Қуръонни тепкилаган – озодликда, Отатуркнинг расмини пастга туширган – қамоқда

376
0

Қуръонни тепкилаган озодликда, Отатуркнинг расмини пастга туширган қамоқда

 Туркиянинг Элазиғ вилоятида Мустафо Камол Отатуркнинг портрeтини пастга тушириб, ўрнига Қуръони Каримни қўйган 16 ёшли лицей ўқувчиси қамоққа олинди. Бу ҳақида ўқувчининг ота-онаси маълум қилди.

Ҳозирда Элазиг F1 қамоқхонасида сақланаётган ўқувчи шу қилган иши, яъни Мустафо Камолнинг портрeтини пастга тушириб ўрнига Қуръони Каримни қўйганлиги учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши айтилмоқда.

Изоҳ: Бундан бир қанча кун аввал Туркиянинг Анталия вилоятида Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони Карим айнан лицей ўқувчиси томонидан тепкиланиб, таҳқирланган эди. Бироқ унга қарши жиддий айблов эълон қилинмади, шунчаки безориликда айбланди холос. Бугун эса, яна бир лицей ўқувчиси Мустафо Камолнинг портрeтини тушириб ўрнига Қуръонни қўйганлиги учунгина унга узоқ муддатли қамоқ жазоси берилиши айтилмоқда.

 Туркияда бирин-кетин содир бўлган ушбу икки ҳодисага нисбатан Туркия ҳукуматининг муносабатидан кўриниб турибдики, “даражама-даража, аста-секинлик билан Исломни ҳаётга қайтариш” даъвоси мусулмонларни чалғитишдан бошқа нарса эмас экан. Чунки «мўътадил Ислом» тимсоли сифатида намоён бўлган ва мусулмонларнинг диний туйғуларидан фойдаланиб, “даражама-даражалик” ва “аста-секинлик” даъвоси билан ҳокимият тепасига келган президент Ражаб Тоййиб Эрдоган бошчилигидаги «Адолат ва тараққиёт» партияси 20 йил ичида Ислом ҳукмларидан бирортасини ҳам қайта тиклай олмади. Аксинча, Исломни яна ҳам ҳаётдан узоқлашишига сабаб бўлди.

 Шунинг учун айтиш мумкинки, мусулмон бир шахснинг ёки Исломий ном билан аталган бир партиянинг ҳокимият тепасига келиши Исломнинг ҳаётга қайтишини англатмайди. Балки Ислом аҳкомлари ҳаётга қайтишининг бирдан-бир йўли Исломий мафкурани ҳокимият тепасига олиб келишдир. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here