Тунис ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини армияларни ҳаракатга келтириб Ғазо аҳлига ёрдам кўрсатишни талаб қилгани учун ҳибсга олди

6051
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини армияларни ҳаракатга келтириб Ғазо аҳлига ёрдам кўрсатишни талаб қилгани учун ҳибсга олди

2024 йил 5 январ жумъа куни Тунис хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Муҳаммад Аминни ҳибсга олди. Бу Ҳизб етакчилигида Фатҳ жоме масжидидан Тунис марказидаги театр биноси олдига қадар ўтгазилган «Биз бир халқ бошқа бир халққа ҳамдардлик билдирадиган халқ эмасмиз, балки бир бутун Умматмиз» номли юриш тадбири ортидан содир бўлди.

Бундай адолатсиз қамоққа олишга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти матбуот бўлими қуйидагича изоҳ берди:

«Ушбу ҳибсга олиш ҳодисаси аввалги қатор ҳибсга олишлар ортидан содир бўлди. Зеро, уларнинг барчаси аввалги ҳукмдорларнинг йигитларга тазйиқ ўтказиш ва туҳмат қилиш сиёсатининг ҳамда яҳудийларга қарши жанг қилиш ва бутун дунё кўз ўнгида қирғин қилинаётган мусулмонларга ёрдам бериш борасида шариат юклаган вожиб ишга чақирувчи даъват овозини ўчиришга ҳаракат қилиш сиёсатининг айни ўзи давом этаётганига бир мисолдир. Қўрқоқ мусулмон ҳукмдорлар сиёсати давом этаётгани ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Энди бу сиёсат режимдан куч эгаларига Ислом хитоби билан мурожаат қилган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишни талаб қиладиган бўлиб қолдими?! Тунис ҳукумати Ғазо аҳли билан бирга эканини даъво қилмоқда. Аммо ҳақни баралла айтган, яъни Фаластинда қон тўкилишини тўхтатиш учун армияларни ҳаракатга келтиришга чақирган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишни тўхтатмади».

Баёнотда бундай қўшимча қилинди: «Тунис режими биладики, бу даъват Фаластинга ёрдам кўрсатишнинг ҳақиқий шаръий ечими сари Умматнинг ҳаракатга келишига олиб келади. Шунинг боис, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қайта-қайта қамоққа олиши билан армиялардан нусрат сўраш даъватини ўчиришга ва куч эгалари орқали мазлумларга ёрдам бериш ғоясига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилмоқда».

Баёнот қуйидаги сўзлар билан якунланади: «Ушбу ноҳақ қамоққа олишлар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳақни очиқ айтишдан тўсолмайди ва даъватни етказувчиларни заифлаштиролмайди. Аксинча, уларнинг қатъиятини ва ҳақ йўлдаги саботини, шунингдек, Аллоҳнинг мўмин бандаларига маълум вақт ўтганидан кейин бўлса ҳам нусрат беришига бўлган ишончларини кучайтиради».

﴿أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللهِ قَرِيبٌ﴾

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг нусрати яқиндир»                                                   [Бақара 214]

Роя газетасининг 2024 йил 10 январ чоршанба кунги 477-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here