Бек–Обод воқеаси: Қийноқлар ва туҳматлар
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Сузоқ тумани Бекобод қишлоғида 16 ва 19 ёшли мусулмон қизларни давлат байроғини ўзгартирганликда айблаб, ҳибсга олди. 31 май ва 4 июн кунлари ўтказилган рейдлар натижасида булардан ташқари тўрт нафар муслима опа-сингилларимиз воқеа юзасидан тергов изоляторида сақланмоқда.
Хусусий манбалардан олинган маълумотларга кўра, бу воқеа юзасидан ҳибсга олинган бир синглимизнинг 45 ёшли онаси қизини золимлар қўлида ёлғиз қолдирмаслик учун у билан бирга қамалишга мажбур бўлган. Чунки хавфсизлик ходимлари унинг 29 ёшли акасини калтаклаб, электр токи билан қийноққа солган. Бу ҳам етмагандай, акасига қилган зулмларини муслима синглимизга кўрсатиб, уни ҳам шундай қийноққа солиш билан таҳдид қилишган. Оқибатда қўрқув ичида қолган синглимиз ҳуқуқ-тартибот ходимларининг талабларини бажариб, жиноятга иқрор бўлишга мажбур бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, айбланаётган қизлар қийноқларга солинган ва зобитлар уларга қарши куч ишлатган.
Аввалроқ Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг ходимлари ушбу қишлоқда Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилган Ҳизб аъзоларини қуруқ туҳматлар билан ҳибсга олган эди. Расмий ҳукумат маълумотни манипуляция қилиш орқали аллақачон “байроқ” воқеасини Ҳизб йигитлари билан боғлашга ҳаракат қила бошлаган. Хусусан, махсус хизмат ходимлари мазкур провокацияни амалга ошириш учун икки кун аввал воқеа жойидаги камераларни ўчириб қўйган.
Булардан маълум бўладики, мамлакатнинг ҳозирги раҳбарлари ўзларининг иғвогар ҳаракатлари билан Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтира бошлади. Чунки “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий сиёсий партияси уларнинг бузғунчиликларини юзига айтиб, халққа нисбатан хиёнатларини фош қилмоқда. Шу боис ҳукумат диктаторлик тузум ўрнатиш йўлида Ҳизбга қарши туҳматлари билан зулмларини янада кучайтирмоқда. Бу зулм ва фитналардан муслима опа-сингилларимиз четда қолмади.
Эй ҳокимият вакиллари! Мусулмонларни гиж-гижлаш билан ўз масъулиятингизни адо этишдаги ожизлигингизни оқламоқчи бўляпсизми?! Кучингиз фақат заифа аёлларга етдими?! Ўзини мусулмон деб ҳисоблаб, Ҳайитларда халқ олдида намоз ўқиган раҳбарларнинг иши мусулмонлар шаънини ерга уришми?!
Албатта, бу ҳаракатларингиз ҳеч қандай натижа бермайди! Зеро, қирғиз жамияти кундан-кунга ўз Исломига қайтмоқда ва уни мафкуравий асосда чуқур ўрганишга интиляпти. Улар ҳақ билан ноҳақни ажратган ҳолда ҳукуматнинг нопок ҳаракатларига эргашмайдилар.
Ҳизб ҳеч бир золимнинг зулмидан ва маломатчининг маломатидан қўрқиб, Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида бир лаҳза ҳам тўхтатган эмас. Қонхўр Каримов қамоқхоналаридаги зулмлари туфайли шаҳид бўлган ёки майиб-мажруҳ бўлиб қолган бўлсада, даъвосидан қайтмаган минглаб биродарларимизнинг ҳикоялари бунга далилдир.
Ҳукумат шуни яхши билиб қўйсинки, кўплаб золим режимлар Ҳизбни таъқиб қилган бўлсалар ҳам, Аллоҳнинг изни билан мағлуб бўлдилар. Шунинг учун ҳибсга олишлар Ҳизбут Таҳрир аъзоларини асло тўхтата олмайди. Аксинча, бу иш йигитларни ўз мақсадларига эришиш йўлидаги ғайратларига ғайрат қўшади! Биз Расулуллоҳ нинг қуйидаги сўзларига қаттиқ ишонамиз:
لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الدِّينِ ظَاهِرِينَ، لِعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ إِلَّا مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ
«Умматимдан бир гуруҳ кишилар динда ғолиб бўлиб, душманларини мағлуб қилган ҳолда давом этадилар. Қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмайди. Фақат уларга турли азоб-уқубатлар етади, холос. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар шундай ҳолатда давом этадилар». (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).
Шундай экан, зулм ва қўрқитиш сиёсати Ҳизбнинг Исломни ҳаётга қайтариш истагини синдира олмайди. Уларнинг қалбидаги исён алангасини асло сўндира олмайди. Бу Аллоҳ учун қийин эмас. Аллоҳ таоло айтади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир”. [24:55].
Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон
М. 13.06.24
Х. 7-Зулхижжа, 1445
Alloh kifoya qilsin, tog’utlar va ularni yugurdaklariga.
Reply Link Anna November 27, 2014, 4:49 amHi!
Simply compare online offers to buy sildenafil 100mg price at walmart at great prices
This causes vision changes 4 Glucose or sugar in the urine An odor found on the breath that is sweet and fruity this is a sign that the body is using fat as energy since the glucose is not available for the cells.