Заиф үчүн ёрдам беришга омма мусулмонларни рағбатлантириш

1759
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

 Заиф үчүн ёрдам беришга омма мусулмонларни рағбатлантириш

 Заифларга ёрдам бериш масъулияти давлат зиммасига – ҳамда қодир бўлса, қариндошларига – тушар экан, албатта Ислом, ўз фикратининг бир бўлаги сифатида, заифларни ўз қарамоғларига олишни умумий суратда мусулмонларнинг ҳаммасига вожиб қилади. Жубайр ибни Нафир ал Ҳазрамийдан шундай эшитганлиги ривоят қилинади: Абу Дардони Росулуллоҳ с.а.в:

ابغوني الضُّعفاءَ، فإنَّما تُرزقونَ و تُنصرونَ بضعفائِكُمْ

Менга заифларни қидириб, топинглар, чунки сиз заифларингиз сабабидан ризқланасизлар ва ёрдам бериласизлар – дегани эшитдим дер эди. Абу Довуд ривоят. Мусъаб ибн Саъддан ривоят қилинади: Саъд розияллоху анҳу ни бошқаларга қараганда бойроқ эканини кўрганини, шунда Расулуллоҳ с.а.в:

هل تُنصرون وتُرزقون إلا بضعفائكم

Фақат заифларингиз сабабли ёрдам бериласизлар, ризқланасизлар – деганини айтиб берган. Бухорий ривояти. Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Росулуллоҳ с.а.в:

لعن اللهُ من كمَه الأعمَى عن السَّبيلِ

Кўрга йўл кўрсатмаганни Аллоҳ лаънатлаган – деганлар. Ҳоким “Мустадрак” ида ривоят қилган ва (исноди саҳиҳ ҳадис) деган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ с.а.в:

مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا، وَيَعْرِفْ حَقَّ كَبِيرِنَا، فَلَيْسَ مِنَّا

Ёшларимизга раҳм-шафқат кўрсатмаса, катталаримизнинг ҳақ-ҳуқуқини билмаса, биздан эмас – деганлар. Абу Довуд ва Ҳоким “Мустадрак” ида ривоят қилган ва (исноди саҳиҳ) деган.

Қон қуюш станциялари ва унинг тармоқлари

 Медицина сохасининг кўп ўринларида қон қуюш станциялари ва унинг тармоқлари зарурий муолажалардан, айниқса жарохотларда, камқонлик касалликларида ўта муҳим ҳисобланади. Шунинг учун у Аллоҳ йўлидаги жиҳодда жарохатланганларни муолажасидаги тиббий заруратдир. Соғлиқни сақлаш тизимига қарашли, қон қуюш станциялари ва унинг тармоқларини тартибга соладиган, уни муҳтожларга дархол, ишончли етказишни тўла таъминлайдиган, ҳамда унга таалуқли қонни жамлаш ва хизмат кўрсатишларни энг афзал тиббий меъёрлар бўйича муомала қиладиган, сақлаб турадиган тармоққа ҳам алохида ўрин ажратиш лозим бўлади. Бу тармоқ қон топширувчи донорлар билан ишлашни ўргатадиган, маслахатлар берадиган шу сохани тажрибали профессионалларига, мутахассис врачларига мухтож бўлади ҳамда қонни касалликлардан, ҳар ҳил офат-зарарлардан холи эканини, қонни нави(группаси)ни аниқлаб, рўйхатга туширадиган хос лабараторияга ҳам, мухтожларнинг қонларига мос келиш-келмаслигини қаттиқ текширадиган, бу ишларни тартибга соладиган, ҳамда уни сақлаб, саломат етказадиган ҳайъатга ҳам мухтож бўлади.

Аслида қон ҳаром ва нажасдир. Инсон қонининг нажосатлигига далил Асмо розияллоҳу анҳо дан Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган ҳадис: бир аёл Росулуллоҳ с.а.в.нинг олдига келиб: баъзиларимизнинг кийимига ҳайз қонидан тегиб қолади, шунда нима қилиш керак – деди. Росулуллоҳ с.а.в:

جاءت امرأة إلى النبي صلى الله عليه وسلم، فقالت: إحدانا يصيب ثوبها من دم الحيضة، كيف تصنع به، قال: «تَحُتُّهُ، ثم تَقْرُصُه بالماء، وتَنْضَحُه، وتُصَلِّي فيه»

Уни ишқалаб кеткизасиз, устидан сув қуясиз, кейин сувни чимчилаб, сиқиб ташлайсиз, сўнгра ўша кийимда намоз ўқийверасиз – дедилар. Намоз ўқишдан аввал аёлни қонни ювиб, тозалашига буюрганлиги уни нажосат эканга далилдир. Аммо қонни еб-ичишлигини ҳаромлигига далил Аллох Таолонинг қуйидаги оятидир:

حُرِّمَتۡ عَلَیۡكُمُ ٱلۡمَیۡتَةُ وَٱلدَّمُ وَلَحۡمُ ٱلۡخِنزِیرِ

Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ҳаром қилинди. (Моида сураси, 3-Оят). Яна:

قُل لَّاۤ أَجِدُ فِی مَاۤ أُوحِیَ إِلَیَّ مُحَرَّمًا عَلَىٰ طَاعِمࣲ یَطۡعَمُهُۥۤ إِلَّاۤ أَن یَكُونَ مَیۡتَةً أَوۡ دَمࣰا مَّسۡفُوحًا أَوۡ لَحۡمَ خِنزِیرࣲ فَإِنَّهُۥ رِجۡسٌ أَوۡ فِسۡقًا أُهِلَّ لِغَیۡرِ ٱللَّهِ بِهِۦۚ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ غَیۡرَ بَاغࣲ وَلَا عَادࣲ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ

Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёҳуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши мажбур бўлиб, маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолида (истеъмол қилиши мустасно). Албатта, Роббинг мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир», деб айт.  (Анъом сураси, 145-Оят)

Нажосатдан, ҳаром нарсадан фойдаланиш ҳаром, бунга далиллардан:

Бухорий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумолар дан ривоят қилади: у Маккадалик вақтида, фатҳ йили Росулуллоҳ с.а.в.нинг қуйидагича айтганини эшитган:

 «إن الله ورسوله حرم بيع الخمر، والميتة والخنزير والأصنام»، فقيل: يا رسول الله، أرأيت شحوم الميتة، فإنها يطلى بها السفن، ويدهن بها الجلود، ويستصبح بها الناس؟ فقال: «لا، هو حرام»، ثم قال رسول الله صلى الله عليه وسلم عند ذلك: «قاتل الله اليهود إن الله لما حرم شحومها جملوه، ثم باعوه، فأكلوا ثمنه»

“Аллоҳ ва Унинг Расули ароқ, ўлимтик(ўлик ҳайвон), чўчқа ва бутларни сотишни ҳаром қилдилар.” “Ё Расулуллоҳ, ўлик ҳайвонларнинг ёғи-чи, чунки у кемалар ва териларни ошлаш учун ишлатилади, одамлар эса ундан чироқлари учун фойдаланадилар? – дейишди. У зот: “Йўқ, бу ҳаром”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ яҳудийларни ҳалок қилсин. Аллоҳ унинг ёғини ҳаром қилганида, уни йиғиб, сўнгра сотиб, нархини еб қўйишди”.

Табарийнинг “таҳзиб ал осор” китобида Жобирдан бўлган ривоятда Росулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар:

لا تنْتفِعُوا مِن الْميْتةِ بِشيْء

Ўлимтик нарсадан фойдаланманглар.

Маймуна розияллоҳу анҳо дан Мусаддид ва Ваҳб айтганларини ибн Аббосдан Абу Довуднинг ҳадисида келганидек, (ўлимтикдан фойдаланишнинг ҳаромлигидан)ўлимтик терилари истисно қилинган, Маймуна розияллоҳу анҳо шундай дейди:

أهدي لمولاة لنا شاة من الصدقة، فماتت، فمر بها النبي صلى الله عليه وسلم، فقال: «ألا دبغتم إهابها واستنفعتم به» قالوا: يا رسول الله، إنها ميتة، قال: «إنما حرم أكلها».

Бизнинг чўримизга садақадан бир қўй берилди, у ўлиб қолди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ёнидан ўтиб: “Унинг терисини ошлаб, ундан фойда кўрмадингизми?” – дедилар. Улар: “Ё Расулуллоҳ, у ўликдир”, дедилар. У зот: “Уни ейиш ҳаром”, дедилар.

Бухорий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумолар дан ривоят қилади: у Маккадалик вақтида, фатҳ йили Росулуллоҳ с.а.в.нинг қуйидагича айтганини эшитган:

 «إن الله ورسوله حرم بيع الخمر،

“Аллоҳ ва Унинг Расули ароқ сотишни ҳаром қилдилар.”

Бухорий шунингдек Анас розияллоҳу анҳу дан ривоят қилади: Абу Талҳа қароргоҳида қавмнинг соқий(сув билан таъминловчи)си эдим, ҳолбуки ўша кунлари ароқлари ачитқи холатида эди. Росулуллоҳ с.а.в. жарчига буюрди:

 أَلَا إنَّ الخَمْرَ قدْ حُرِّمَتْ

Огоҳ бўлингки, ароқ ҳаром қилинди. Абу Талҳа менга: чиқ, уларни оққизиб юбор – деди. Шунда чиқиб, уларни оққизиб юбордим. Улар Мадина кўчаларида оқиб кетди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан Абу Довуд ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар:

إن الله حرم الخمر وثمنها، وحرم الميتة وثمنها، وحرم الخنزير وثمنه

Аллоҳ ароқни ва унинг нархини, ўлик гўштни ва унинг нархини, чўчқа гўштини ва унинг нархини ҳаром қилди.

(Давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here