Ҳукумат назоратни кучайтиришга интилмоқда

482
0

Ҳукумат назоратни кучайтиришга интилмоқда

 Хабар: Қирғизистонда мобил телефонларни идентификациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг транспорт, алоқа, ахитектура ва қурулиш қўмитасининг 21-сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди.

 Ахборот технологиялари давлат қўмитаси бошлиғи Дастан Догоевнинг сўзларига кўра, агар тузатишлар тўғрисидаги қонун қабул қилинса интернетга уланувчи телефон ёки модем каби техник воситаларни мамлакатга олиб кирилганда идентификациялаш мажбурий бўлади.

 Депутатларнинг шахсий маълумот борасида берган саволларига Догоев “бундай хавф мавжуд эмаслигини” айтди.

 “Шахсий маълумотга тааллуқли эмас. Чунки, фуқаро ушбу телефондан фойдалмаган бўлади”, – деди.

Догоевнинг қўшимча қилишича, бундай чора экстремизм ва терроризмга қарши курашда ҳам ёрдам беради.

 Қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан шу йилнинг 22 июлида қабул қилинган эди. Аммо Жапаров қарши фикр билдириб, уни қайта кўриб чиқиш учун парламентга юборди. Докоевнинг айтишича, қонун лойиҳаси президент тавсияларини инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилган.

 Изоҳ: Вертикал” ҳукумат ва парламент диктатурасини ўрнатишга ҳаракат қилган Сооробай Жээнбеков ҳукумати ҳам ўтган йили “Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги” қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва муҳокамага қўйилган эди. Ушбу қонун расмий Кремл томонидан ишлаб чиқилган “Хорижий агентлар тўғрисидаги” қонун лойиҳасига тақлидан ишлаб чиқилган қонун эди. Аммо турли халқаро ташкилотлар босими остида Жээнбеков “келишилган вариантни ишлаб чиқиш учун” ҳужжатни парламентга қайтарди. Октябр ойида содир бўлган навбатдаги давлат тўнтаришидан кейин мазкур қонун лойиҳаси вақтинчалик аҳамиятини йўқотди. Бироқ, Жапаров ҳам ўз ҳокимияти “даҳлсизлиги” ва давомийлигини кафолатлашга мақсадида қонун лойиҳаси қайта ишлаб чиқилди.

 Садир Жапаров 23-августда “Тўғри бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги” қонун лойиҳасини имзолади. Қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди. Хабарда, “Қонун нотўғри маълумотдан жабрланган томон ва маълумот эълон қилинган ахборот ресурслари ўртасидаги алоқани, уларнинг ҳуқуқларини ва мажбуриятларини изга солиши”, айтилди. Қонун кучга кирганидан сўнг, Жапаров ва унинг бошқарувини танқид қилган бир қанча фуқаролар қўлга олиниб, сўроқ қилинди. Ушбу қонун орқали Жапаров ўз ҳукуматини танқид нишонидан сақлаб қолишга уринмоқда.

 Энди эса телефон ва модемларни идентификациялашни мажбурий қилиш билан мусулмонлар  қалбига қўрқув солиш орқали ижтимоий тармоқларни ва тармоқда тобора кенгайиб ва кучайиб бораётган исломий даъватга тўсиқ қўймоқчи. Чунки, иломий даъватни кучайиб бориши Ислом ва мусулмонларнинг душманлари тинчини ўғирлаб бормоқда. Бу ўринда улар ўзлари даъво қиладиган “инсон ҳуқуқлари”, “сўз эркинлиги” каби “демократик қадирятлар” қизиқтирмайди. Улар бу ишларини “терроризм” ва “экстремизм”га қарши кураш ниқоби остига яширишга интилишади. Аммо, Аллоҳнинг қазосига имон келтирган мусулмонни бу каби тўсиқлар тўхтата олмайди. Мусулмонлар Аллоҳ томонидан ато этилган имкониятдан фойдаланиб ҳаётда ҳам, интернетда ҳам исломий даъватни кучайтириб боришмоқда.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here