АҚШ Марказий Осиё давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам беришни режалаштирмоқда
Хабар: АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё жамиятларининг “дезинформация”га чидамлилигини оширишга қаратилган беш йиллик дастур учун 12 миллион доллар ажратишга тайёр.
Ҳужжатга кўра, бу минтақа давлатларининг “суверенитети ва демократик маданиятини мустаҳкамлаш” учун зарур. Бундай тезислар USAID вакиллари томонидан тайёрланган грантда мавжуд. Бу ҳақда RT хабар берди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Марказий Осиёда янги ташаббуснинг мақсадига “медиасаводхонлик” даражасини ошириш, “дезинформация” ва “ёлғон ривоятларга қарши курашиш” орқали эришиш мумкин.
“Ушбу тадбирлар мажмуаси, шунингдек, халқаро, минтақавий ва маҳаллий сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича сифатли ҳисобот тайёрлаш учун минтақадаги мустақил оммавий ахборот воситаларининг техник кўникмалари ва билимларини оширишга қаратилган рағбатлантирувчи ёрдам беради”, – дейилади матнда.
Қайд этилишича, лойиҳа доирасидаги тадбирлар асосан Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга қаратилган. Бироқ, умуман олганда, механизм Марказий Осиёнинг барча бешта давлати учун мавжуд бўлади.
Ташаббуснинг амал қилиш муддати – беш йил.
Изоҳ: 2019- йилнинг ёз ойларида “Ижтимоий фикр” тадқиқот институти Марказий Осиёнинг уч мамлакатида – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда оммавий ахборот воситаларининг ушбу республикалардаги аҳолининг медиадан фойдаланиш ва медиасаводхонлиги бўйича сўров ўтказган эди. Ушбу тадқиқот Internews буюртмасига биноан USAID кўмагида ташкил этилган бўлиб, тадқиқотда ушбу мамлакатларнинг ҳар биридан 1000 нафар респондентлар қатнашган.
Ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, ўзбекистонлик ва тожикистонликларнинг аксарияти учун телевидение ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади. Қозоғистонда эса бу аҳолининг ёш гуруҳига боғлиқ: 30 ёшдан ошган одамлар учун телевизор асосий ахборот манбаи, ёшлар эса асосан интернет сайтларидан маълумот олишади. Интернет кўплаб маълумотлар ва манбалардан фойдаланиш имконини беради. Ушбу улкан ахборотлар океанида керакли ва фойдали маълумотларни қидириб топа олиш муҳим аҳамият касб этади. Ахборотни топиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш имконини берадиган билим ва кўникмалар оммавий ахборот воситалари ва медиасаводхонлиги деб аталади.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 53 % ўзбекистонликлар, 36% тожикистонликлар ва 44 % қозоғистонликлар катта маълумотлар оқимида осон йўналиш олиб, ундан керакли ва фойдали маълумотларни топишларига ишонадилар.
Тадқиқотда айтиб ўтилганидек, минтақа давлат аҳолиси асосий ахборотни телевидениедан олади. Минтақа аҳолиси фикри шаклланишида эса Россия телеканаллари таъсири ўта кучли бўлиб, аҳолининг аксари – асосан катта ёшлилар – рус ташвиқоти таъсири остига тушиб қолган. Бунга минтақа давлатларда рус каналлари дастурлари чекловсиз намойиш этилиши асосий ҳисса қўшиб келмоқда. Ёш авлод эса асосий маълумотни интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали олишмоқда. Маълумки, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда исломий фикр, тушунча ва қарашлар кенг тарқалиб, ёшларни Ислом динини кенг тушинишларига олиб келмоқда. Шу сабабли ҳам минтақадаги расмий ҳукуматлар ижтимоий армоқлардаги исломий фикрларга қарши курашиб, ёшларни ижтиомий тармоқларда узоқлаштириш учун жиддий ҳаракат қилишмоқда. Улар тақиқланган ўйинчоқ судлар орқали сайт, саҳифалар рўйхатини тузиб, эълон қилишаётгани ҳам шундан далолат қилади. Бу ишда айниқса ўзбек режими жонбозлик кўрстамоқда. Ҳукуматлар томонидан тақиқланган сайтларга назар солинса, уларнинг аксари исломий фикрларни кўтариб чиқаётган сайтлардан иборат.
АҚШ ҳукумати “дезинформация” ва “ёлғон ривоятларга қарши курашиш” баҳонаси билан бир томондан Марказий Осиё давлатларини Россия ташвиқотидан “халос” этиб, ўзининг бузуқ демократик қадриятларини тиқиштирмоқчи бўлаётган бўлса, бошқа томондан ўсиб келаётган ёш авлодни Ислом динидан узоқлаштиришни мақсад қилмоқда.
Демак, маҳаллий ҳукуматлар ва уларнинг хожаси бўлган мустамлакачи давлатлар – АҚШ, Россия ёки Хитойми фарқсиз – мусулмонлар интернет ва ижтимоий тармоқларни ҳам даъват майдонига айлантириб олишганидан тахликага тушиб қолишган. Шу сабабли ҳам мусулмон блогерларни соҳта айбловлар билан қамоққа ташлаб, ёшлар онгида сунъий қўрқувни пайдо қилишмоқда. Биз мусулмонлар мустамлакачи кофир ва уларнинг маҳаллий ювиндихўрлари хийла ва зулмларига парво қилмай ўзи ишимизда давом этаверишмиз зарур. Натижа эса Аллоҳдан.
Абдураҳмон Одилов