бўлаётган воқеалар оммавий ахборот воситаларида кўрсатилаётган манзарадан бутунлай фарқ қилади. Мана, Америка вакили ўзининг ҳайратомуз баёнотида Эрон ҳизбини «сиёсий партия» деб атаб, бўлаётган ишларнинг сиёсий партия сифатида унга қарши қаратилмаганини билдирди. У жумладан бундай деди: «Ҳизбуллоҳ сиёсий партия бўлиб, унинг ҳарбий қаноти ҳам бор. У ўзининг келажаги мавжуд эканини ва бу жараён унга қарши қаратилмаганини англаши керак». Бош вазир Навоф Салам ҳам Америка вакили билан учрашувидан сўнг «Ҳизбуллоҳ – Ливан давлатининг ажралмас қисмидир!» дея баёнот берди. Ундан кейин эса 2025 йил 6 июл куни «Арабия» телеканалига берган интервьюсида Ливан парламент раисининг ўринбосари Илияс Бу Саъб ҳам бу фикрни тасдиқлаб бундай деди: «Оммавий ахборот воситаларида эшитилаётган баёнотлар орқа саҳнада содир бўлаётган воқеалардан бутунлай фарқ қилади. Музокаралар олдидан кескин баёнотлар берилиши одатий ҳолдир». Ҳатто ҳизбнинг бош котиби Наим Қосимнинг Байрут жанубида Ашуро куни муносабати билан қилган нутқида ҳам орқа саҳнада яширинча бошқарилаётган ҳаракатларга аниқ ишора бор. Зеро, у бундай деди: «Қаршилик ҳаракати – ечимлардан биридир…». У турли вариантлар ҳам мавжудлигини таъкидлаб, «Биз тинчликка ҳам, зарурат бўлса, тўқнашув ва ҳимояга ҳам тайёрмиз», деди. Бу эса барча тарафларнинг йўналиши битта эканини кўрсатади: Барча ҳаракатлар охирида Американинг яҳудий вужуди билан тинчлик ва нормаллашув лойиҳасига хизмат қилмоқда. Барча шовқинли баёнотлар ва оммабоп нутқлар эса, душман ёки унинг вакиллари билан учрашув олдидан айтиладиган одатий риторикадан бошқа нарса эмас!… Яна бир жиҳат очиқ равшан бўлдики, Америка томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётган Ливан президенти Жозеф Аун Ливан томонини таслим ва нормаллашув йўлига бошлаб бораётган шахсдир. У буни, аввало, қуруқлик чегараларини белгилаш масаласини қайта кўтариб, яҳудийлар билан алоқаларни тўлиқ тиклаш орқали амалга оширмоқда. Шунингдек, у Литани дарёси жанубидагина эмас, балки шимолида ҳам Эрон ҳизбини қуролсизлантириш жараёнини бевосита назорат қилмоқда… Шунингдек, яҳудий вужуди билан таслим бўлиш ва нормализация келишувини тайёрлашнинг бир қисми сифатида айнан Ливан Конституциясининг 52-моддасини фаоллаштириш ҳақида маълумотлар сиздирилди. Моддада бундай дейилган: «Президент бош вазир билан келишув асосида шартномалар тузиш ва уларни имзолаш ваколатига эга. Лекин бу келишувлар фақат вазирлар кенгаши тасдиқлаганидан сўнг кучга киради. Шунингдек, агар мамлакат манфаатлари ва давлат хавфсизлиги бунга йўл қўйса, шартномалар ҳақида парламент ҳам хабардор қилинади». Бу эса Ливан ҳокимиятининг энг юқори даражасидан тортиб қайси йўналишда ҳаракат қилаётганини очиқ кўрсатиб турибди. Бу йўналиш эса – Фаластин масаласини бутунлай тугатиш ва яҳудий вужуди билан бўлган душманлик ҳолатига нуқта қўйишдир!

Эй Ливан мусулмонлари!

Биз очиқ айтамиз: Ливан ҳокимияти – энг юқори даражасидан тортиб, бу йўлни тарғиб қилаётган сиёсий тузилмалар ва ахборот воситаларигача – амалга ошираётган ишлар фақат хорлик, хўрлик, ожизлик ва шармандаликдан иборатдир. Бу – аҳдларга хиёнат қилувчи, босқинчи ва тажовузкор яҳудий вужудига тўлиқ таслим бўлишдир! Буни бошқа енгилроқ сўз билан ифода қилиб бўлмайди. Чунки бу – мусулмонларнинг энг асосий масалаларидан бири бўлиб, улар эса буни арзимас ва асоссиз баҳоналар билан қадрсизлантиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай баҳоналар қаторига Байрут саммити қарорлари, араб давлатларининг таслим бўлиш бўйича уйдирма «иттифоқи» ва ўзларини «масала эгалари» деб атайдиган Фаластин ташкилотларининг таслим бўлиши киради. Натижада эса буларнинг барчаси «миллий манфаат» ниқоби остида яҳудий вужуди билан хиёнаткорлик келишувларини имзолаш билан тугаши аён бўлди. Минтақадаги Америка сиёсатининг энг яққол белгиларидан бири шундаки, у ўз манфаатларини сақлаш учун яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ва уни минтақанинг ажралмас қисмига айлантиришга интилмоқда. Бу йўлда Умматга зарар етказувчи араб ва мусулмон ҳукмдорлари Америка билан тил бириктирмоқда. Шу тариқа, ўлиб кетган Садатга қўйилган хиёнат айблови – у ҳақиқатан хиёнатчи бўлган – бугунги ҳукмдорлар учун очиқ-ойдин расмий сиёсатга айланди.

Эй Ливан мусулмонлари!

Яҳудий вужудига қарши қаратилган қуролларни айнан Америка ва яҳудийлар қўли билан йўқ қилиш (яъни қуролсизлантириш) ғояси барчага маълум бўлган очиқ гуноҳдир. Чунки асосий ҳукм – яҳудийлар билан жангни давом эттириш ва уларни аянчли ҳолатга солишдир. Жиҳод, айниқса, мусулмонларнинг маркази бўлмиш Шом ерларида давом этади. Салама ибн Нуфайл ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ фатҳга эришдилар. Шунда мен ул зотнинг ҳузурларига кириб «ё Росулуллоҳ, одамлар отларни бўшатиб, қуролларни ташлашди, улар уруш тугади, энди жанг йўқ дейишяпти», дедим. Шунда Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«كَذَبُوا، الْآنَ جَاءَ الْقِتَالُ، الْآنَ جَاءَ الْقِتَالُ، إِنَّ اللهَ جَلَّ وَعَلَا يُزِيغُ قُلُوبَ أَقْوَامٍ يُقَاتِلُونَهُمْ وَيَرْزُقُهُمُ اللهُ مِنْهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ عَلَى ذَلِكَ، وَعُقْرُ دَارِ الْمُؤْمِنِينَ الشَّامُ»

«Ёлғон айтишибди! Мана энди жанг бошланади, мана энди жанг бошланади! Албатта Аллоҳ Азза ва Жалла айрим қавмларнинг қалбларини (ҳақдан) буриб қўяди. Шундан кейин (ҳақ йўлидаги мусулмонлар) уларга қарши жанг қилиб, (уларни енгадилар) ва уларнинг молидан ризқланадилар. Бу ҳолат Аллоҳнинг амри келгунича давом этади. Мўминлар диёрининг маркази Шомдир!». Аммо Ливан ва Фаластиндаги ана шу қурол ўз йўналишини йўқотиб, Ливан ва бошқа жойлардаги ўз биродарлари ва аҳлига қаратилгани туфайли қуролнинг ҳақиқий маъноси ва уни кўтаришнинг аслий мақсади бутунлай бузилди. Натижада, қуролсизлантириш – бу қурол яҳудийларга қарши қаратилганми ёки мусулмонларга қарши қаратилганми, ҳеч фарқсиз – одамларнинг умумий талабига айланиб қолди. Бу ёлғон ғояни янада кучайтириб, унинг оловини алангалатган асосий омил эса – 2023 йил 7 октябр арафасида ва ундан кейин минтақани ларзага солган улкан воқеаларда ана шу қурол ўз вақтида ва керакли тарзда ишлатилмагани бўлди! Лекин бунинг барчасига қарамай, яҳудий вужудига нисбатан ягона тўғри ва ҳақиқий ечим битта – уни Фаластиндан ҳамда мусулмонлар қонига бўялган қўли етиб борган ҳар бир ҳудуддан куч билан йўқ қилишдир! Аммо буни амалга ошириш – агар Фаластин атрофидаги ҳануз Уммат бошида турган ва кофир мустамлакачилар томонидан ўрнатилган рувайбиза ва зараркунанда ҳукмдорлар ағдарилмас экан – осон кечмайдиган кўринади. Мана, кўриб турибсиз, бу ҳукмдорлар золим тахтларини сақлаб қолиш учун Ғазонинг ғурурли аҳлига ҳарбий куч ва қаттиқ зарба билан ёрдам беришингизга қандай тўсқинлик қилишмоқда! Яҳудийлар билан очиқдан-очиқ муносабат ўрнатиб, бу гуноҳни яширмасдан амалга оширишмоқда! Армияларни эса яҳудийларга қарши ҳақиқий жиҳод қилиш иродасига эга бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида фаолият олиб бораётган кишиларга нусрат ва ёрдам беришдан тўлиқ тўсиб қўйишмоқда. Бу Халифаликнинг хатарини Нетаняху жуда яхши англади ва ундан қўрқишини очиқ ифода қилишдан бошқа чораси қолмади. Айниқса, Халифаликнинг Ўрта Ер денгизи соҳилларида барпо бўлиши унда қаттиқ хавотир уйғотди. Нетаняху бу Халифаликка ҳар қандай жойда тўсқинлик қилиш ва унинг барпо бўлишига қарши қатъий курашиш билан таҳдид қилди. Бироқ, Халифалик Аллоҳнинг изни ила – Нетаняхунинг ва унинг малай ҳукмдорлардан иборат қўриқчилари истамасаларда – Аллоҳнинг холис бандалари қўли билан албатта барпо бўлади! Ушбу холис бандалар Аллоҳнинг ваъдасини ва Росулуллоҳ ﷺнинг хушхабарини рўёбга чиқариш учун тунларини кунларига улаб ҳаракат қилмоқдалар! Сўзимиз якунида шуни айтмоқчимизки, Ливан ҳукмдорлари ва минтақадаги, айниқса, Шом диёридаги ҳукмдорлар томонидан амалга оширилаётган қилмишлар ва тутилаётган йўналишлар очиқ-ойдин мункар ва ҳаром бўлиб, Аллоҳга, Росулига ва мўминларга нисбатан хиёнатдир! Бу ҳақиқатни фақат ўз манфаатини кўзлаган ёки режимларга хушомад қилувчи мунофиқларгина инкор қилмоқда. Улар ўз динини дунёнинг арзимас манфаатига сотган кимсалардир! Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿وَلَا تُجَٰدِلۡ عَنِ ٱلَّذِينَ يَخۡتَانُونَ أَنفُسَهُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ مَن كَانَ خَوَّانًا أَثِيمٗا﴾

«Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди»  [Нисо 107]

Бу ҳақиқат олдида на оддий одамлар сукут сақлашлари мумкин, на аҳли ҳал ва ақд ва на куч-қудрат соҳиблари! Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»

«Сизлардан ким бир мункарни кўрса, қўли билан тўхтатсин; агар қодир бўлмаса, тили билан тўхтатсин; агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан рад этсин ва бу энг заиф иймондир». (Муслим ривояти).

Ҳизб ут-Таҳрир                                                           13 Муҳаррам 1447ҳ

Ливан вилояти                                                                      8 июл 2025м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here