Фаластиннинг ҳар қарич ери Исломники ва бундан кейин ҳам Исломники бўлиб қолади!

21
0

Матбуот баёноти

Фаластиннинг ҳар қарич ери Исломники ва бундан кейин ҳам Исломники бўлиб қолади!

Яҳудий вужуди Ғазода геноцид содир эта бошлаганига 500 кун бўлди. Уни тўхтатиш учун на араб давлатлари бирор қадам ташлади, на Эрон ва на Туркия. Улар фақат қоралаш билан кифояланишди, холос. Мусулмонлар яҳудий вужуди маҳсулотларини бойкот қилишга чақирар эканлар, бу давлатлар у билан тижоратларини давом эттиришди. Ҳатто қамал қилинган Ғазога инсонпарварлик ёрдамлари киришига тўсқинлик қилиб, икки миллион мусулмонни очликка маҳкум қилишди. Бу ҳукмдорлар 15 ойдан бери майдонларни тарк этмаган мусулмонларнинг ҳаракатга келишга бўлган чақириқларига қулоқ тутмай, АҚШнинг собиқ давлат котиби Блинкенни ўз саройларида бир неча марта меҳмон қилиб, Американинг кўрсатмаларига қулоқ тутишди. Исломий армияларни казармаларида ушлаб туриб, қурол-аслаҳаларни арсеналларда сақлаб чиритишди. Америка раҳбарларининг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишини умид қилишди.

Бу тарафда, АҚШнинг собиқ президенти Байден яҳудий вужудини ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ҳеч қандай шартсиз ва чексиз қўллаб-қувватлаб турди. Янги президент Трамп қудратга келиши биланоқ Ғазо хусусида такаббурлик билан баёнотлар бера бошлади. Қаттол Нетаняху билан учрашуви чоғида Ғазони аҳолидан тўлиқ бўшатиш ва барча уй-жойларини вайрон этиб, у ерни Форс кўрфази давлатлари пулига сайёҳлик масканига айлантириш ниятида эканини билдирди. Юзсиз Трамп бу билан ҳам кифояланмай, агар барча яҳудий маҳбуслари озод этилмаса, Ғазони жаҳаннамга айлантиришни айтиб, 15 феврал, шанба кунни охирги муддат қилиб белгилади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти аъзолари юзсиз Трампнинг баёнотига жавобан, «Трампни тийиб қўювчи ким бор!» шиори остида, Туркиянинг ўн олтита шаҳрида намойишлар уюштирдик ва матбуот анжуманлари ўтказдик. Истанбулдаги АҚШ консуллиги олдида матбуот анжумани ўтказдик. Шунингдек, Оқсарой, Анталия, Айдин, Бурса, Батман, Дузжа, Хатай, Измир, Шанлиурфа ва Ялова шаҳарларида ҳам матбуот анжуманлари ўтказдик.

Матбуот баёнотларимизда давлат расмийларига мурожаат қилиб, бундай дедик:

«Эй Ҳукмдорлар! Қалбингизда иймон самарасидан заррача қолмадими?! Иймон ва жиҳод шуури тугаб битдими?! Орангизда мусулмонларнинг ерларини, жонларини, номус ва молларини ҳимоя қиладиган эр киши йўқми?! Орангизда дунёвий манфаатлардан қўл силтаб, Аллоҳнинг розилиги ва охиратдан умидвор бўлиб, Трампга ҳаддини билдириб қўядиган эр киши йўқми?! Эй ҳукмдорлар! Америкадан қўрқишдан сақланинг, чунки у моддий ва маънавий жиҳатдан емирилмоқда. Америкадан ҳимоя қидиришдан сақланинг, чунки у йирик иқтисодий кризисни бошдан кечирмоқда. Ўз бюджет камомадини ёпа олмаяпти-ю, сизнинг камомадингизни қаердан ёпсин?! У бунга қодир эмас. Америка ўзи билан ўзи бўлиб, ўз халқининг манфаати учун ҳаракат қилишини даъво қилаётган экан, бошқа томондан, мустамлакачилик характери туфайли ҳар томонга ҳужум қилмоқда. Бас, ҳаддан ошган бундай давлат билан муомала қилишдан сақланинг!».

Такаббур кофир Трампга ҳам бундай мурожаат йўлладик:

«Эй Трамп, биз яхши биламизки, сени руҳлантирган нарса ҳукмдорларимизнинг сукути ва қўрқоқлигидир. Сен ҳам шуни яхши билиб ол ва унутма: Ислом Уммати тирик экан, сенлар Ғазога эга чиқолмайсанлар. Бунга на Американинг, на у сотиб олган ҳукмдорларнинг кучи етади. Ҳар қанча режалар тузсанглар ҳам, нима қилсанглар ҳам Фаластин заминининг ҳар қарич ери Ислом еридир ва Исломнинг ери бўйича қолади! Аллоҳнинг изни ила, мусулмонлар рошид Халифаликни барпо этганларида, Халифалик босиб олинган мусулмон ўлкаларидан сенларни супуриб ташлайди».

Юришларимиз ва матбуот баёнотларимизда қатнашган барча мусулмонлардан Ғазо ва Фаластин учун ҳақ сўзини баралла айтиб, улар учун ҳукмдорлардан ҳисоб сўраган уламо ва муфаккирлардан ҳамда Ғазони ўз кун тартибларида ушлаб турган жамоалар ва гуруҳлардан, юраги ҳамиша Ғазо билан уриб турган бутун Умматдан Аллоҳ рози бўлсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларга Ғазо ва Фаластинни босқинчиликдан қутқарадиган рошид Халифаликни барпо этиш имкониятини бериб, рошид халифа ва мард қўмондонлар қўли билан Ўз нусратини ато этсин. Омин.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Туркия вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here