(Исроил) қутқарув гуруҳи Туркиядан қадимий қўлёзмани ўғирлаб кетди

1869
0

(Исроил) қутқарув гуруҳи Туркиядан қадимий қўлёзмани ўғирлаб кетди

Улкан вайронагарчиликларга сабаб бўлган зилзиладан сўнг Туркияга ёрдам учун (Исроил)дан келган қутқарувчи гуруҳ қадимий қўлёзмани ўғирлаб ўз юртларига олиб кетгани маълум бўлди. Мазкур қутқарувчи гуруҳ (Исроил) телевидениесида жонли эфир орқали ўғирланган китоб ҳақида маълумот бериши ортидан юзага келган реакциялар туфайли қўлёзмани Турк яҳудий жамиятига топширишга мажбур бўлди. Яҳудийлар яшайдиган манзилларда қутқарув ишларини олиб борган ЗАКА қутқарув гуруҳи раҳбари майор Ҳаим Отмазгиннинг даъво қилишича, ушбу қадимий қўлёзмани уларга кекса бир турк яҳудий берган.

Туркия маданият вазирлиги томонидан берилган баёнотда (Исроил)нинг ўғрилиги ҳақида сўз ютитилмади. “Зилзилаларда вайрон бўлган Антакядаги синагогамизда топилган қадимий қўлёзма Туркия бош Раввини томонидан сақланмоқда. Асарни имкон қадар тезроқ ўз жойига қайтариш учун Антакядаги синагогамизни бошқа ибодатхоналар қаторида қайта тиклаймиз ва уни антакялик фуқароларимизга ибодат учун очамиз”, дейилади маданият вазирлигининг баёнотида.

Изоҳ: Зилзила туфайли вайроналар остида қолиб кетган инсонларни қутқариш учун дунёнинг кўплаб давлатларидан қутқарувчи кучлар келди. Бугунги кунда Ислом ва мусулмонларга ашаддий душманлик қилаётган (Исроил), Хитой, Франция ва Россия каби давлатлар ҳам шулар жумласидан. Турк матбуотининг айнан мана шу давлатлар қуткарувчиларининг “қаҳрамонликлари”ни биринчи саҳифаларида ётиритиши алоҳида эътиборга молик. Ҳатто давлат расмийлари ҳам уларнинг “маҳорат”ларига мақтовлар ёғдирди.

Аслида бу ишлар инсонийликдан келиб чиқиб эмас, балки сиёсий мақсадлардан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. Яъни бу давлатлар ўзларини мусулмонларга душман эмасдек кўрсатишга ва мусулмонларга нисбатан қилаётган зўравонликларини гўёки “терроризмга қарши кураш” учун зарурий чоралар сифатида талқин қилишга уринмоқда. Туркия ҳукумати эса, вазиятдан фойдаланиб, ушбу куфр давлатлари билан ўрнатган муносабатларига қонуний тус беришни хоҳламоқда. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли яҳуд вужудининг 450 кишилик қутқарув гуруҳи 19 кишини қутқарганлигини бидирар экан, “(Исроил) билан муносабатларимиз янги даврга кирди, элчиларимиз фаол иш юритмоқда. Муштарак манфаатлар ва ўзаро ҳурмат асосида ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз давом этади”, дея таъкидлаб ўтди.

Ваҳолангки бугунги кунда куфр олами мусулмонларни йўқ қилиш учун бор кучини сарфлаётгани кундек равшан. Масалан (Исроил) кучлари Фаластин мусулмонларини кун ора қатл қилмоқда. Фаластинда уйлар вайрон бўлиши учун зилзила бўлиши шарт эмас. Яҳудийларнинг булдозер ва экскаваторлари мусулмонларнинг уйларини ичидаги одамлари билан вайрон қилиб ташламоқда. Хитой эса миллионлаган уйғур мусулмонларини ўлим лагерларида оғир қийноқларга солиб келмоқда. Қанча-қанча мусулмонлар қийноқларга бардош беролмай, ҳаётдан кўз юмди. Франциянинг аёвсиз қирғинларини ҳали унутганимиз йўқ. Россия эса Сурияни бомбардимон қилиб, қанчадан-қанча тинч аҳолининг вайроналар осида қолиб ҳалок бўлишига сабабчи бўлмоқда. Шундай экан булардан қандай ёрдам кутиш мумкин?!

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, хоҳ Туркия ичкарисидаги мусулмонлар бўлсин, хоҳ хориждаги мусулмонлар бўлсин, уларнинг мусибат остида қолган инсонлар учун моддий ва маънавий ёрдамлари мисли кўрилмаган даражага етди. Уларнинг бу йўлда кўрсатган фидокорликларини таърифлашга тил ожиз. Аммо капиталистик нуқтаи назардан келиб чиқиб, ҳаётга манфаат юзасидан баҳо берадиган давлатлардан асло беғараз ёрдам кутилмаслиги ҳам айни ҳақиқатдир.

Бу масалага шаръий жиҳатдан қараладиган бўлса, кофирлардан давлат сифатида ёрдам олиш жоиз эмас. Айниқса, АҚШ, Британия, Хитой, (Исроил) ва Россия каби мусулмонларга қутуриб ҳужум қилаётган уруш ҳолатидаги кофир давлатлардан ёрдам олиш мутлақо жоиз эмас. Аммо улардан якка шахс сифатида ёрдам олиш жоиздир. Уларнинг Исломий давлат фуқароси бўлиш ёки бўлмаслигининг фарқи йўқ. Шунингдек, кофирдан ёрдам сифатида асбоб ускуналар олиш – хоҳ кофир шахсдан бўлсин, хоҳ кофир давлатдан бўлсин – қайтариб бериш шарти билан жоиздир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here