Россия Тожикистондаги базасини қайта жиҳозлайди

561
0

00

Тожикистон-Россия келишувига кўра, мамлакатда яна 40 йилга қолдирилган рус ҳарбий базаси кейинги йилларда модернизация қилиниб, унинг салоҳияти янада оширилади. Шартномани Тожикистон парламенти шу йил кузда ратификация қилган. Обьектни қайта жиҳозлаш режаси тузилган.

Шўролар даврида Афғонистон билан чегарани қўриқлаган 201-дивизия ҳозир Россиянинг чет элдаги энг йирик ҳарбий базаси ҳисобланади. Тожикистонда, шунингдек, русларнинг “Окно” – деб аталувчи космик назорат станцияси ҳам бор. Маҳаллий экспертларга кўра, булар Россияга нафақат Марказий Осиё, балки Ҳинд океанигача бўлган масофани назорат қилиб туришга ва таъсир доирасида ушлаб туришга имкон яратади.

Тожик эксперти Абдужаббор Йўлдошев базанинг қайта жиҳозланиши Россиянинг айни регионда ўз салоҳиятини кучайтиришга интилишдан дарак беришини айтади. Унинг фикрича, Россия Марказий Осиёни қўлдан бермаслик сиёсатини олиб бормоқда.

“Тожикистондаги базани кучайтириш, замонавий қуроллар билан жиҳозлаш, бу ерда ўқитиш ва машғулотлар ўтказишни замонавий услубга етказиш тадбирлари фақат бир нарсани кўзлайди: биринчи галда, қулай геостратегик пласдармни қўлдан бермаслик бўлса, иккинчидан, Афғонистондан Ғарб кучлари чиққанидан сўнг жанубий чегарага кутилган хавф-хатар олдини олиш”, – дейди у.

Рус таҳлилчиси, Москва Олий иқтисод мактаби ўқитувчиси Андрей Суздалсев Тожикистондаги сиёсий вазиятга баҳо бераркан, мамлакатнинг баъзи раёнларида ҳалигача марказий ҳукумат назорати тўла ўрнатилмаганини қайд этиб, рус ҳарбий салоҳиятини янада кучайтиришга шаъма қилади. Унинг фикрича, агар Афғонистонда йирик сиёсий-ҳарбий ўзгаришлар бўлиб қолса, ундан таъсирланган Тожикистондаги ички оппозиция, албатта, бўй кўрсатиши шубҳасиз.

“Афғонистондаги қарама-қарши кучлар ўзлари билан овора бўлсалар-да, биз ҳамма нарсага таёр бўлишимиз зарур”, дейди Суздалсев. “Албатта, Тожикистон шароитни яхшилаш учун қандайдир ўз амалий ҳаракатларини қилади, буни тушунамиз. Лекин бу кичик ва кучсиз армияси бўлган, бир талай ижтимоий-иқтисодий ички муаммоларга тўла ожиз давлат. Шундай экан, кўринишича бунда биз ўзимиз эплашимиз керак. Биз уларга, яъни Тожикистонга таянмаслигимиз керак, уларга таянсак умидларимиз барбод бўлади”, – дейди у.

Маҳаллий бир зобитнинг фикрича, аксинча мумкин қадар рус базасидан халос бўлган мақбул. “Бу база Тожикистон халқига эмас, мавжуд тузум ва системага керак, менга қолса осон бўлмаса ҳам, уларни узоғи билан 5-10 йилда чиқартириб юборар эдим”, дейди у.

Эксперт Йўлдошевга кўра, Россия ҳукумати минтақада таъсир доирасини кенгайтиришда Тожикистон билан чегараланиб қолмайди.

“Россия яна Қирғизистоннинг Ўш вилоятида яна бир базани жойлаштириш истагида. Хитой ҳам бу масалада бетараф эмас, улар ҳам Марказий Осиё ўз назоратида бўлишини исташади. Уйғурлар ўлкасида потенсиал низо ўчоғига эга Хитой Россиянинг минтақада ҳарбий салоҳияти ошишида ўзига хос бир буфер зонани кўради. Баъзи хитойлик экспертлар фикрича, Россиянинг Фарғона водийсида аскар сақлаши Шинжон-Уйғур мухториятида экстремистик ҳаракатлар олдини олувчи омил бўлиши мумкин, у ерда яширин норозилик анча баланд”, – дейди у.

Туркистон:

Аслида Россиянинг ўзи ҳам Тожикистондаги базасини ушлаб туришдан мамнун эмас. Вазият тақазоси уни мажбурлаб турибди.

Вазият эса, базанинг чиқиб кетиши ёки жиҳозларни янгиланмаса, Тожикистонни АҚШнинг ҳарбий техникасини умумий модрнизация (тубдан янгилаш) қилиб бериш таклифига рози бўлишига йўл очиб беради. Бу таклиф АҚШ томонидан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонларга илгари сурилган эди. Шундан кейин Россия Қирғизистонга 1.1 миллиард, Тожикистонни 4000000 доллорлик ҳарбий техник ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

Тожикистон Россия учун ҳар томонлама қулай мустамлака бўлиши билан бирга, Қозоғистон сингари стротегик қолқон вазифасини ҳам бажаради. Россия НАТОнинг минтақани ташлаб кетишидан кейинги муаммоларни шу минтақада тўхтатиб қолишни режалаган. Чунки Ўрта Осиёдан кейинги навбат Россиянинг парчаланишига келади. Шунинг учун Россия бизларни мусулмон биродарларимиздан қутқаришни эмас, балки ўзини бизларнинг минтақада бизларнинг маблағ ва жисмоний шахсларимиз билан урушни шу ерга кўчирмоқчи. Аслида бу бизларнинг эмас, балки устимиздаги мустамлакачи давлатларимизнинг бир бирлари ўрталаридаги уруш.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here