Атамбаевни бугун ким ҳимоя қилади?

642
0

images (1)

Қирғизистондаги вазиятга бахо берар экан, тарихий фанлар доктори, шарқшунос олим Александр Князев мамлакатдаги сиёсий ҳолатнинг кескинлашганини қайд қилди.

“Яқин 2-3 ой ичида ҳукумат тақдири ҳал бўлади – у вужудга келган вазиятдан чиқиб кетади ёки барчаси барбод бўлади. қумтор ва уч депутатнинг хибсга олинишлигига боғлиқ митинлар, шунчаки, тайёргарлик ҳалос. 2005 йилдан бошлаб Қирғизистон Республикасида ҳар қандай ҳукуматни куч билан ағдариб ташлашлик механизми яхшилаб ишга қўйилган. Ва ҳолат ҳар бир янги шахсият келган сари охирлашмоқда”, – деди Князев.

Ҳукуматни ва шахсан Алмазбек Атамбаевни бугун ким ҳимоя қилади?

Князевнинг сўзларига кўра, 2010 йил 7 апрели ходисасидан кейин, энди мамлакат куч структуралари президентга фидоийлик қилмайдилар. Айни вақтда «Альфа» отряди ходимлари аввалги ҳукуматни ҳимоя қилганликлари учун судда жавоб бермоқдалар. Шунинг учун ҳам Атамбаев «Альфа» ёрдамига умид қилмаса ҳам бўлаверади. қолаверса, Атамбаевни халқ, ўз вақтида Бакиевни қўллаганидан кўра анча кам қўлламоқда.

“Атамбаевда муқобил имконият бор – криминал стуктураларга таянмоқ. Бироқ улар ҳам вазиятга бас кела олишлигига ишонч йўқ”, – ўз фикрини билдиради сиётсатшунос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here