Даръа аҳли ярашувга қарши норозилик намойишлари билан банд

1341
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Даръа аҳли ярашувга қарши норозилик намойишлари билан банд

Озод этилган ерлардаги жангчи гуруҳлар эса, стадион ва майдонлар очиш билан банд!

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиосининг 2022 йил 24 декабр шанба кунги хабарига кўра, жума куни Даръадаги Жосим ва Доил шаҳарчалари аҳли режимнинг ағдарилишини ва қамоққа олинганларнинг озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказди. Маҳаллий манбаларнинг айтишича, Жосимнинг ўнлаб фарзандлари жума намозидан сўнг намойиш қилиб, Асад режимининг ағдарилишини ва унинг қамоқларидаги биродарларнинг озод этишини, Эрон жангариларининг юртдан қувиб чиқарилишини талаб қилиб ҳайқирганлар. Мазкур манбаларнинг қўшимча қилишича, маданият марказидаги ҳарбий хавфсизлик ходимлари намойишчиларни тарқатиш учун ўт очган. Манбалар, шунингдек, Доилдаги ўнлаб намойишчиларнинг худди шундай талаблар билан норозилик намойишларини ўтказганини хабар берди. Демак, Даръа ярашувга норозилик сифатида намойиш қилиб, режимни ағдарилишини ва қамоққа олинганларнинг озод этилишини талаб қилаётган бир пайтда, Идлиб ва бошқа озод этилган ҳудудлардаги жангчи гуруҳлар қонхўр режим билан ярашишга тайёргарлик кўрмоқда. Яъни ўтиш йўлларини очиш, режимга қарши бўлган ҳар қандай жангни олдини олиш, уни ағдаришни истаган ҳар бир қўзғолончи, фаол, мужоҳид ва муҳожирни қамаш, стадионлар ва майдонлар очиб одамларни чалғитиш билан тайёргарлик кўрмоқда. Ҳолбуки, одамлар нарх-наво ва монополия сабабли ҳамда ҳукуматлар томонидан солинаётган солиқ ва йиғимлар туфайли кунлик емиш тополмай қийналмоқдалар.

Роя газетасининг 2022 йил 28 декабр чоршанба кунги 423-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here