Миллатчилик капитализмнинг маҳсулидир

415
0

Миллатчилик капитализмнинг маҳсулидир

Капитализм ҳазоратидаги “табиий ҳуқуқ” ва “ижтимоий дарвинизм” назариясига кўра миллатчилик ва ирқчилик одатий ҳол саналади. Яъни капитализмнинг ҳаётга бўлган кўз-қарашидан ирқчилик, миллатчилик каби ёвузликлар ҳамда ижтимоий уруш ва можаролар табиий равишда келиб чиқади. Шунинг учун Ғарбнинг барча ерларида миллатчилик мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан демократияни бутун оламга ёйишни даъво қилаётган ва инсон ҳуқуқлари дея тинмай жар солаётган Америкада қоратанлиларга нисбатан ирқчилик муомалари давом этиб келаётганига 100 йилдан ошди ва ҳозирда ҳам АҚШнинг ҳар ерида учратиш мумкин. Европада ҳам худди шундай, ҳатто давлат масъуллари ва расмийлар орасидан чиққан баъзи ашаддий миллаттичилар ўзининг миллаттичилиги билан фахрланади. Голландияда Герт Вилдерс, Россияда Владимир Жириновский, Бразиляда Антонио Борсанаро ва ҳоказо каби миллатчилар партия ташкил қилиб, парламентдан ўрин эгаллаши, шунингдек Туркия парламентида ҳам миллатчи партиянинг мавжудлиги капитализм татбиғининг табиий натижасидир.

Капитализм кириб борган барча жойларда, хусусан Халифалик давлати қулатилиши ортидан элликдан ортиқ давлатчаларга бўлиб ташланган Исломий ўлкаларда миллатчилик, ирқчилик ва ватанпарварлик иллатлари атайин тиқиштирилди. Чунки улар мусулмонларни ҳарбий услуб билан мағлуб қилиш мутлақо мумкин эмаслиги ва ундан кўра уларни ичидан емирадиган миллатчилик, уруғчилик туйғуларини вужудга келтириш фойдалироқ эканлигини тушуниб етишди. Бундан кўзланган мақсад мусулмонлар юртларида тафриқани кучайтириш ва қайта бирлашиб кетмасликка йўл қўймасликдир. Яъни Мустамлакачи Ғарб ватанпарварлик ва миллатчилик устида Мусулмонлар бир бирини  қирғин қилишини истайди.

Ғарб ўзига малай ҳокимлар ва оммавий ахборот воситалари орқали Уммат ичига миллатчилик ва ватанпарварлик каби фасод фикрларни тиқиштиришга муваффақ бўлди. Бу иллатлар юқорида гувоҳ бўлганимиздек вақти-вақти билан аччиқ самарасини бериб келмоқда. Ваҳолангки, Росулуллоҳ ҳам бу сарқитлар ҳақида:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ»

«Ким асабият (ирқчилик, миллатчилик, тарафкашлик)ка чақирса, у биздан эмас»,

«دَعُوهَا، فَإِنَّهَا مُنْتِنَةٌ»

«Уни улоқтириб юборинг, чунки у жирканчдир», деганлар.

Бундай иллатдан қутулишнинг ягона йўли бутун Ислом Умматини Халифалик давлати соясида бирлаштиришдир. Шубҳасизки, Халифалик давлати ирқчилик, миллатчилик, ватанчилик каби жоҳилий иллатларга узил-кесил чек қўяди. Зеро Исломда регионларга бўлиниш, ирқчилик, миллатчилик, рангга қараб ажратиш, табақачилик, ўзаро чегаралар деган нарсага асло ўрин йўқ.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here