Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти шошилинч йиғилиш ўтказди!

5430
0

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти шошилинч йиғилиш ўтказди!

Швеция пойтахти Стокголмда Қуръони Карим ёқиб юборилгани муносабати билан Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти шошилинч тарзда фавқулодда йиғилиш ўтказди. Ташкилотнинг ҳозирги раиси Саудия Арабистонининг талаби билан бўлиб ўтган йиғилишидан сўнг якуний баёнот эълон қилинди.

Баёнотда Стокголмда Қуръони Каримнинг таҳқирланиши кескин қораланиб, Швеция расмийларининг бунга рухсат берилгани қайғу билан тилга олинар экан,  бу каби провокацион ҳаракатлар яна такрорланмаслиги учун “зарурий чоралар кўриш”га чақирилди. Шунингдек баёнотда Исломий рамзларга қарши ҳаракатлар олиб борилаётган давлатлардаги нодавлат ташкилотлардан ҳам бундай ҳолатларга қарши қонуний чоралар кўриш талаб қилинди.

Изоҳ: Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Қуръони Каримни оёқ ости қилишга қарши «шошилинч тарзда» йиғилиш ташкил қилганини даъво қилаётган бўлсалар-да, бироқ улар одатдагидек зиммаларига юкланган вазифани адо этишмоқда. Бундай пайтда уларнинг вазифаси қаттиқ танқид қилиш, қоралаш, норозилик билдириш, ундан сўнгра тўпланиб расмга тушиб, тарқалишдир.

Агар Қуръони Каримни оёқ ости қилишга қарши чора тадбир кўрилиши керак бўлса, биринчи бўлиб бу ишни мана шу Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг расмийларидан бошлаш керак. Чунки ҳаёт учун асосий дастур бўлган Қуръон ҳукмларини бир четга суриб қўйиб, унинг ўрнига Ғарбдан олинган қонунларни ижро қилиш билан Қуръони Каримни оёқ ости қилаётганлар мана шуларнинг ўзларидир. Ваҳолангки, Қуръони Карим ва Росулуллоҳ нинг суннатлари сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, таълим-тарбия каби барча ҳаётий соҳаларда қонунчиликнинг ягона манбаидир. Шундай экан, бу ҳокимларнинг Қуръони Карим ҳукмларини ҳаётга татбиқ қилинишига тиш-тирноқлари билан қарши туришлари уни ёқишдан кўра оғирроқ жиноятдир.

Ҳа, Қуръони Каримнинг аҳкомларини ҳаётдан узоқлаштириб, уни фақат тиловатга чеклаб қўйиш ҳамда уни дастур ва қонун сифатида ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилаётганларни террорчиликда айблаб, таъқиб қилишнинг ўзи Қуръони Каримга нисбатан буюк ҳақоратдир. Мободо бирор инсон уларни бу масалада муҳосаба қиладиган бўлса, ҳолига вой, умри қамоқда чирийди ёки қатл қилинади. Ҳозирда Ислом ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Саудия Арабистонида қанча-қанча забардаст уламолар худди шу масала бўйича умрини қамоқда ўтказмоқда. Уларнинг айблари фақат Саудия ҳукумати олиб бораётган сиёсат Қуръони Карим ва Росулуллоҳ нинг суннатларига бутунлай зидлигини айтиб, давлат расмийларини Қуръони Каримга амал қилишга чақирганлигидир.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Ислом ўлкаларидаги қирғинларга ва Исломнинг ҳақорат қилинишига қарши таъсири бўлмаган қоралашлари билан машҳур бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти учун Исломий қадриятларни ҳимоя қилишга йўл бўлсин! Бу ва яна шу каби Ислом тўни кийгизилган бошқа ташкилотларнинг Ислом ва мусулмонларга уюштирилаётган провокацияларга заррача таъсири йўқ. Бундай ташкилотлар мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган зулмларга қарши гўё нималардир қилаётгандек бўлиб, Ислом Умматини “ухлат”иш учун ҳаракат қилишади.

Аввал бошдан қайта-қайта такрорлаб келганимиздек, Ислом ва мусулмонларнинг азизлигини қайта тиклайдиган ягона куч – бу Халифалик давлатидир. Зеро, фақат Халифалик давлати билангина Аллоҳ кофирларга мўминлар устидан ҳукмронлик қилишга йўл бермагай. Демак бугунги кунда мусулмонлар ҳар бир ишдан аввал биринчи ўринда ана ўша Халифалик давлатини тиклаш учун жиддий ҳаракат қилишлари лозимдир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here