Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни идора қилиш

3889
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни идора қилиш

  Фавқулодда вазиятлар қачон юз бериши номаълум бўлгани учун улар доимий тайёргарликни талаб этади.  Фавқулодда ҳодисалар юз берган пайтда ва улардан кейин тезкор чоралар кўриш инсон ҳаётини сақлаб қолишда ғоят муҳимдир. Бунга албатта пухта ва кенг қамровли режа асосида эришилади. Табиий офатлар айрим минтақаларда зилзилалар, ер кўчиши, қор кўчиши, сув тошқинлари шаклида намоён бўлса, буларга  ёнғинлар, ядровий портлашлар, урушлар, глобал исиш каби инсоният сабаб бўлган офатлар ҳам қўшилади. Қабул қилиниши зарур бўлган чора-тадбирлар минтақавий жиҳатдан турли ҳил бўлади ва бу чора-тадбирларни тинимсиз равишда янгилаб туриш лозим бўлади.

Фалокат тушинчаси

  Табиий офатларга “путур етказиш орқали жамиятга таъсир кўрсатадиган, инсоннинг табиий ҳаётини издан чиқаришга, моддий, иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларга сабаб бўладиган, келиб чиқиши табиий, техник ёки инсоний бўлган ҳодисалар”- деб таъриф берилади. Шунинг учун бу давлат органларидан муносиб йўл билан қатор ишларни талаб қилади. Ушбу ҳодисалар орасидан “табиий хатарлар” деб аталувчи зилзила, сув тошқини, вулқон отилиши каби табиий равишда юз берадиган, одамларнинг ҳаётига ва мол-мулкларига зомин бўладиганлари “фалокат” дейилади. Фалокатнинг катталиги, одатда, фалокат натижасида одамларнинг йўқолиши, жароҳатлар, моддий зарарлар ҳамда ушбу ҳодисадан келиб чиққан ижтимоий-иқтисодий зарарлар билан ўлчанади. Аммо инсон ҳаётининг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, офат кўламини унинг келтириб чиқарган қурбонлар ва жароҳатлар миқдори билан баҳолаш анъанаси ҳам мавжуд.

  Табиий офат ҳудудлари – офатнинг салбий оқибатларидан жиддий зарар кўрган ва табиий равишда давлат томонидан шошилинч ёрдамга муҳтож бўлган ҳудудлардир. Фалокат минтақаси деб эълон қилиш зарур эмас.

  Бирламчи ёрдам – касаллик ва эпидемияларни камайтириш ва жабрланганларни қутқаришдан, биринчи тиббий ёрдамдан ташқари, табиий офат зоналарида жабрланган оилалар учун вақтинчалик бошпана марказлари, озиқ-овқат, кийим-кечак, иситиш ва ёритиш каби моддий ёрдамлардир.

  Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

الإمام راع ومسئول عن رعيته

 “Имом бошлиқ ва у ўз халқидан масъулдир”.

Ҳоким “ал-мустадрок”да ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва сала марҳамат қиладилар:

لا ضرر ولا ضرار

“Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”.

 Мана бу ҳадисга кўра, бундай табиий ва ҳарбий фалокатлардан келиб чиқадиган зарарни бартараф этиш халқ олдидаги халифанинг вожиботларидандир.

  Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

‏الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ وَلَا ‏ ‏يُسْلِمُهُ ‏ ‏وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللَّهُ فِي حَاجَتِهِ وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ ‏ ‏كُرْبَةً ‏ ‏فَرَّجَ اللَّهُ عَنْهُ ‏ ‏كُرْبَةً ‏ ‏مِنْ ‏ ‏كُرُبَاتِ ‏ ‏يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

 “Мусулмон мусулмоннинг бродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни  ташлаб ҳам қўймайди. Ким бродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ таъоло унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унинг қиёматдаги қийинчиликларидан бирини енгил қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, қиёмат кунида унинг айбини Аллоҳнинг ўзи яширади.”

  Юқоридаги ҳадисларга кўра, Ислом давлати бундай офатларга қарши эҳтиёт чораларини кўришдан жавобгардир. У бундай офатлар содир бўлган пайтда уларга қарши курашиш учун олдиндан тайёргарлик кўришдан ҳамда офатлардан кейин зарар кўрган ҳудудларни қайта тиклаш ва турар жой биноларини қуришдан масъулдир.

Бартараф этиш зарур бўлган энг катта офатлар қуйидагилар;

Йирик офатларга зилзилалар, цунамилар, тошқинлар, бўронлар, ер ва тоғ кўчкилари киради. Бундай офатларнинг кўлами кенг бўлиб, улар қуруқликдан, сувдан ва ҳаводан келиши мумкин. Булардан бошқа иқлимий офатлар, хавфли вабо касалликлари, ҳароратнинг ортиб кетиши, ядровий ва кимиёвий авариялар ва урушлар ана ўша офатлар қаторига киради.

  Замонавий илм-фан эришган юқори маърифий ва техник даражага қарамай, илм-фан ҳамон табиий офатлар келтириб чиқарадиган зилзилалар, қурғоқчиликлар, вулқонлар ва бўронлар каби табиат ҳодисаларига таъсир кўрсатиш учун зарур бўлган илимга, олдиндан билишга эга бўлмай келмоқда. Одамзотнинг қилиши мумкин бўлган нарса ғоятда чеклидир.

 Фалокатлар Ислом давлатининг турли минтақаларида турлича бўлади. Масалан, айри минтақалар сув тошқинлари ва бўронлардан жабр кўрган бир пайтда яна бошқа минтақалар зилзилалар нишони бўлиши мумкин. Мана шу ҳолатларни эътиборга олган ҳолда Ислом давлати ҳар бир вилоятда махсус мутахассислар гуруҳини тайинлайди. Улар табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича марказий идорага бўйсинадилар. Идора эса, тўғридан-тўғри халифага боғланади. Уларнинг вазифаси вилоятдаги табиий ва ҳарбий фалокатларга қарши курашишга тайёр туриш бўлади ва уларнинг қиладиган иши қуйидаги бочқичларда бўлади:

Биринчи: фалокатлардан олдинги бошқарув:

 1- Фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган чора тадбирларни илгари суриш: Ушбу лажналар хавфнинг кучайишини ва уларнинг фалокатга айланиб кетишини олдини олишга, улар содир бўлган тақдирда офатларнинг тасирини юмшатишга ҳаракат қилади. Бунинг учун улар сув тошқинларини олдини олиш учун  тўғонлар қуриш, турар жойларни сув тошқини келиши мумкин бўлган жойлардан юқори ерларга қуриш, бўронлар ва бомбордимонларга дучор бўлган жойларда ертўлалар қуриш ишлари билан шуғилланадилар. Шунингдек,  халифа қабул қиладиган ва аҳолини унга риоя қилишга мажбурлайдиган айрим қонунларни ижро қиладилар. Масалан, зилзилар содир бўлганда ёпиш учун, газ ва нефт қувурларига хавфсизлик клапанларини ўрнатиш, айрим жойларни сув тошқинларига ва вулқон чиқиндиларига қарши курашиш учун тўсиқлар сифатида фойдалиниш ва аҳолини фалокат юз берган ҳолатда хавфсизлик чораларидан тўғри фойдаланиш прогрммаларини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.  Ушбу (таркибий ва таркибий бўлмаган) чора-тадбирлар фалокатлардан сақланиш, деб саналади ва улар офатларни олдини олиш ёки уларнинг шиддатини пасайтириш учун энг самарали воситаларидир. Сақофий таълим дастурларини ижро этиш лозим бўлганидек, минтақага ва у билан боғлиқ офат турига қараб жамиятнинг ҳар бир қатлами уни бартараф этиши ва ундан имкон қадар озроқ зарар билан қутилиш  учун зарур маълумотлар билан таъминлаш ҳамда жамиятда зарардан сақланиш сақофатини яратиш лозимдир.

 2 – Табиий офатлар бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш: табиий офатларга қарши курашиш кўмиталари фалокатларга қарши туриш учун олдиндан режалар ишлаб чиқади. Ёрдамчи кучларни, шу жумладан, махсус кучлар, полиция кучлари ва армияни фалокат асоратларига қарши курашиш учун ўқитиш ва тайёрлаш шу режалар қаторига киради. Тартибсизликларни олдини олиш учун осон ва содда алоқа воситаларини, ёрдамчи гуруҳлар учун умумий сўзлашув воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда олдиндан огоҳлантириш усулларини, олдиндан эвакуация режаларини ва муқобил бошпаналарни қуриш ҳам мазкур режалар қаторига киради. Яна бу режалар жумласига жабрланганларни озиқ-овқат, бошпана ва керакли буюмлар билан таъминлаш ҳамда аҳолини одатда фалокат пайтида етишмай қоладиган қутқарувчи кучларга ёрдам бериш учун ўқув программаларини тузиш киради. Ушбу режалар табиий ёки ҳарбий офатлар юз берган ҳолатда уларни бартараф этиш учун   тайёрланади.

Иккинчи: фалокатлар билан курашиш:

 Табиий офатлар юз берганда уларга қарши курашиш учун ушбу лажналар биринчи ёрдам кучларини ва жиҳозларини жабрланган минтақаларга йўналтириш ва ташиш ишларини бажаради. Кейин асосий ёрдамчи кучларни қўллаб қуватлашда, уларни иккинчи даражали ёрдамчи кучлар ва кўнгилли қутқарувчилар билан таъминлашда давом этади. Офат табиий ёки ҳарбий бўлиб, бироқ, уруш тугаган бўлса, давлатга четдан ҳужум хавфи бўлмаса, милиция ва аскар кучлари мана шу лажналар ихтиёрида бўлади. Аммо фалокат ҳарбий бўлса ва уруш давом этиб турган бўлса, армия кучларининг биринчи вазифаси табиий офатни бартараф этишга ёрдам бериш эмас, душманни қайтаришга қаратилади. Ёрдам ишлари билан эса, бошқа органлар шуғилланади.

 Ушбу лажналар қидириш ва қутқариш бўйича дастлабки съайи-ҳаракатлар пайтида, масалан, бўрон ўткандан кейин ёки вулқон отилгандан кейин аҳолини тинч жойларга кўчириш, жабрланган ҳудудларни озиқ-овқат, кийим кечак, бошпана ва ёнилғи каби асосий гуманитар эҳтиёжлар билан таъминлашга эътибор қаратишлари муҳим. Шунинг учун ёрдам билан таъминлаш ва аҳолини эвакуция қилиш режаси офатнинг табиати ва аҳолини жабрланган минтақларда қолиши хатари даражасига қараб белгиланади. Шошилинч ёрдам операциялари транпорт, алоқа ва ахборот каналларини  қайта тиклаш, барча турдаги хавфсизлик чораларини кўриш, атроф-муҳит саломатлиги билан боғлиқ чорларни кўриш, зарарни баҳолаш бўйича тадқиқотларни бошлаш, ёнғин, портлаш ва юқумли касалликлар тарқалиши ва шунга ўхшаш иккиламчи ва қўшимча офатларни олдини олиш ишларини ўз ичига олади.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here