Қурбон ҳайити табриги

78
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

 Қурбон ҳайити табриги

 Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд…

  Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, бутун оламга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар бўлсин…

 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Мўмин-мусулмонларни ушбу ўн кунликда тоат-ибодатлар билан шод қилган муборак Қурбон Ҳайитига ҳам етиб келдик, Аллоҳу акбар. Биз, Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир бутун Ислом Умматини, шу жумладан, Қирғизистон мусулмонларини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Аллоҳ Таолодан қилган ибодатларимизни, ҳажларимизни қабул қилишини, бу Ҳайитни яхшиликлар олиб келган ҳайтлардан қилишини сўраймиз!

 Алҳамдулиллаҳ, Қирғизистонда мусулмонлари ўз Исломига интилиши кучайиб боргани сари айрим исломий кўринишлар ҳаётимизга қайтиб келмоқда. Агар умматимиз ҳеч қандай қаршиликсиз ўз ҳолига қўйилганида, улар тўлиқ Ислом билан яшашлари кераклигини англаб етган ва аллақачон бу ҳаётни қуриб олган бўлардилар. Бироқ, маълумки, ҳозир дунёда ҳукмронлик қилаётган мустамлакачи кофирлар томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши турли ҳужумлар уюштириб келинмоқда. Уларнинг бундай ёвуз ниятларини юртларимиздаги малай ҳукмдорлар амалга ошириб беришмоқда.

 Қирғизистонда алмашган ҳукуматларнинг барчаси баробар бу кампанияда “фаол” қатнашиб келди. Масалан, холис мусулмонларни экстремистга чиқариб таъқиб қилиниши, кофирлар ва уларнинг малайлари ишларига шариатдан “йўл топиб” берганларни эса “мўътадил” деб номлаб уларни қўллаб-қувватлаш; ҳижобга қарши чиқиш; пандемия баҳонаси билан жамоат намозларини тақиқлаш ва ҳ.к.

 Бундай ҳаракатларга амалдаги ҳукумат даврида ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Масалан, холис мусулмонлар ҳамон таъқиб қилинмоқда, қамоққа олинмоқда. Амалдаги ҳукумат халқни “мўътадиллаштириш” учун “имон дарсини” ваъда қилганди, эндиликда уни янада демократлаштириб “динлар тарихи”га айлантирди. Казино қонунини эса зўравонлик билан қабул қилди ва ҳоказо.

 Қадрли мусулмонлар, бугун дунё беқарорлик ҳолатида. Буни Украина воқеалари мисолида кўриб турибсизлар. Бу беқарорлик ҳолатида мустамлакачилар Марказий Осиёда таъсир талашиш курашини кучайтирганларига ҳам гувоҳ бўлмоқдасиз. Улар яна бизнинг исломий юртларимизни ўлжа сифатида талашишмоқда. Бизнинг ҳукуматлар эса хўжайин танлаш билан овора: Россиядан АҚШга ўтсамми ёки Хитойгами деб. Аммо, эй мусулмонлар, сизларнинг танловингиз бошқача бўлиши керак. Яъни, сизлар Исломингларни танлашинглар керак. Бунинг учун ўз Исломингизни ўрганишингиз зарур.

 Хурматли мусулмонлар – дунё ва охират учун – сизлар ҳақиқий Исломни тўлиқ ўрганишингиз зарур. Сизлар уни демократияни байроқ қилган, капитализм тузуми орқали қонларингни сўраётган мусламлакачи кофирлардан ўргана олмайсизлар. Уни намоз ўқиса ҳам демократия билан ғурурланган, рўза тутса-да, аммо, капитализм билан бошқарган еткачиларингдан ҳам ўргана олмайсизлар. Сизлар уни фақат мабдаий сиёсий партия бўлган Ҳизб ут-Таҳрирдангина ўргана оласизлар. Шу сабабли ҳам кофирлар ва уларнинг малайлари сизлар билан бизнинг ўртамизни бўлиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб келмоқда. Шунинг учун фикрий курашга чидай олмай, орамизни қамоқлар билан бўлмоқда. Биз-ку бу золимларнинг зулмларини назарга илмай сизлар томон талпинмоқдамиз, сизларга Исломни етказиш ҳаракатидамиз. Энди бу тўсиқни олиб ташлашда сизлар ҳам ҳаракат қилишинглар керак. Худди, Макка аҳли мушриклар Пайғамбар алайҳис-саломга қўйган қамални олиб ташлаганидек, сизлар ҳам бў тўсиқни олиб ташлашинглар керак. Агар икки дунё азизлигини истасангиз шундай қиласизлар, акс ҳолда мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари орасида қўлма-қўл бўлиб, қул ҳолида қолаверасизлар. Аммо, сизлар азизликни танлайсизлар деган умиддамиз, чунки, сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат вакилларисиз!

 Дунёдаги ҳозирги ўзгаришлар ҳам сизлардан шуни талаб қилмоқда!

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

 „Аниқки, то бирон қавм ўз аҳволларини ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг ҳолатини ҳаргиз ўзгартирмас”. [13:11]

 Аллоҳ қилган қурбонликларингизни қабул қилсин. Яна бир бор Қурбон ҳайитинглар муборак бўлсин.

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

  1. 07. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here