Ўзбекистон тоғути ўз қизини ҳимоя қилолмаяпти

518
0

 01

Охирги икки ой мобайнида  интернетдаги сайтларда президент Каримовнинг қизи  Гулнора Каримова устида бўлаётган  кучли босимлар ҳақидаги маълумотлар тарқалди.  Мисол учун, октябр ойида Гулнорага тааллуқли бўлган  “TV-Markaz”, “NTT” ва “SOFTS”  каби  ахборот воситалари беркитилди.  “Озодлик”  радиосининг хабар қилишича, Ўзбекистондаги ҳуқуқ тартибот органлари  Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримованинг назорати остида бўлган,  медиа офис “Терра Груп”нинг молиявий фаолиятини  текшира  бошлаганлар.

Ноябр ойида мамлакат президентининг  қизи Гулнора Каримовага  қарашли  бўлган  Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги барча либос магазинлари Mango,  United Colors of  Bennetton,  New millennium,  Levis,  S.Oliver,  Adventure,  Geox,  Antony Morato беркитилди.

Гулнора Каримова ўз хисобидаги твитердан –  твиттер хозирги кунда ахборот воситалари учун ягона маълумотлар манбаи бўлиб қолмоқда – қуйидагиларни маълум қилди: уни заҳарламоқчи бўлганликлари, МХХ ходимлари тарафидан мамлакатни тарк қилиб чиқиб кетишини талаб қилганликлари  ва ҳоказолар. Шунингдек, у ўзининг хос соқчилари ўғирлаб  кетилгани ва калтакланганлиги хақида  хабар берди; Гулнора Каримованинг твиттерда ёзган энг сўнги хабарига қараганда, у Тошкент шаҳридаги ички ишлар бошқармасида, яқинда милиция томонидан ўғирлаб кетилган ўз яқинларини қидирмоқда.

Ўрта Осиёдаги қонҳўр тоғутларнинг энг каттасининг қизи билан боғлиқ бўлган бу ходисалар сиёсатчилар, таҳлилчилар ва турли хил мамлакатлардаги инсонлар оммасини  қизиқишларига сабаб  бўлди. Каримов режимига қарши бўлган мухолифат тарафидан турли хил тахлиллар бўлмоқда. Шунингдек, токи оддий халқ яна лоқайд ва турғун ҳолатда қолиб кетиши учун инсонларни алдаш, ўз одатларига кўра ҳақиқатни соҳталаштириш, ўзларини  тоғут режимига қарши мухолифат  қилиб кўрсатувчи мунофиқлар тарафидан ҳам тахлиллар бўлмоқда. Бу ҳолат инсонлардаги  асабийликни зиёдалаштирмоқда,  қуруқ сафсаталар ва тортишувлардан кейин халқ яна ечимсиз ва бажарилиши зарур бўлган  топшириқсиз қолмоқда. Шунинг учун ушбу масалага аниқлик киритмоқчимиз ва инсонларга  бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун аниқ бир ечимни кўрсатиб, аниқ бир йўналишни бермоқчимиз.

Биринчидан: Каримов ва унинг режимини ёритмоқчимиз:

Каримов  24 йилдан буён алдов йўли билан  эришган ҳокимиятини сақлаб  келмоқда. У узоқ йиллар давомида хукмронлик қилар экан, Ислом ва мусулмонларга бўлган адовати ва нафратини кўрсатди, бунинг далили минглаб мусулмонларни ўлгунча азоблаш, ўн минглаб бегуноҳ мусулмонларни қамоқхоналарга ташлаш, махбусларни дўстлари, қариндош уруғлари ва аҳли оилаларини қўрқитиш ва таъқиб қилиш каби ишлардир.

Қонхўрликда ундан қолишмайдиган унинг малайлари Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати  бошлиғи  Рустам Иноятов ва вазирлар маҳкамасининг раиси Шавкат Мирзиёевдир.  Рустам Иноятов  Совет Иттифоқи вақтида ҳам КГБ да ишлаган. 1995 йилдан буён миллий хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Шавкат Мирзиёев 2003 йилдан буён вазирлар махкамасининг раиси тоғут мужрим Каримовнинг ўнг қўли хисобланади.  2006 йилнинг бошларидан буён  Баҳодир Матлубов Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимида ишлаб келмоқда. Ундан аввал бу лавозимда Зокир Алиматов ишлаган. У давлат раисининг барча буйруқларини  сидқидиллик  билан бажарар эди.

Булар жиноятчилардан  иборат бўлган тўдани бошқариб турган  бошлиқлардир,  улар малайлар, қотиллар, ўғрилар, зўравонлардан  иборат бўлган  бутун бошли системадир. Уларни битта манфаат  бирлаштириб туради. Улар битта мақсад устида иттифоқ қилганларида  ва куч қудратда тенг бўлиб турган вақтларида бир тарафга қараб ҳаракат қиладилар. Қачонки улардан бирортасининг куч-қудрати зиёдалашса улар ўртасида ҳокимият учун кураш бошланади, улардан заифроғи ўз ўрнини йўқотса, унинг ўрнига ундан кучлироғи ва маккорроғи келади.

Иккинчидан:  Ислом Каримов ҳукумронлиги шундай ниҳоясига етишини билгани учун ҳам  у ўзига муносиб ўринбосар тайёрлашга ҳаракат қилди. Каримов ўз ўринбосарини қизи Гулноранинг шахсиятида  тасаввур қилди. Бу бизнинг асримиздаги  янгилик эмас, яъни барча  авторитар давлатларда бўлганидек,  ҳоким салтанатни ўз ўғилларидан бирига топширади. Суриядаги Хофиз Асад салтанатни ўз ўғли Башарга топширди. Озарбайжонда Хайдар Алиев ўз ўғли Илҳом Алиевга топширди.  Шунга  ўхшаш ота салтанатни ўз ўғлига топширганлигига мисоллар жуда кўп.

Агар Гулноранинг таълим олиши ва сиёсий фаолияти тарихига назар ташласак, биз уни очиқ ойдин  республика президентлигига тайёрланганлигини  кўрамиз. 1972 йилда туғилган Гулнора Каримова 1988 йилда Тошкентдаги  математика академиясини тамомлади.  1994 йилда Тошкент шаҳридаги  Халқаро иқтисодиёт  давлат университетида бакалаврлик  даражасида, 1996 йилда Академик фанлар хузуридаги  иқтисодиёт факултетини магистрлик даражаси билан, 2000 йилда эса Гарвард университетининг қонуншунослик университетини магистрлик даражаси билан, 2001 йили Тошкент шаҳридаги  дунё иқтисоди ва  дипломатияси университетида сиёсат фанлари докторлигини қўлга киритди.  2006 йилда Телекоммуникация университетида бакалаврлик даражасини, 2009 йилда профессорлик илмий унвонини қўлга киритди. Бу президентнинг қизи учун жуда ҳам камтарона эмасми?

Гулнора Каримова 1995 йилдан буён  ташқи  ишлар вазирининг маслахатчиси,  2003 йилдан 2005 йилгача  Россия Федерациясидаги Ўзбекистон элчихонасининг маслахатчиси ва Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Ўзбекистон элчихонасининг маслахатчиси,  2008 йилда эса  маданий маърифий  соҳалардаги халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ташқи ишлар вазирининг ўринбосари,  2008 йилдан бошлаб  Женева ва бошқа шаҳарлардаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Ўзбекистон республикасининг доимий вакили, 2010 йилда эса Испаниядаги Ўзбекистон элчиси бўлиб ишлади.

Шунингдек, Гулнора Каримова қўшиқ айтади, тижорат ва ҳайрия жамиятларида ҳам фаолият юргизади.   Гулнора охирги ўн йил ичида ахборот воситалари (телевидения, радио)даги энг машхур шахсга айланди. У  дунёнинг энг машҳур санъаткорлари  билан ҳамкорлик қилди, ҳайрия мусобақаларини ташкил қилди, ҳайрия сандиқларига давлат хазинасидан ва ишчиларнинг маблағларидан сарф харажатлар қилди. Ваҳоланки оддий халққа бу ёлғонлар ва совун пуфакчаларидан бирортаси ҳам етиб бормайди.

Учинчидан:  Гулнора Каримованинг  хориждаги Ўзбекистон ташкилотларида  ишлаган бу лавозимларидан кейин, “машҳур санаткор”  ва “халқ халоскори” деган ясама сиймолар билан Гулнора ўзини Маргарет Тетчер  ёки Ангела Меркел деб хаёл қила бошлади.  Мана шу ғурур туфайли Гулнора Каримовада ҳамма нарсага қодирман деган хаёл ўрнашиб қолди,  жиноятчи отаси тарафидан қўйилган қонунларга қарши чиқа бошлади.  Ўз манфаатларини отаси ва унинг жиноятчи тўдасининг манфаатларига қарши қўя бошлади.  Улар реакцияни кутиб ўтирмадилар, балки уни йўлдан суриб ташлаш учун шунчаки қарор қабул қилиб қўяқолдилар.

Гулнора иштирокидаги Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги МТС ширкати бекор қилингандан сўнг Москва марказида жойлашган қиймати 8 миллион доллар бўлган каттагина квартираси мусодара қилинди ва Россия Федерациясидаги банк хисоблари беркитилди.  Шундан кейин Гулноранинг  шахсан ўзи  Путин  билан  учрашиш учун бир неча марта Москвага борди. Лекин Путин  уни қабул қилмади. Гулнора бўш қўл  билан қайтиб келди. Натижада у нафақат бойлигини йўқотди, балки РФдаги ҳамкорлари ва химоячиларини ҳам йўқотди.

2012 йилнинг ёз ойларида Швецияда, Швед-Финландия телекоммуникацион компанияси  TeliSonera дан пора олганлиги ҳақидаги шармандали хабар тарқалди. Бу компания Ўзбекистонда 4G лицензиясини 370 миллион крон (55млн. АҚШ доллари)га сотиб олган эди. Швед журналистлари Гулноранинг Takilant компаниясидан 2,2 млрд.швед крони (340 млн. АҚШ доллари) миқдорида пора олганлиги ҳақидаги маълумотни олдилар.

Гулнора ҳақида шу кунгача, дипломатик дахлсизликлар бекор қилинган давлатлар;  Швеция, Швецария, Франция, Латвиядаги пулларни  ювганлигига  боғлиқ бўлган  жиноий  ишлари  фош қилинди. Гулнора Каримова атрофида ўтказилган текширувларга мувофиқ, бу давлатлардаги унинг банк хисоби ва мулклари музлатиб  қўйилди.  Шундай қилиб Гулнорага Ғарбдаги на бирор ҳамкори ва на бирорта шериги  ёрдам бермади, хаттоки ўзбек халқидан ўғирлаб олган пуллари ҳам ёрдам бермади.

Ислом Каримовни 2013 йил октябр ойида Латвияга қилган сафарининг тафсилотлари ҳақида  Ўзбекистон ахборот воситалари  ҳеч қандай хабар бермадилар. Каримов Латвия давлати орқали Европа Иттифоқи билан бўлган алоқаларни тикламоқчи бўляпти, лекин  эҳтимоли кўпроқ бўлган нарса, Латвия ҳудудида қизига нисбатан бошланган жиноий текширувларни теккислашдан иборат. Шундай қилиб қизи Гулнорани қутқариб қолиш йўлидаги беркитилган эшиклардан бирини очишга уринмоқчи бўлди.

Гулнора ўз қудрати ва отасининг қудратини бўрттириб юборишлик билан хатога йўл қўйди. Натижада болға билан сандон  ўртасига тушиб қолди. Каримов ўз қизининг келажакда  ўнгланиб кетиши ва сиёсий  шахс сифатида ўз ўрнига ўринбосар бўлишлигига ишониб, унинг   имкониятларида адашди. Лекин мақсадга етишиш учун президентнинг қизи бўлишни ўзи етарли эмас экан.  Гулноранинг очкўзлиги ва таъмагирлиги уни кўзини кўр қилди, салтанатга кўз тикиб турган рақибларини кўролмай қолди. Гулнора уларни ўзига муносиб рақиб деб билмади, ваҳоланки улар ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмас эдилар.

Юқоридагилардан Каримовни ўз қизига ишониб йўл қўйган хатосини  ва қизини ўзига ўринбосар бўлишига умид қилганлигини  кўрамиз, ваҳоланки Гулнора на Европа ва на қўшни Россия тарафидан қабул қилинмади, бундан ташқари Кремлни ўзи ҳам анчадан буён Каримовга қарши тиш қайраб юрибди.  Каримов малайларидан иборат бўлган итоатгўй итларига ўз ҳукмини ўтказишдан ожиз бўлиб қолди. Баъзан ит ўз эгасига ҳам ҳужум қилиб туради. Айниқса қонун, ўрмон қонунлари асосига қурилган бўлса, энг кучлиги яшаб қолади. Гулнора бу курашда барча имкониятларини бой берди. Унинг учун твиттер орқали маълумотлар жўнатишдан бошқа чора қолмади. Савол: уни ким химоя қилади? Уни ўзи кимга кераги бор?

Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар!

Шуни билингларки, жиноий низомнинг етакчиси тоғут Каримовдир. У ва унинг малайлари ўз жиноятларига ботиб қолишган, улар мамлакатдаги минглаб мусулмонларнинг қатлидан жавоб беришлари керак. Гулнорни мамлакатдан ким суриб чиқаради, қандай қилиб, буларни бизга ахамияти йўқ.  Каримов салтанатни ўз тўдасидан кимга мерос қилиб қолдиради, булар ҳам биз учун унчалик муҳим эмас. Уларнинг ҳаммалари ўз жиноятларига кўра қаттиқ жазоланишга лойиқлар. Улардан бирортаси ҳам Ўзбекистондаги мусулмонларни устидан ҳоким бўлишга лойиқ эмас.

Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар!

Аллоҳ Субханаҳу ва Таоло бизни яратди, бизга ҳаёт берди ва уни ўзи қайтариб олади. Бизнинг қандай яшашимиз ва нима учун яшашимизни ўзи яхши билади. Аллоҳ Субханаҳу ва Таоло расули Муҳаммад (саллалоҳу алайҳи ва саллам)ни Ислом рисолати билан юборди. У бизга  қандай яшашимиз ва Аллоҳ Таолонинг буйруқларига қандай қилиб амал қилишимизни баён қилиб берди. Қутулишнинг йўли Исломдир, адолат ёлғизгина Исломда бор.

Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар!

Бир бурда нон топиш учун минглаб йигит ва қизлар ўз мамлакатларидан узоқларга кетмоқдалар. Ваҳоланки Каримов, қизи ва унинг малайларига ўхшаган қонхўрлар халқнинг мол мулкини талон тарож қилмоқдалар.  Инсонларнинг ҳаётини захарга айлантирмоқдалар. Бу зулм ва зўравонликларга қачонгача сабр қиламиз!?

Зулмга сукут қилиш етар энди, биз сукут қилишлигимиз билан уларнинг жиноятларига шерик бўляпмиз.

Ўзгартириш замони келмадими!?

Фуқаролар, етимлар, беваларнинг ҳақларига риоя қилиш замони келмадими!?

Қурбонлар ва мазлумлар учун ўч олиш замони келмадими!?

Ўз азизлигимизга қатиш учун мусулмонларнинг Халифасини химояси остида бўлишимиз учун  унга байъат бериш вақти келмадими!?

Қурбонлар ва мазлумлар учун ўч олиш замони келмадими!?

Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар!

Биз Ҳизб ут-Таҳрирдагилар,  бизларни қўллаб-қувватлашга чақирамиз!

Халифалик давлатида пайғамбарлик минҳожи асосидаги  исломий  ҳаётни қайтадан бошлашлик учун фаолият олиб бориш учун бизларга қўшилинглар!

Бизнинг қўлимизда Роббимиз Субаҳанаҳу ва Таолонинг хузуридан бутун олам учун раҳмат бўлиб келган минҳож (дастур) бор. Бу минҳож ҳаётнинг барча соҳалари; шахсий, ижтимоий ва умумий ҳаётга тааллуқли бўлган барча муаммоларни энг тўғри ечимини ўз ичига олади.

Биз бу минҳожга эргашишлик билангина тез орада ғалабага эришамиз ва аввалги азизлигимизга қайтамиз.

Аллоҳ Таоло ўз китобида айтди:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

 “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир”. [24: 55]

Элдор Хамзин Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлимининг аъзоси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here