Сарой уламолари шайтонни ҳам доғда қолдиришмоқда

578
0

загруженное (4)

Ўтган ҳафта Сурия муфтисининг ёрдамчиси Абдурраҳмон Али Тепки қалбларни ларзага соладиган фатво чиқарди. Давлат радиоси орқали эфирга узатилган фатвода мухолифатга алоқадор бўлган ҳар бир аёлнинг номусига тажовуз қилишга чақирилади.

“Аёллар, оналар, рафиқалар қуролли кучларга дастак бўлганлиги учун жазо сифатида уларнинг номусларига тажовуз қилиш жоиздир”, деб фатво чиқарди Сурия сарой уламоси.

images-1 Миср сарой уламоси эса, мусулмонларни Аллоҳнинг шариатига зид келадиган  кониституция реформасига овоз беришга чақирмоқда. Христиан руҳонийлари  билан оғиз-бурун ўпишиб кўришишга одатланган ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб Миср  халқини янги конституцияни лойиҳасини қабул қилишга ва референдумга  қатнашишга чақириб чиқди.

Муборак давридаги муфтий лавозимида ишлаган ва у президентликдан қулаши  билан янги ҳукумат учун кераксиз бўлиб қолган Али Жумъа ҳам бор кучини  сарфлаб одамларни референдумга олиб чиқиш илинжида. У «бу конституция  само тарафидан қўллаб-қувватланаётганлигини» даъво қилди.

Миср собиқ муфтиси Доктор Фарид Восил шариатга зид бўлган референдумга иштирок этиш вожиб дея фатво чиқарди. Янги конституция Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ с.а.в.нинг Суннатидан истинбот қилинмаганлигидан 100% хабардор бўлган муфтининг таъкидлашича, бу Қуръон эмас, уни хоҳлаган пайтда ўзгартириб олиш мумкин.

Ўзбекистон сарой уламолари ҳам улардан қолишмади. 10 январь куни бўлиб ўтган жума xутбаларида расмий имомлар ўз маърузаларида ватанни ҳимоя қилиш ва қўлига қурол олиб чегаралар осойишталигини таъминлаш жиҳоднинг бир тури эканлигини таъкидлар экан, ҳарбийларни намоз ўқимасликка чақиришди.

images (1) Президент Каримовнинг ишларини кўкларга кўтариб мақташ билан донг таратган  Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар Турсунов ўзига ҳукумат тарафидан  “нозил бўлган” марузани ўқиб эшиттирди. Маърузада Анвар қори Каримовнинг  қўл-аёғи бўлган милиционерлар ва хавфсизлик хизмати ходимларини олқишлаб,  уларни Аллоҳ ва Ислом йўлида жанг қилаётган мужоҳидларга тенглаштирди.

Бошқа расмий имомлар ҳам намоз ўқиш учун чегарадаги постни ташлаб кетиш  гуноҳи азим эканлигини таъкидлаб, ҳарбийларни хизмат пайти намоз ўқимасликка чақиришди.

Сарой уламолари бу ишлар шариатга тўғри келмаслигини била туриб мана шундай фатволарни чиқаришмоқда. Улар Аллоҳнинг динини бир чеккага суриб қўйиб, Аллоҳни рози қилиш ўрнига ҳокимиятдагиларниниг ортидан ҳаллослаб югиришмоқда.

Аммо булар қанчалик елиб югиришмасин уммат уларни яхши таниб олди. Бироқ уларнинг кимлигини таниб қўйишнинг ўзи нимани ҳам ўзгартирарди. Агар мусулмонлар мункарни кўриб, эшитиб уни ўзгартиришга ҳаракат қилишмаса Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди. Аллоҳ Таоло айтади.

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“.            [13:11]

Набий A марҳамат қиладилар:

«مَنْ رَأَى سُلْطَانًا جَائِرًا، مُسْتَحِلاًّ لِحُرُمِ اللَّهِ، حَاكِمًا فِي عِبَادِ اللَّهِ بِالإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ، وَلَمْ يَغَيِّرْ عَلَيْهِ بِقِوْلٍ أَوْ بِفِعْلٍ، كَانَ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُدْخَلَهُ مُدْخَلَهُ»

«Кимки Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилаётган, Аллоҳнинг бандалари орасида гуноҳ ва адоват билан ҳукм юритаётган золим султонни кўрсаю, уни сўз ёки амал билан ўзгартирмаса, уни кирадиган жойига киритиб юбориш Аллоҳнинг зиммасидадир».

Қиёмуддин

1 COMMENT

  1. Nusrat yaqinlashkani sari muslimonlarni hoyin “olimlari”ning yuzlari ochilmoqda, mayli ertangi kunga o`zlariga hukm chiqarishaverishsin jazolash osonlashadi.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here