Мудофаа кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

546
0

images (2)

3- феврал куни Ала-Арча давлат қароргоҳида Мудофаа кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашнинг белгилашича, дунёда содир бўлаётган сўнгги ходисалар, мустақиллик бошларида танланган давлатнинг йўлга солиб туришлик вазифасини заифлаштириш ва дин соҳасига аралашмаслик хато стратегия бўлган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев сўзлаган нутқи давомида “бугунги кунда дин соҳасидаги давлат сиёсати янги таҳдидлар, миллий ва минтақавий хавфсизлик ва ҳозирги замон демократик давлат талабларига тўла жавоб бера олмайди”, – деди.

Президент матбуот хизматининг таъкидлашича, Мудофаа кенгашини энг кўп ташвишга солган нарса, Қирғизистондаги айрим доираларни хорижий марказлар томонидан мақсадли қўллаб турилишлиги натижасида республика мусулмонлари орасидаги вазиятни мураккаблашиши бўлмоқда. Вазият Қирғизистон муфтиёти ва унинг жойлардаги бўлимлари кучли таъсирга эга эмаслиги вазиятни янада мураккаблаштириб юбормоқда.

Мазкур йиғилиш натижасига биноан Қирғизистонда ҳукумат ва дин ўртасида ўзаро муносабатларининг янги концепция ташкил этилади. Унинг вазифаси – диний бетоқатлик, радикализмнинг олдини олиш, диний бағрикенглик ва асосий диний таълимотлардан аҳолининг хабардорлик даражасини оширишдан иборат.

Туркистон:

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзига ташвиш туғдириб келган мухолифат етакчиларидан бир оз бўлсада  халос бўлиб олгач, (Қамчибек Ташиев депутатликдан четлаштирилиб, сиёсий саҳнадан деярли узоқлаштириб юборилди, Ахмадбек Келдибековга нисбатан жиноий иш очилиб қамоқда ўтирибди, Мелис Мирзакматов эса Ош мэрлигидан олиб ташланди) энди эътиборини Ислом динига ва мусулмонларга қаратмоқда.

 Атамбаев ҳам аста-секинлик билан Каримов Ўзбекистонда қўллаган сиёсатни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Каримов ҳам аввал дунёвий мухолифатни бир ёқли қилиб олди, сўнг уюшган жиноятчиликка қарши курашди ва Ўзбекистондаги ягона“қонундаги ўғри”га айланди. Улардан қўли бўшагач 1999 йил 16 феврал портилашларини уюштириб, Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли уришини бошлаб юборди.

 Қирғизистонда 2014- йил “Давлатчиликни мустахкамлаш” йили деб эълон қилинди. Атамбаев ҳам “давлатчиликни мустахкамлаб” диктаторлик сари қадам ташламоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here