Москвада Сурия масаласи муҳокамада

418
0

0,0

“Сурия масаласини сурияликларнинг ўзлари ҳал қилиши лозим”, деб жар солаётган сиёсатдонлар Сурия масаласини ҳал қилиш учун ўзаро учрашувларини давом эттиришмоқда.

Куни кеча айни мавзуда Россия президенти Владимир Путин билан Саудия Арабистони разведка бошлиғи Бандар бин Султон Москвада учрашди. Учрашув чоғида икки сиёсатчи Женева-2 конференциясига тайёргарлик кўриш учун Суриядаги вазият ҳақида муҳокама юритишди.

Оммавий ахборот воситалари Россия президенти номидан сўзловчи Димитрий Песковга таяниб хабар қилишича, Путин Бандар бин Султон билан учрашиб Суриядаги вазият ҳақида, хусусан 22 январда белгиланган Женева-2 конференциясига тайёргарлик ҳақида муфассал шаклда фикр алмашишган.

Маълумки, Россия федерацияси Сурияда уруш бошланганидан буён юз эллик мингга яқин кишининг ёстиғини қуритган Башар Асадни дастаклаб келётган бўлса, Саудия Арабистони унга қарши курашаётган қулолли мухолифотни дастаклаб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here