“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир” [Нур: 55]
Негаки, вазиятлар мухолиф кучларининг ватанпарварлигидан келиб чиқмаётганини, Атамбаев ўзининг ҳокимиятни қўлга киритиш тарихидан яхши билади. У ҳам худди хозирги мухолифат сингари Бакиевни қирғизлар мулкини талон тарож қилаётганликда, хизмат ўрнини суйиистеъмол қилиб, давлат ва халқ мулкини ўзлаштиришда айблаб, “Қумтор” масаласини ҳам кўтарган эди. Энди ўзи ҳам худди Бакиевнинг ўша вақтдаги ҳолатига тушди. Қизиғи у ҳам уларнинг келтираётган далилларини инкор қилиб, худди Бакиев сингари суд ва куч структураларини ўз манфаатларига қараб бир томонлама ҳаракатлантира бошлади. Ваҳолангки Атамбаевнинг ҳокимиятдаги ўрни, ўша пайтдаги Бакиевнинг ҳокимиятдаги ҳолатидан мустахкамроқ эмас. Лекин мухолифат ҳам илгариги ҳолатига нисбатан анча заиф.
Демак, масала бу икки томонни қўллаб юборадиган халқаро сиёсатдаги катта давлатларнинг таъсир қувватига боғлиқ. Буларнинг ҳар иккисидан улар ўз қўлларидаги қурол каби фойдаланиб, ўз манфаатларига мувофиқ ҳар қайсисини ишлатиша олади. Масалан: Атамбаев Россия билан АҚШ ўрталарида сарсон бўлди. У ҳар иккисини ҳам рози қилишни истайди. Лекин ҳар икки томон ҳам ундан ўз манфаатларини бир томонлама ечиб беришини талаб қилиб босим ўтказиб келишади. Россияни рози қилиш мақсадида Манасдан НАТО базасини чиқараётган бўлса, Туркияни восита қилиб АҚШ билан ҳам муомилаларини қайта тиклашга уриняпти. Баъзи бир маълумотларга кўра, АҚШ билан яширинча шартномалар тузаётгани ва АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси остига энг керакли ва Россияни хавфга солган алоқа тўлқинларини назорат қилувчи техналогияларини жойлаштириш мақсадида ер ости базасини таёрлаётган эмиш. Агар у шу ишлар билан АҚШни ҳам рози қила олган бўлса, мухолиф шахсларга қарши қўрқмай ҳужумга ўтиши аниқ. Чунки барча ҳокимиятни ағдариш учун олиб бориладиган ҳаракатлар, шу катта давлатларнинг бири томонидан қўллаб-қувватлаши билан амалга ошади. Чунки мухолифат олиб бораётган ҳаракатлар инқилобий мафкуравий кураш эмас, балки моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўзларидаги бойлик манбаъларини ҳокимият орқали сақлаб қолиш мақсадида олиб бориладиган шахсий кураш хисобланади. Одатда бу кураш деярли мақсадсиз, оқибатлари ҳақида тиниқ тасаввурга эга бўлмаган ва улар тили билан айтганда экстремистик тарзда олиб борилади.
Эй тарихда шу каби ишлар ортидан ўнлаган ўғлонларини бой берган Қирғиз халқи!
Сизларни яна алдашмоқчи: айтингларчи уларнинг бирортаси кетиб, ўрнига бошқасининг келиши сизларни аҳволингизни яхши томонга бироз бўлса ҳам ўзгартирдими? Ёки сизларни қолқон қилиб, қонларингиз эвазига ҳокимиятга келиб олганларида сизларга илгари берган бирорта ваъдаларини устидан чиқа олишдими? Хатто, илгари ўзлари айблаган ҳокимларни ҳаммасини алмаштира олмай туриб, инқилоб ниҳоясига етди дейишди. Ҳар бир давлат ағдарилиши эса, оддий халқ ва давлатнинг сезиларли заифлашишига олиб келди.
Эй Қирғизистондаги мусулмон биродарлар!
Билингки куфр катта давлатларга суяниб сизлардан фойдаланмоқчи бўлаётган қувватларнинг ўзлари ҳеч қандай кувватга эга эмаслар. Уларнинг хатто ҳокимиятга келиши ёки кетиши ҳам ўзларига боғлиқ эмас. Бакиев Россияга Манасдаги АҚШ базасини чиқариб юбориш ҳақида берган ваъдасининг устидан чиқа олмагани учун олиб ташланди. Акаев ҳам Россиянинг шу талабини амалга оширишдан ожизлик қилган эди. Энди навбат Атанбаевга келди.
Лекин бу қўғирчоқлар, ўзларига ваъда қилинган манфаатларга эришишда сизларнинг қувватингизни восита қилишади.
Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси сизларга мурожаат қилади!
Эътибор бераётган бўлсангиз Ислом асри бошланди. Мусулмон одам ўз қувватини фақат Ислом ва мусулмонлар манфаати томон сарфлаши лозим. Бунинг учун сизлардан юқоридагилар талаб қилаётган ноқонуний йўллар талаб қилинмайди. Балки ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида Ислом билан ҳаракатланишимиз учун ўрганишимизни ҳамда бошқа манфаатларимизни унинг асосида ва доирасида олиб боришимизни талаб қилади. Қирғизистон хозирда ўта хавфли ҳолатда қолди. Лекин хавф ички қувватлар томонидан эмас, балки халқаро сиёсатни бошқариб келаётган давлатлар ўртасида стратегик талаш минтақага айланиб қолганида. Яъни, хавф ташқи қувватлар томонидан билвосита ичимиздаги шахслар орқали келади. Бу сиёсий тўфонни биз мусулмонлар фақат Ислом мафкураси асосида дўст билан душманни англаш орқали сақлаб қола оламиз.
“Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ? Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар”. [Анъом 81:82]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими.
28 ноябр 2013 йил