Уяли телефонларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш: монополия ва тўлиқ назорат
Қирғизистон ҳукумати 25 июндан бошлаб мамлакатда уяли телефонларни мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Давлатнинг идентификация тизимида рўйхатдан ўтмаган телефонларга ҳеч бир уяли алоқа оператори хизмат кўрсатмаслиги ҳақида огоҳлантирилди. Натижада телефон савдоси билан шуғулланувчи тижоратчилар, уяли телефонларни рўйхатдан ўтказиш тартиби аниқ белгиланмагани ва шу сабабли ўз маҳсулотларини сота олмаётганликларини билдириб, давлатга мурожаат қилишди. Мурожаат ортидан Давлат божхона хизмати ходимлари Бишкек шаҳридаги “Берекет”, “Беш-Сари” ва “Айчурек” савдо марказлари тадбиркорлари билан учрашиб, рўйхатга олиш тизимини жорий этиш орқали телефон контрабандасига чек қўйилишини маълум қилди. Тадбиркорларга, хориждан телефон олиб кириш лицензиясига эга бўлган айрим компаниялар билан ишлаш таклиф қилинди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда уяли телефонни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати учун тўлов 528 сом этиб белгиланган бўлиб, унинг устига ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ҳам қўшилади. 2019-2023 йиллар оралиғида Қирғизистонга хориждан 23 миллион 827 минг дона уяли телефон олиб кирилган.
Маълумки, расмий ҳукумат уяли телефонларни рўйхатдан ўтказиш орқали икки нарсани мақсад қилмоқда. Биринчиси, катта миқдорда пул айланадиган соҳани монополия қилиш ва ўзларига қарашли одамларни у ерга жойлаштиришдир. Давлат расмийлари тадбиркорлар билан учрашувларида бу ҳақида очиқ айтмоқда. Аниқроғи, улар “ноқонуний тадбиркорлик” баҳонасида кичик тадбиркорларни бу тармоқтан узиб қўймоқчи. Қолаверса, қимирлаган нарсага солиқ солишга одатланган Жапаров ҳукумати хориждан кириб келган ҳар бир телефонга солиқ солишни мақсад қилмоқда.
Иккинчиси эса, ҳукумат телефонларни мажбурий рўйхатга олиш баҳонасида аҳоли устидан назоратни кучайтиришни мақсад қилмоқда. Яъни, бунгача кенг салоҳиятга эга бўлиб олган ҳуқуқ-тартибот идоралари эндиликда ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ҳукуматга ёқмаган фуқароларнинг суҳбатлари ва ҳаракатларини кузатиш имкониятига эга бўлади. Зеро, очкўз капиталистик тузумда ҳар бир ҳукумат халқ устидан тўлиқ назорат ўрнатишга ҳаракат қилади. Бундан аввалги биометрик паспорт ва “хавфсиз шаҳар” каби лойиҳалар ҳам шулар жумласига киради.
Бундай назорат ўрнатиш ва тўпланган маълумотлар бу ҳукмдорларнинг хўжайинлари бўлмиш мустамлакачи давлатлар учун ҳам жуда муҳимдир. Улар фақат ўз ҳийлаларини чиройли сўзлар билан амалга оширадилар. Масалан, ҳар бир фуқаро ахборот олиш ҳуқуқига эга, деган баҳона билан интернет орқали ундан фойдаланаётган ҳар бир шахс ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилади. 19 аср яҳудий банкири капиталист Натан Ротшилднинг бу борада айтган “Ким ахборотга эгалик қилса, дунёга эгалик қилади” деган гапи ахборот саҳасидаги капиталистларнинг шиорига айланган. Улар дунёдаги барча маълумотларга эгалик қилиш орқали бутун дунё устидан тўлиқ назорат ўрнатиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Бунга эришиш учун БМТ бошчилигидаги қатор халқаро ташкилотлар ишга солинмоқда. Қолаверса, ҳар бир мустамлакачи давлат ўз таъсири остидаги мамлакатларнинг ахборот хавфсизлигига эгалик қилишга ҳаракат қилади. “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси билан боғлиқ нуфуз талашишларнинг ўн йилдан ортиқ давом этиб келаётгани бунга яққол мисолдир. 2012 йили Омурбек Бабанов бош вазир бўлган пайтда “Хавфсиз шаҳар” бўйича тендер эълон қилинган эди. Ўшанда тендерда иштирок этмаган Хитойнинг “Beijing Construction Engineering Group International” компанияси ғолиб чиққан эди. Бироқ 2013 йилда америкапараст “Ата Мекен” фракцияси бу масалани кўтариб, натижада шартномани бекор қилишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Хитой компанияси билан тузилган шартномани бузиш Россия манфаатларига ҳам мос келди. Кейинроқ “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг биринчи босқичи бўйича тендер ўтказилиб, 4 сентябрь куни Россиянинг “Вега” концерни ғалабани қўлга киритди. 2019 йил эълон қилинган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг иккинчи босқичи бўйича тендерда Хитойнинг “Shenzhen Sunwin” компанияси ғалаба қозонганди. Бироқ Хитой компанияси билан тузилган шартнома юзасидан суд жараёнлари ҳозиргача давом этмоқда.
Бундан кўриниб турибдики, инсонлар устидан назоратни кучайтириш ва ахборотга эгалик қилиш нафақат маҳаллий ҳукумат манфаатлари учун, балки мустамлакачилар манфаатлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, бундай вазиятда мусулмонлар ҳукуматнинг хиёнати ва зулмга олиб борадиган ҳаракатлардан огоҳ бўлиб, бунга қарши туришлари лозим. Чунки маҳаллий ҳукуматлар назоратни кучайтириш орқали Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтиради. Турли баҳоналар билан “экстремист” ва “террорист”ликда айбланиб, судланганлар сони кўпаяди. Зеро, Хитой назорати остидаги Шарқий Туркистондаги мусулмонларнинг аҳволи буни яққол кўрсатиб турибди.
Мумтоз Мавароуннаҳрий