Ҳадиси шариф маъносига оид саволга жавоб

673
0

images (39)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Абу Мўмин Ҳамоднинг

«إِنَّ اللَّهَ يَبْعَثُ لِهَذِهِ الأُمَّةِ عَلَى رَأْسِ كُلِّ مِائَةِ سَنَةٍ مَنْ يُجَدِّدُ لَهَا دِينَهَا»

«Албатта, Аллоҳ бу Умматга ҳар юз йил бошида динини янгилайдиган кишини юборади», ҳадиси шариф маъносига оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шайхимиз, Аллоҳ сиз туфайли баракот берсин ва сизнинг қўлингизда нусратни тезлаштирсин, илмингиздан бизга манфаат берсин!

Улуғ саҳоба Абу Ҳурайра G Росулуллоҳ Aдан ушбу машҳур ҳадисни ривоят қилади:

«إِنَّ اللَّهَ يَبْعَثُ لِهَذِهِ الْأُمَّةِ عَلَى رَأْسِ كُلِّ مِائَةِ سَنَةٍ مَنْ يُجَدِّدُ لَهَا دِينَهَا»

«Албатта, Аллоҳ бу Умматга ҳар юз йил бошида динини янгилайдиган кишини юборади». Абу Довуд ривояти (4291), Саховий уни «Мақосидул ҳасана»да (149-б), Албоний «Силсилатус саҳиҳа»да (599) саҳиҳ, деганлар.

Савол шуки, ушбу ҳадис маъноси қандай, ундаги «مَنْ» сўзи битта шахсни ифодалайдими ё жамоаними? Ўтган асрлардаги шундай кишиларни санаб ўтиш мумкинми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳа, бу ҳадис саҳиҳ ва унда бешта масала бор:

1 –  Юз йил қайси тарихдан бошланади: Росулуллоҳ Aнинг мавлудлариданми, ё пайғамбарликлариданми ёки ҳижратлариданми ё вафотлариданми?

2 –  «Ҳар юз йил боши», дегани ҳар юз йилнинг аввалини англатадими, ё ҳар юз йил оралиғиними ёки ҳар юз йил охириними?

3 –  Ундаги «مَنْ» сўзи одамларга динларини янгилаб берадиган бир кишини англатадими ёки жамоаними?

4 –  Ўтган юз йилликлар орасида янгиловчиларни санаб ўтган саҳиҳ ривоятлар келганми?

5 –  Биз 1399 ҳижрий йил 30 зул-ҳижжада тамом бўлган ўн тўртинчи юз йилликда одамларга динларини янгилаб берувчи ким эканини билишимиз мумкинми?

Мен қўлимдан келганича бу масалалардаги таржиҳларимни – ихтилофли нуқталарга киришмаган ҳолда – жавоб беришга ҳаракат қиламан, Аллоҳ Ўзи бунга муваффақ қилсин, тўғри йўлга ҳидоятловчи Унинг Ўзидир.

1 –  Юз йил қайси тарихдан бошланади?

Муновий «Фатҳул қадир» муқаддимасида: «Юз йил боши тўғрисида ихтилоф бор: у Пайғамбар A мавлудидан бошланадими ё пайғамбар қилиб юборилган кунданми ёки ҳижратиданми ё вафотиданми…», деган. Менинг таржиҳим, бу ҳижратдан бошланади. Чунки бу исломий давлат барпо бўлиши билан Ислом ва мусулмонлар азиз бўлган ҳодисадир. Шу боис Умар тарихни бошлашга иттифоқ қилиш учун саҳобаларни жамлаган пайтда ҳаммалари ҳижратга таяндилар. Табарий ўз тарихида ривоят қилади:

«Менга Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Абдулҳакам айтиб берди: бизга Нуайм ибн Ҳаммод айтиб берди: бизга Даровардий Усмон ибн Убайдуллоҳ ибн Абу Рофенинг бундай ривоят қилганини айтиб берди: мен Саид ибн Мусайябнинг бундай деяётганини эшитдим: Умар ибн Хаттоб одамларни тўплаб, улардан: қайси кундан ёзамиз, деб сўради. Али: Росулуллоҳ A ҳижрат қилиб, ширк юртини тарк этган кундан, деди. Умар G шундай қилди. Абу Жаъфар бундай деди: дарҳақиқат, улар биринчи ҳижрий йилни ўша йилнинг муҳаррам ойидан эътибор қилдилар, яъни Росулуллоҳ Aнинг Мадинага келишларидан икки ойдан кўпроқ вақт олдиндан бошладилар, зеро, Росулуллоҳ A у ерга рабиул-аввалнинг ўн иккинчи куни келган эдилар».

Шунга кўра, мен юз йилликларни саҳобалар y таянган ҳижрий тарихдан бошлаб ҳисоблашни таржиҳ қилдим.

2 –  «Юз йил боши» ҳақида айтадиган бўлсак, у юз йилнинг охири деган тахмин кучлироқ. Яъни динни янгилайдиган машҳур, тақволи, покиза олим юз йилликнинг охирларида бўлади, унинг вафоти ҳам охирларида бўлади, ярмида ҳам, оралиғида ҳам бўлмайди. Менинг бу гапни таржиҳ қилганим қуйидаги сабабларга кўра бўлди:

а)   Саҳиҳ ривоятлар билан собит бўлишича, Умар ибн Абдулазизни биринчи юз йилликнинг янгиловчиси деб ҳисоблаганлар. У ҳижрий 101 йил 40 ёшида вафот этди. Шофеийни иккинчи юз йилликнинг янгиловчиси деб ҳисобладилар, у ҳижрий 204 йил 54 ёшида вафот этди. Агар «юз йилликнинг боши» бундан бошқача тафсир қилинса, яъни юз йилликнинг аввали деб тафсир қилинса, у ҳолда Умар ибн Абдулазиз биринчи юз йилликдаги янгловчи бўлмай қолади, чунки у ҳижрий 61 йил таваллуд топган. Шофеий эса иккинчи юз йиллик янгиловчиси бўлмай қолади, чунки у ҳижрий 150 йил туғилган. Демакки, ҳадисда келган «юз йилликнинг боши» юз йилнинг аввалини эмас, охирларини англатади, бундан янгиловчи киши юз йилликнинг орасида туғилиб, охирларида динни янгилайдиган машҳур олимга айланган ва охирларида вафот этган бўлиб чиқади.

б)   Умар ибн Абдулазизнинг биринчи юз йилликда, имом Шофеийнинг иккинчи юз йилликда динни янгиловчи бўлганликларига далил Уммат уламолари ва имомлари орасида жуда машҳур бўлган. Масалан, Зуҳрий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа аввалги ва кейинги имомлар шунга иттифоқ қилганларки, Умар ибн Абдулазиз ] биринчи юз йилликда, имом Шофей ] иккинчи юз йилликда дин янгилловчиси бўлганлар, Умар ибн Абдулазиз 101 йил 40 ёшида вафот этган, у икки ярим йил халифалик қилган. Шофеий эса 204 йил 54 ёшида вафот этган. Ҳофиз Ибн Ҳажар «Таволий ат-таъсис»да бундай дейди: «Абу Бакр Баззор айтди, мен Абдулмалик ибн Абдулҳамид Маймунийнинг бундай деганини эшитдим: мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдида эдим, шунда у ерда Шофеий эсга олинди, мен Аҳмаднинг Шофеийни юксак даражага кўтарганини кўрдим. У айтди: Набий Aдан ривоят қилинишича, у зот: Аллоҳ Таоло ҳар юз йил бошида одамларга динларини таълим берадиган кишини олдиндан белгилаб қўяди, деганлар. Умар ибн Абдулазиз биринчи юз йилликнинг дин янгиловчиси бўлган эди, умид қиламанки, иккинчи юз йилликнинг дин янгиловчиси Шофеий бўлади».

Абу Саид Фирёбий ривоятига кўра, Аҳмад ибн Ҳанбал айтади: «Аллоҳ ҳар юз йил бошида одамларга Суннатни ўргатадиган ва Набий Aдан у кишига қилинган ёлғонни йўққа чиқарадиган кишини аввалдан тайёрлаб қўяди. Биз юз йилнинг бошида Умар ибн Абдулазизни, икки юз йил бошида эса Шофеийни кўрдик».

Ибн Адий бундай деди: Мен Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайннинг бундай деганини эшитдим: Мен асҳобларимизнинг аввалги юз йилликда янгиловчи Умар ибн Абдулазиз, иккинчи юз йилликда эса Муҳаммад ибн Идрис Шофеий бўлди, деганларини эшитдим.

Ҳоким ўз «Мустадрак»ида Абу Валиддан ривоят қилади: Мен Абу Аббос ибн Шурайҳнинг мажлисида эдим. Шунда бир шайх ўрнидан туриб, уни мадҳ қилди. Мен шайхнинг бундай деганини эшитдим: Бизга Абу Тоҳир Хавлоний айтди, бизга Абдуллоҳ ибн Ваҳб айтди, менга Саид ибн Абу Айюб Шароҳил ибн Язиддан, у Абу Алқамадан, у Абу Ҳурайра Gдан хабар қилди: Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«إِنَّ اللَّهَ يَبْعَثُ لِهَذِهِ الْأُمَّةِ عَلَى رَأْسِ كُلِّ مِائَةِ سَنَةٍ مَنْ يُجَدِّدُ لَهَا دِينَهَا»

«Албатта, Аллоҳ бу Умматга ҳар юз йил бошида динини янгилайдиган кишини юборади». Бас, эй қози, Аллоҳ аввалги юз йил бошига Умар ибн Абдулазизни, иккинчи юз йил бошига Муҳаммад ибн Идрис Шофеийни юборганидан хурсанд бўлинг…

Ҳофиз ибн Ҳажар айтади: Бу ушбу ҳадиснинг ўша асрда жуда машҳур бўлганини билдиради.

в)   Айтилишича, луғатда нарсанинг боши, унинг аввали, дейилган. У ҳолда, қандай қилиб ҳар юз йилликнинг боши унинг аввали эмас, охири эканини таржиҳ қиламиз? Бунга жавоб шуки, луғатда رأس الشيء – нарсанинг боши унинг аввалини ҳам, охирини ҳам билдиради. «Тожул арус»да келишича, нарсанинг боши – унинг томонларидир, шунингдек унинг охири деб ҳам айтилган. «Лисонул араб»да бундай дейилган: «خَرج الضبُّ مرائسًا» – калтакесак инидан боши билан, баъзан думи билан, яъни ё аввали ё охири билан чиқиб кетди, деганидир». Шунга кўра, луғатда нарсанинг боши – унинг аввали билан бирга, шунингдек аввали бўладими ё охирими, фарқсиз, унинг томонлари экани айтилган. Бизга энди, ҳадисдаги юз йилликнинг бошидан мақсад, унинг аввалими ё охирими эканини таржиҳ қилиш учун қарина керак. Умар ибн Абдулазизнинг биринчи юз йилликдаги янгиловчи бўлиб, 101 йил вафот этгани, Шофеийнинг иккинчи юз йилликдаги янгловчи бўлиб, 204 йил вафот этганини эътиборга олсак, бу қариналар юқорида ўтган ривоятларда бор эканини кўрамиз. Буларнинг барчаси – ҳадис маъноси юз йилликнинг аввали эмас, охири эканини таржиҳ қилади.

Юқорида баён қилинганларга биноан, мен ҳадисда келган «ҳар юз йилликнинг боши»нинг маъноси юз йилликнинг охири эканини таржиҳ қиламан.

3 –  Ҳадисдаги مَنْ сўзи бир кишини анлатадими ё жамоаними? – деган саволга келсак, у ерда «يبعث لهذه الأمة… من يجدد لها دينها бу Умматга динини янгилайдиган кишини юборади», деб келган. Агар مَنْ сўзи жамоага далолат қилганда феъл ҳам жам бўлиб келган бўларди, яъни «مَنْ يُجَدِّدُونَ – янгилайдиган кишиларни», дейилар эди. Бироқ феъл «يجدد – янгилайди» деб муфрад бўлиб келган. Тўғри, مَنْ сўзидан кейин феъл муфрад бўлиб келганда ҳам, مَنْ кўпликка далолат қилиши мумкин. Бироқ менинг таржиҳим: бу ерда مَنْ бирликка далолат қилади, чунки у ерда يجدد деган қарина бор. Таржиҳим деганимнинг боиси, бу ерда бирликка бўлган далолат – гарчи ундан кейинги феъл бирлик шаклида келган бўлса ҳам – қатъий эмас, шунинг учун айримлар مَنْ сўзини жамоа деб тафсир қилганлар ва ўз ривоятларида ҳар юз йилдаги уламолар жамоасини санаб ўтганлар. Аммо бу ҳам – юқорида айтганимдек – тахмин, албатта.

Хуллас, менинг таржиҳим: مَنْ бир кишига далолат қилади, яъни ҳадисдаги янгиловчи тақволи, покиза бир олимдир.

4 –  Энди, ўтган юз йилликлардаги янгиловчиларни санаб ўтишга келсак, бу борада ҳам ривоятлар келган бўлиб, улардан энг машҳури Суютийнинг Уржузасидир. Суютий унда тўққизинчи юз йилликгача ўтган янгиловчиларни санаб, тўққизинчи янгиловчи унинг ўзи бўлишини Аллоҳдан сўраган. Унинг Уржузасидан айрим сатрларни келтираман:

Биринчи юз йилликда одил халифа Умар бўлгани ижмо билан собитдир…

Шофеий эса етук илм соҳиби бўлгани боис иккинчи янгиловчидир…

Бешинчиси олим Ғаззолийдир, ундаги баҳсу-мунозара уни бу рўйхатга киритди…

Еттинчиси юксакликка кўтарилган Ибн Дақиқ Ийд экани бил иттифоқдир…

Мана, юзларнинг тўққизинчиси ҳам келди, Ҳодий (Аллоҳ) ваъдасига хилоф қилмас, зеро, Аллоҳнинг ҳеч инкор этилмайдиган фазли ила, унда янгиловчи мен бўлишимни умид қиламан…

Шунингдек тўққизинчи юз йилликдан кейинги янгиловчиларни ҳам санаб ўтганлар ҳам бор.

5 –  Биз 1399 ҳижрий йил 30 зул-ҳижжада тамом бўлган ўн тўртинчи юз йилликда одамларга динларини янгилаб берувчи ким эканини билишимиз мумкинми?

Дарҳақиқат эътиборли уламоларнинг машҳур фикрлари бўйича юз йил боши унинг охирлари эканига диққат қилдим. Масалан, Умар ибн Абдулазиз ҳижрий 61 йил дунёга келиб, биринчи юз йилликнинг боши бўлган 101 йил вафот этди. Шофеий ҳижрий 150 йили дунёга келиб, иккинчи юз йиллик боши бўлган 204 йил вафот этди…

Яъни, бу икки зотнинг ҳар бири юз йиллик орасида туғилди, охирларида шуҳрат қозонди ва вафот этди. Юқорида айтганимдек, мен айнан шу тафсирни таржиҳ қилишимнинг сабаби – эътиборли уламолар ўртасида Умар ибн Абдулазиз биринчи юз йилликнинг янгиловчиси, Шофеий иккинчи юз йилликнинг янгиловчиси, деган раъй машҳурдир. Шунга асосан, мен: ўн тўртинчи юз йилликнинг янгиловчиси аллома, шайх Тақийюддин Набаҳоний роҳимаҳуллоҳ, деб таржиҳ қиламан. Зеро, у киши ҳижрий 1332 йил таваллуд топди, ушбу ўн тўртинчи юз йилликнинг охирларида, хусусан 1372 ҳижрий йил жумодус-соний ойида Ҳизб ут-Таҳрирга асос солган вақтда шуҳрат қозонди ва 1398 йил вафот этди. Унинг мусулмонларни тақдирий масалага – иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга қилган даъватининг уларнинг ҳаётларида, ҳаракат ва ғайратларида юксак таъсири бўлди. Ҳатто бугун Халифалик мусулмонларнинг оммавий талабларига айланди. Аллоҳ Абу Иброҳимни раҳмат қилсин, унинг биродари Абу Юсуфни ҳам Аллоҳ раҳмат қилсин ва уларни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга тирилтирсин, улар нақадар яхши ҳамроҳдирлар!

Биродар Абу Мўмин. Шу менинг таржиҳим. Тўғрисини Аллоҳ билгувчироқ ва энг гўзал оқибат Унинг Ўзининг даргоҳида.

Биродарингиз Ато Ибн Халил Абу Рошта

1 COMMENT

  1. Alhamdulillah,Abu Ibrohimdan Alloh rozi bulsin,shundaq insonni tashkil qilgan jamoasiga erdam beruvchi va shu jamoaga azo qilganinga,uzinga hamd bulsin nafsing tuyguncha !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here