Пентагон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонни “хавфли мамлакат”лар рўйхатидан чиқариб юборди

568
0

загруженное (3)

CA-NEWS хабар қилишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонни хавфли мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Бундай давлатларда хизмат қиладиган америкалик ҳарбийлар кунига 7,5 доллар, ойига эса 225 доллар қўшимча ҳақ олар эди.

Шунингдек, хавфли мамлакатлар рўйхатидан Шарқий Тимор, Гаити, Либерия, Уммон, Руанда, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Сербия ва Черногория ҳам чиқариб ташланган. Шу тариқа Пентагон 100 миллион долларни тежаб қолишни режалаштирган.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Стив Уорреннинг айтишича, ҳозир 194 189 нафар ҳарбийга хавф учун қўшимча ҳақ тўланади, 2014 йил 1 июнидан эса бу рақам тахминан 50 мингга камаяди.

Ҳозир АҚШ Мудофаа вазирлигининг хавфли мамлакатлар рўйхатида Ироқ, Афғонистон, Ливан, Иордания, Покистон, Сурия, Яман ва Миср қолган.

Туркистон:  АҚШ халқаро сиёсатдаги хоссатан Шом ўлкаларида бир неча режаларининг борбот бўлиши ортидан баъзи бир услубларини ўзгартиришга ёки бошқадан тузиб чиқишга қарор қилган кўринади. Уни саросимага солаётган вазиятлар асосан мусулмонларнинг  фикр ва туйғуларининг бирлашиб бораётганига  боғлиқ. Хизб ут Таҳрир кўтараётган  исломий фикрлар, хозирча Сурияда халқаро куфр системасининг фикрий базасини парчалаб юборди. У энди мусулмонлар билан беъвосита мафкуравий кураш олиб бориш самара беришидан умидини узиб, исломий сиёсийлашишга улгурмаган жамоаларнинг исломий туйғуларидан фойдаланиб, мусулмонлар аро мазҳабпарастлик урушларини очишга қарор қилди. Шунинг учун ўз аскарларининг хизматларига бўлган эҳтиёжлари сусайиб бормоқда. Бунга мисол: 4 декабрь куни “Бу ироқликлар олиб бориши керак бўлган уриш. Биз қайтиб бориш йўлларини кўриб чиқаётганимиз йўқ. Биз уларга бу курашда ёрдам берамиз, аммо уларнинг ўзи ғалаба қозониши керак. Мен ишонаманки улар буни уддасидан чиқишади”, – деди Жон Керри. Ёки Афғонистондаги  аскарларини хам олиб чиқиб кетиш нийяти йўқ, фақат уларни у ерда туриш мақсатларини ўзгартирмоқчи, яъни минтақани бир неча бўлакларга бўлиб юбориб, Карзай, Дўстум ва Толибон ўрталарида ўз ҳудудларини химоя қилиш учун олиб боришадиган урушларда арбитрлик қилишни  кўзламоқда. Ха АҚШ урушларда моддий мағлубиятга учрагани йўқ, у Ислом мафкураси мусулмонларни ўлимни шараф деб қабул қила оладиган қуввати олдида хар қандай харбий қувватнинг  хеч қандай нафи тегмаслигини тушунди.Шунинг учун у энди мусулмонларнинг  ўша қувватини бир бирларига қарши йўналтириш хақида ўйлана бошлади.

Ўрта Осиё минтақасини хавфсиз мамлакат деб эълон қилаётганидан эса, унинг бу юртларда хозирча тинчлик  хукм суриб туриши тарафдори эканлигига далолат қилади. Чунки хар қанақанги хавф ўзи ёки ўзи сингарилар томонидан келиши мумкинлигини яхши билади. Ёки у томонидан уюштириладиган фитналарга АҚШ, юқорида айтганимиздек фуқоролар урушларини келтириб чиқаришга харакат қилиши, фақат ўз аскарларини бу урушга аралаштирмаслигини назарда тутган бўлиши хам мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here