Абу Зарр ал-Ғифорий

4473
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Абу Зарр ал-Ғифорий

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин. Севимли биродарлар, келинг, аввало бу буюк Саҳоба билан қисқача танишиб ўтайлик.

Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ал-Ғифорий G узун бўйли, соч ва соқоллари оппоқ, қорачадан келган, озғин киши эди. Макка ва Мадина орасидаги Ғифор қабиласида туғилган. Бу қабила сайёҳлар ва савдогарларни талон-тарож қилиш, мол-мулкларини зўравонлик билан ториб олиш ҳақидаги ҳикоялари билан машҳур. Абу Зарр ёлғиз бўлса ҳам эрта тонгда йўлтўсарлик қилиб, отда ёки пиёда ҳолда ҳужум қилар ва қўлига тушганини олиб кетарди.

Абу Зарр G зоҳидлик билан ибодат қиладиганлардан бири эди. “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, деб, бутларга сиғинишдан бош тортарди. (Яъни ота-боболарининг бутпарастлигидан воз кечиб, ҳаниф — Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид динида эди).

Ибн Аббос G ривоят қилган ҳадисда Абу Зарр G  шундай дейди: “Мен Ғифорлик бир киши эдим. Бизга Маккада бир киши пайғамбарлик даъво қилаётгани ҳақида хабар етиб келди. Мен укамга: Бу одамнинг олдига бор, у киши билан гаплаш ва у ҳақида бирор нарса билиб кел, дедим. Укам бориб у билан учрашиб, қайтиб келди. Ундан, қандай хабарлар олиб келдинг, деб сўрадим. Укам: «Аллоҳга қасамки, мен яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи бир одамни кўрдим», деди. Мен унга: “Сен бу хабаринг билан мени қаноатлантирмадинг” дедим. Шундан сўнг хуржуним ва таёғимни олиб, йўлга чиқдим. Маккага бордим, у кишини танимасдим, сўрашни ҳам истамадим, масжидга кириб зам-зам сув ичдим. Шунда Али G ёнимдан ўтиб: “бу одам мусофирга ўхшайди” деб қўйди. Мен: Ҳа, дедим. У: «Сенга нима бўлди? Нима сабабдан бу шаҳарга келдинг? деб сўради. Мен унга, агар гапларимни ҳеч кимга айтмасанг, сенга айтаман, дедим. У ҳеч кимга айтмайман, деди. Мен унга бундай дейдим: “Бизга бу ерда ўзини пайғамбар деб даъво қилган бир киши пайдо бўлганлиги ҳақида хабар келди. Мен укамни у билан гаплашиб келишга юбордим. Лекин у олиб келган хабар мени қониқтирмади. Шунинг учун мен у билан учрашишни хоҳлаб келдим”. У менга сен тўғри йўлни топдинг, ортимдан юр, қаерга кирсам сен ҳам ўша ерга кир. Агар сен учун хатарли кимсани кўрсам, оёқ кийимимни тўғирлаётгандек бўламан, сен ўтиб кетавервсен, деди. Шунда мен унга эргашиб, кирган жойига кириб, Пайғамбар eнинг ҳузурларига бордим. Мен У зот eга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Менга Исломни танитинг», дедим. У менга Исломни танитди, мен мусулмон бўлдим. У зот e: “Эй Абу Зарр, бу ишни сир тут, ўз қовмингга қайт, бизнинг ошкор бўлганимиз хабари борганда кел, деди! Шунда мен: «Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, мен уларнинг олдида бу(шаҳодат)ни ошкоро бақириб айтаман», дедим.

Абу Зарр масжидга кириб, Қурайш олдида баланд овоз ила: Эй Қурайш қавми, мен гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир деди. Улар: «Бу динидан қайтганни тийиб қўйинг», дейишди. (Абу Зарр айтади) улар ўрнидан туриб, мени ўраб олиб, ўласа қилиб дўппосладилар. Ўша пайтда Аббос ёнимга келиб, вужуди билан мени тўсди. Кейин уларга юзланиб, ҳолингизга вой! Ғифорлик бир одамни ўлдирасизми? Тижоратингиз ва ўтар йўлингиз Ғифорда эмасми?! деди. Сўнгра улар мени ташлаб кетишди. Эртаси куни эрталаб қайтиб келиб, кеча айтганларимни айтдим: Улар яна, бу динидан қайтганни тийиб қўйинг дейишди ва кеча менга қилганларини қилишди. Аббос етиб келиб, вужуди билан мени тўсди-да, кечаги гапларини айтди.

Шундай қилиб, Абу Зарр G Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилганлардан бири бўлди. У тўрт кундан сўнг Исломни қабул қилгани айтилади. Бироқ, у Исломни қабул қилганларнинг бешинчиси эди. Пайғамбаримиз e уни Бану Саида қабиласидан бўлган Мунзир ибн Амр билан биродар қилдилар. У ўз сўзида содиқ эди.

Абу Зарр Gдан қилинган ривоятда «Расулуллоҳ e шундай дедилар:

مَا تُقِلُّ الغَبرَاءُ وَلا تُظِلُّ الخَضرَاءُ من ذي لهجة أَصدَقَ وَأوفَى مِنْ أبِي ذَرٍّ، شَبِيهِ عِيسَى ابنِ مَريَمَ». قَالَ: فَقَامُ عُمَرُ بنُ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنهُ فَقَالَ: يَا نَبِيَّ اللهِ، أفَنَعْرِفُ ذَلِكَ لَهُ؟ قَالَ: «نَعَمْ، فَاعرِفُوا لَهُ

“Осмон остида ҳам, ер юзида ҳам Марям ўғли Исо алайҳиссаломга ўхшаган, Абу Заррдан кўра чертиб гапирадиган, сўзида ростгўйроқ ва аҳдига вафодорроқ одам йўқ” дедилар. Шунда Умар ибн ал-Хаттоб G ўрнидан туриб: Эй Аллоҳнинг Расули, биз уни шу билан таниймизми? деди. У зот: «Ҳа, уни шу билан танинглар», дедилар.

Аллоҳ ундан рози бўлсин, Ислом динини қабул қилгач, отасини, онасини, оиласини ва бутун қабиласини Исломга чақириб: “Пайғамбар e ва Абу Бакр G йўлга чиқдилар, мен улар билан бирга йўлга чиқдим, кейин Абу Бакр эшикни очиб, бизга Тоиф майизидан берди. Бу менинг улар билан еган биринчи таомим эди. Мен у ерда бир муддат турдим. Расулуллоҳ e менга: «Мен хурмо дарахтлари билан тўла жойга йўналтирилдим, менимча, у Ясриб бўлади. Мен ҳақимда қовмингга айтасанми? Шояд Аллоҳ сен орқали уларга фойда бериб, улар сабабли сени мукофотлса”, дедилар. Шундан сўнг мен йўлга чиқдим. Укамнинг олдига келиб, Исломни қабул қилганимни ва ҳақиқатни топганимни айтдим. У менга “Мен сизнинг динингизни тарк этишни хоҳламайман, (яъни, динингизни ёмон кўрмайман), чунки мен Исломни қабул қилдим ва ҳақиқатни топдим, деди. Кейин онамизнинг олдига келдик, у ҳам, Мен сизнинг динингизни тарк этишни хоҳламайман, чунки мен Исломни қабул қилдим ва ҳақиқатни топдим деди. Мана шу тарзда биз Ғифар қабиламизга Исломни олиб кирдик. Улардан баъзилари Расулуллоҳ e Мадинага келмасдан олдин Исломни қабул қилишди. Ўша пайтда Ғифор қабиласининг бошлиғи Хаффаф ибн Иймо ибн Раҳза ал-Ғифорий эди. Қолганлари Расулуллоҳ e Мадинага келганларида иймон келтирамиз, дейишди. Кейин Расулуллоҳ e келдилар ва қолганлар ҳам Исломни қабул қилишди. Аслам қабиласи ҳам келиб: “Ё Расулуллоҳ, биз биродарларимиз бўйсунган нарсага итоат қиламиз”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳ Ғифорни мағфират қилсин, Аллоҳ Асламни саломат қилсин», деб дуо қилдилар. Абу Зарр ал-Ғифорий G Расулуллоҳ e башорат берганларидек, ҳижрий 32-ҳижрий 652-йилда Рабоза шаҳрида ёлғиз вафот этганлар.

Бу улуғ саҳоба Абу Зар ал-Ғфорий Gнинг ҳаёт йўлларини кўриб чиққач, Пайғамбаримиздан eдан ўрганган баъзи ўгитларига тўхталамиз.

Абу Наим “Ҳилятул-Авлия” китобида айтади: Усмон ибн Муҳаммад Усмоний бизга Абу Бакр Аҳвазийдан, у Ҳасан ибн Усмондан, у Муҳаммад ибн Идрисдан, у Муҳаммад ибн Руҳдан, у Имрон ибн Умардан, у Суфён Саврийдан ривоят қилиб айтди: Абу Зар ал-Ғифорий Каъбада туриб: “Эй одамлар, мен Жундуб ал-Ғифорийман, насиҳатгўй, самимий ва меҳрибон биродарингизга қулоқ солинг, деди. Одамлар уни ўраб олишди. Сўнгра у шундай деди: “Орангиздан бирингиз сафарга чиқмоқчи бўлса, ўзи учун йўл озуқаси ва мақсадига етиш учун зарур бўлган нарсаларни тайёрлаб қўйяди, шундай эмасми? Улар: Ҳа, дейишди. У зот бундай деди: Қиёмат йўли сиз ўйлагандан ҳам узоқдир. Ўзингиз учун энг яхши нарсаларни олинг. Улар: Биз учун нима яхши? Деб сўрашди. Ул зот дедилар: “Улуғ амаллар учун ҳаж қилинг, узун ва иссиқ кунларда рўза тутинг, қабрлар даҳшати(дан сақланиш) учун қоронғу кечада икки ракат намоз ўқинг, молларингдан садақа беринглар, шоядки, Қиёматнинг машаққатларидан қутулсангиз. Бу дунёни икки ўтириш ўрни қилинг: бири ҳалолни излаб ўтириш ўрни, иккинчиси охиратни излаб ўтириш ўрни қилинг, учинчиси эса сизга зарар етказади, фойда келтирмайди ва сиз буни хоҳламайсиз. Бойлигингизни икки дирҳамга айлантиринг: бир дирҳамни ўз вақтида оилангизга сарфлайсиз, бир дирҳамни охиратга берасиз, учинчиси эса сизга зарар етказади, сизга фойда келтирмайди ва сиз буни хоҳламайсиз”. Сўнг овозини баланд кўтариб: Эй одамлар, ҳеч қачон эриша олмайдиган ҳою-ҳавас сизларни ҳалок қилади, деб ҳайқирди.

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.

13 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

21 Май,          2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here