بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Дания ҳукумати ирқчиликка қарши ҳаракат режаси билан ўзининг Исломга нисбатан нафрат ва адоватини яширмоқда
Дания ҳукумати ирқчилик ва ажнабийлардан нафратланишга қарши ҳаракат режаси тузганини маълум қилди. Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Дания матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Бироқ, содда-лақмалик қилган бир қанча доиралар каби ушбу сиёсий келишувдан хурсанд бўлиш ва бундай режага қўшилишдан олдин киши ўзи учун қуйидаги долзарб ва муҳим саволни бермоғи даркор: жамиятда мусулмонларга нисбатан ксенофобия ва нафратнинг кенг тарқалишига ҳамда систематик равишда бўлаётган дискриминация жиноятларига сабаб нима, аниқроғи ким сабабчи?! Ҳеч кимга сир эмаски, бу ерда яшовчи мусулмонлар жамоаси ўтган йигирма йилдан бери даниялик расмийлар ва маълум оммавий ахборот воситалари томонидан ирқий камситишга нишон бўлмоқдалар. Парламент ва ҳукуматлар ўзгаришига қарамай, ҳозирда мигрант ва қочқинларга, айниқса мусулмонларга қарши бундай шиддатли қадамлар кенг кўламли сиёсий ҳаракатга айланди».
Матбуот баёнотида бундай қўшимча қилинади:
«Дания ҳукумати мусулмонларга нисбатан ирқчилик ва дискриминацияга рағбатлантирар экан, ҳукумат қабул қилган мазкур ҳаракат режаси бир ниқоб ва пардадан бошқа нарса эмас. Чунки уларнинг сиёсати ирқчилик ва дискриминацияга асосланган. Улар шу орқали ўзларини жавобгарликдан қутқариб қолишмоқчи. Шу сабабдан бу ташаббусда озгина бўлса ҳам ҳақиқат етишмайди. Мусулмонлардан нафратланиш ва жамиятда систематик равишда бўлаётган дискриминация жавобгарлиги фақат Дания ҳукумати зиммасида. Унинг айни ҳаракат режаси сиёсий тутун пардасидан бошқа нарса эмас. Шунингдек, жамиятнинг қутблашиш ва муросасизлик томон кетаётганидан чин дилдан хавотирланаётган инсонлар ва мусулмонларнинг ақлини масхара қилиш ҳамдир.
Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан