Капиталистик ҳазорат меваларидан: Дунё иқлим ўзгариши туфайли ёнмоқда

201
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик ҳазорат меваларидан: Дунё иқлим ўзгариши туфайли ёнмоқда

Бу йил дунёнинг беш қитъасида ҳам ёнғинлар аланга олмоқда. Бу ёнғинлар бир нечта мамлакатларда кўплаб одамларнинг ўлимига, миллионлаб гектар бутазор ва ўрмонларнинг ёниб кул бўлишига олиб келди. Табиий офатлар шу пайтга қадар ҳисоблаб чиқилмаган улкан зиёнларни келтириб чиқариб, зарар кўрган аҳолининг кенг кўламда кўчирилишига олиб келди. Франс-Пресс ахборот агентлигига кўра, рус олимлари бугунги кундаги ёнғинларни глобал исиш натижаси эканини таъкидлашмоқда. Иқлим ўзгариши ва унинг Ер куррасига аянчли таъсири масаласи ҳамон туб ечимларни кутиб турибди. Аммо бу орада, ер куррасини Шарқдан тортиб Ғарбга қадар қамраб олган ёнғинлардан иборат ҳалокатли ҳолатларга гувоҳ бўлмоқдамиз. БМТ ҳисоботларидан бирида айтилишича, «глобал иқлим исишининг баъзи оқибатлари, жумладан, музларнинг эриши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши асрлар ёки минг йиллар давомида қайта тикланмас ҳолат бўлиб қолади». БМТ ҳисоботида глобал исиш саноат асридан олдинги даврга нисбатан 1.5 даражага етиши тахмин қилинган. Ҳисоботда таъкидланишича, глобал исиш учун инсон фаолияти сабаб бўлган. Ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш ўз баёнотида бу ҳисобот «инсоният учун қизил сигнал ва хатар бонгидир. Қазилма ёқилғиларини ёқиш натижасида юзага келаётган иссиқхона газлари ҳамда ўрмонларнинг кесилиши сайёрамизни бўғиб қўймоқда», деди.

Ҳа, иқлим ўзгариши билан боғлиқ экстремал об-ҳаво сўнгги ҳафталарда дунё бўйлаб вайронагарчиликларни келтириб чиқармоқда. Кучли ёмғир ортидан Шимолий Европада сув тошқинлари содир бўлган бўлса, жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди.

Роя газетасининг 2021 йил 8 сентябр чоршанба кунги 355-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here