Голливуд юлдузлари: Исроилни қўллаймиз

596
0

iste_israile_destek_veren_unlu_antorler_1408876929_1648Голливуднинг баъзи машҳур кино юлдузлари Ғазода мусулмон аҳолини ваҳшийларча қирғин қилган Исроилни дастаклашини билдирди.

Ғазо аҳлини қатлиом қилган Исроилга бериладиган актёрларнинг ёрдами ҳақида “Billboard”, “Variety”, “Hollywood Reporter” каби матбуот воситалари ва бир қанча турли газеталарда эълон қилинди. Хабарларда келтирилишича, Арнольд Шварценеггер, Сильвестр Сталлоне, Роген, Келси Грэммер, Жоэл, Бенджи Мэдден каби машҳур юлдузлар, шунингдек режиссер Иван Рейтман, ёзувчи Аарона, продюсер Майкл Ротенберг ва Ави Лернер, бастакор Майкл Найман, қобилиятли менеджер Дэнни Суссман ва мураббий Хаим Сабан каби кўзга кўринган шахслар айнан Ғазони қирғин қилишда Исроилни дастаклаш учун чиқарилган баёнотга имзо чекишди.

Улар томонидан чиқарилган ва Исроилни дастаклашлари билдирилган баёнотда инсоф юзасидан шифохоналар ва мактабларни бомбалашга изн бермаслиги айтилади. Аммо Ғазода қирғин қилинган бегуноҳ минглаган мусулмонлар, жумладан ёш болалар ва аёлларни ваҳшийларча қатл этилганлигидан кўз юмилади. Яъни уларнинг назарида агар болалар мактабда бўлса уларни ўлдириш мумкин эмас, аммо улар уйига қайтгач барча оила аъзолари билан ер билан яксон қилиш лозим. Бу билан дунёга танилган машҳур юлдузлар минглаган мусулмон аҳолини қирғин қилиш учун Исроилни дастаклаётганликларини яна бир бор ифодалашди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here