Халилдаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари шаҳид мужоҳид Солиҳ Орурийнинг яқинларига таъзия билдирдилар

2523
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халилдаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари шаҳид мужоҳид Солиҳ Орурийнинг яқинларига таъзия билдирдилар

Халил шаҳридаги университетлар уюшмаси биносида бўлиб ўтган таъзия маросимида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари делегацияси шаҳид мужоҳид Солиҳ Орурийнинг яқинларига таъзия билдирди. Делегация номидан сўзлаган йигит Исломда жиҳоднинг улуғлигини ҳамда қодир кишилар томонидан, яъни мусулмон юртлардаги куч эгалари, ракета, танк ва самолётларга эга бўлган армиялар томонидан жиҳоднинг тарк этилиши хорлик, ёмон оқибат ва дунёю охиратдаги шармандалик эканлигини баён қилди. Уларга Расулуллоҳ ﷺнинг Табук ғазотидан ортда қолиб, қўшинга етиб боришга кечиккан Абу Хайсамага: «Сени ортда қолишга нима мажбур қилди? Сен (ғазотга миниб чиқиш учун) туя сотиб олмаганмидинг?», деб айтган сўзларини эслатди.

Делегация вакили шаҳидга Аллоҳдан раҳмат тилаб, унинг жаннатдаги жойини Фирдавси аълода қилишини сўради. У ўз нутқида мужоҳидларнинг қурбонликлари куч эгалари ва Уммат армияларига Фаластин аҳлига армияларни ҳаракатга келтириб, ёрдам беришлари учун йўлланган нома эканлигини баён қилди. Унинг баён қилишича,  суиқасд жинояти ва Ғазода содир бўлаётган жиноятларга бериладиган жавоб музокаралар, ярашувлар ва Хавфсизлик Кенгашига шикоят қилиш билан бўлмайди. Аксинча, бериладиган жавоб Фаластинни озод қилиш ҳамда яҳудий вужудини бир дафъада абадий тугатиш учун Уммат ва Уммат армияларининг ҳаракатга келиши билан амалга ошади. Бу Аллоҳ Таолонинг ваъдаси ва Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларидир. Аллоҳнинг изни ила тез орада бу албатта амалга ошади. Шаҳиднинг яқинлари делегацияга келиб таъзия билдирганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Роя газетасининг 2024 йил 10 январ чоршанба кунги 477-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here