Ўзбекистон экстремизм ва терроризмга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 1 июлдаги фармони билан “2021−2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон республикаси Миллий стратегияси” тасдиқланди.
Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
– экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанларварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш;
– вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш;
– аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш;
– узоқ муддат хорижда булган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш;
– интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш;
– фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш;
– экстремистик ва террорчилик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш;
– экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
– ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.
Ўзбекистон экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, қуйидагиларни вазифаларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблайди:
– экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
– дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, шунингдек, чет элга узоқ вақтга кетаётган ҳамда яшаб келаётган фуқаролар билан шуғулланувчи бошқа идораларнинг кадрлар салоҳияти ва ресурсларини мустаҳкамлаш;
– бошқа давлатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш.
Изоҳ: Мулҳид коммунистик тузум 75 йил давомида олиб борган қатағон сиёсатига қарамай Ўзбекистон мусулмонларини Ислом эътиқодидан қайтара олмади. Коммунистик тузум сўнггида ҳокимият тепасига келган, Ўзбекистон “мустақилликка эришгач” 25 йил мобайнида Ўзбекистонни зулм ва қўрқитиш билан бошқарган Каримов ҳам Ислом ва мусулмонлараг қарши қатағон сиёсатни давом эттирди. Унинг президентлиги даврида қанчадан-қанча Ислом олимлари жисмонан ва номнишонсиз йўқ қилинди, камоққа ташланди, айримлари ўз дини ва ҳаётни сақлаб қолиш учун чет элга қочиб чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Аммо, қонхўр Каримов уларни хорижда ҳам тинч қўймади. Махсус хизматлар орқали уларнинг жонига суйиқасдлар уюштирди. Каримов бошқаруви даврида Ислом ва мусулмонларга қарши кураш янги босқичга чиқди. Ҳатто худосизлар тузуми ҳам индамаган аёлларнинг рўмоли, эркакларнинг сақоли-ю оқ дўпписигача қарши курашди. Ҳар қандай исломий кўриниш ва қадриятларга қарши аёвсиз кураш олиб борди.
Каримов ҳаром ўлгач ҳокимият тепасига келган Мирзиёев ташаббуси билан уюштирилган Қуръон мусабақасида Ўзбекистон бўйлаб минглаб мураттаб қориларнинг иштирок этиши Мирзиёев ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши қатағон сиёсат олиб боришда яҳудий Каримовга елкадош, унинг қўл ва аёқлари бўлган ДХХ (собиқ МХХ) ва куч органларини шоштириб қўйди. Каримовнинг 25 йиллик қатағон сиёсати ҳам ўзбек мусулмонларининг эътиқодларидан қайтара олмагани уларнинг эсини оғдириб қўйди. Шу сабабли ҳам Қуръон мусобақаси тугаши биланоқ қорилар тахсил олган “ноқонуний ҳужралар” ови бошланиб кетди. Юзлаб “ноқонуний ҳужралар” топилиб, устоз қорилар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди. Ҳатто, Қуръон мусобақасида иштирок этган мураттаб қориларга қарши жиноий иш очилиб, айримлари соҳта айбловлар билан озодликдан маҳрум этилди.
Ўзбекистон муслмонларига қарши олиб борилган шунча йиллик шафқатсиз кураш ҳам уларни эътиқодидан юз ўгиришга мажбур қила олмаётгани, мусулмонлар ўз ҳаёти, моли, соғлиғи, озодлиги ва хотиржамлигини хавф остига қўйиб бўлсада, Исломни худди чўғни ушлагандек ушлаб келаётганлари, Мирзиёевни бир вақтлар ўзи бекор қилган “қора рўйхатни” қайта тиклашга мажбур қилди.
Мирзиёев 2019 йил 4 сентябрь куни 4437м сони билан расмийлаштирилган махфий қарорни имзолаб, махсус хизматлар ва куч органларига бутун мамлакат бўйлаб янги махсус рўйхат тузишга топшириқ берди.
Ушбу рўйхатга қуйидагилар киритилди:
1. Хориждаги урушлар давом этаëтган низоли ҳудудларда экстремистик гуруҳлар таркибида фаолият юритаëтган шахслар рўйхати;
2. Профессионал спортчилар орасидан турли диний мутаассиблик¸ беўхшов соқол қўйиш¸ ҳижоб кийиш¸ татуировка чиздириш каби иллатларга мойиллиги бор шахслар рўйхати;
3. Хорижга диний таълим олиш мақсадида чиқиб кетган вояга етмаганлар¸ чет элдаги диний таълим муассасаларини битириб қайтган шахслар рўйхати;
4. Диний мутаассибликка мойиллиги бўлган аëллар рўйхати;
5. Хорижда ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар рўйхати;
6. Хориждан мамлакатга олиб кирилаëтган диний мазмундаги рамз ва белгили ашëлар рўйхати;
7. Aдлия идоралари рўйхатидан ўтмаган ва мақсадли фойдаланилмаëтган норасмий масжидлар рўйхати;
8.Террорчилик ва экстремистик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилаëтган веб-сайтлар¸профиллар ва ижтимоий тармоқдаги каналлар рўйхати.
Мирзиёев ҳам худди Каримов каби Ислом дини ва мафкурасига қарши олиб бораётган курашида мағлубиятга учрашига ҳеч бир шубҳа йўқ. Шу сабабли Мирзиёев ҳам худди ўтмишдоши каби халқни қўрқув остида ушлаб туриш, уларни бош кўтаришига йўл қўймаслик учун “терроризм” ва “экстремизм” ваҳимасидан фойдаланмоқда ҳамда кузда бўлиб ўтадиган президент сайловларидан кейинги репрессияга замин тайёрламоқда.
Каримов “миллий мафкура яратайлик” деб ўлиб кетди. Ватанпарварлик, миллатчилик ҳеч қачон нафақат бутун инсониятни, ҳатто бир заминда яшаётган турли хил халқларни бирлаштиришга ярамайди. Ватанпарварлик мафкурасини оладиган бўлсак, бу мафкура бир ватандаги халқларни фақат уруш ҳолатидагина етаклашга қодир бўлиши мумкин. Инсонинг аксар ҳаёти урушлардан ҳоли, тинч ўтгани сабабли бу мафкурани тинчлик ҳолатида ҳеч аҳамияти йўқ. Қолаверса, бир ватан равнақи учун бошқа ватанда ёшаётганлар ҳеч қачон ҳаракат қилмайди. Масалан, Ўзбекистон халқи “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деб қанча аюханнос солишмасин, Қирғизистон ёки Тожикистон ватандошлари учун буни ҳеч қандай қиймати бўлмайди. Бу ватанда яшаётганлар Ўзбекистон келажаги учун ҳатто бармоқларини ҳам қимирлатиб қўйишмайди. Миллий мафкура эса ҳатто ватанпарварлик мафкурасидан ҳам тубан бўлиб, бир ватанда яшаётган турли хил миллат вакилларини ҳам бирлаштиришга қодир эмас. Чунки, ҳеч бир миллат ўзининг устидан бошқа миллат ҳукмрон бўлишини хоҳламайди. Аксинча, бу мафкура бир ватанда яшаётган турли миллатлар ўртасидаги можаролар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Мирзиёевнинг Ислом дини ва мафкураси қаршисида мағлуб бўлганини Ислом динини мафкура сифатида кўтариб чиқаётган Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига очиқчасига туҳмат қилишга ўтиб олганида кўриш мумкин. Ҳатто, Ислом ва мусулмонларга қарши эътиқодий душман бўлган, мусулмонларга қарши шафқатсизларча кураш олиб борган яҳудий Каримов бошқаруви даврида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир террорчи ташкилот деб аталмаган эди. Мирзиёев эса Россия изидан бориб Ҳизб ут-Таҳрирга террорчи ташкилот тамғасини босишга беҳуда уринмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, малай ҳукмдорлар тарғиб қилаётган ватанларварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкураси каби баландпарвоз шиорлар ўз ҳокимиятлари мустаҳкамлаш, тахтдаги умрини узайтиришга бўлган ҳаракатдан бошқан нарса эмас. Инсонларни миллати, ирқи ва яшаётган маконидан қатъий назар етаклаш ва бирлаштиришга қодир ягона тўғри мафкура бу – Ислом мафкурасидир. Фақат шу мафкурагина нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга хотиржамлик, фаравонлик ва тараққиётни кафолатлаб беришга қодирдир.
Абдураҳмон Одилов