Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қанотининг Халифалик қулатилганининг аламли 101 йиллик хотираси сабабли ўтказаётгани тадбирлари

94
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қанотининг Халифалик қулатилганининг аламли 101 йиллик хотираси сабабли ўтказаётгани тадбирлари

Ушбу ражаб ойида Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти аёлнинг Ислом бошқаруви пайтидаги вазияти билан боғлиқ қўрқув, шубҳа ва саволларни бартараф қилишга қаратилган халқаро кампания бошлади. «Халифалик – аёллар қадр-қиммати, хавфсизлиги ва шаръий ҳуқуқлари гаровидир» номли ушбу кампаниядан мақсад, Халифалик давлати соясида аёллар ҳаёти, яъни уларнинг ҳуқуқлари, роллари ва уларга нисбатан муомала қандай бўлиши тўғрисида аниқ тушунча ва тасаввур тақдим этишдир. Булар шарқшунос ва мустамлакачилар бераётган адаштирув ва хаёллар асосида эмас, балки Ислом матнлари далолат қилган ва мозийдаги исломий бошқарувда исботланган ҳужжат-далиллар асосида берилади.

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми раиси доктор Насрин Навоз хоним нашр қилган ўз матбуот баёнотида бундай деди:

«Энг муҳими, биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг аёллар қаноти аъзолари сиёсий, иқтисодий, адлия, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий каби барча соҳадаги муаммоларни эртанги Халифалик тузуми ўз принциплари, қонунлари, муассаса ва структуралари орқали амалда қандай ҳал қилишини шарҳлаб беришга ҳаракат қиламиз. Зотан, бугунги кундаги аёллар дуч келаётган барча соҳадаги муаммоларни Ғарбу Шарқдаги инсон ўйлаб топган қонунлар ва демократик тузумлар асло еча олгани йўқ».

Кампанияни кузатиб бориш учун қуйидаги манзилдан фойдаланишингиз мумкин:

https://www.hizb-ut-tahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/79762.html

Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here