Муборак Рамазонда яна бир Уйғур Муслима ҳибсга олинди!

863
0

Муборак Рамазонда яна бир Уйғур Муслима ҳибсга олинди!

Муборак Рамазон ойининг биринчи куни саҳарлик пайтида Шарқий Туркистонлик Зайнаб Солиҳ Истанбулда ҳибсга олинди! Қарамоғида вояга етмаган ёш болалари ва 76 ёшли онаси бўлган Зайнаб Солиҳ Туркияда қонуний яшаш ҳуқуқига эга бўлишига қарамай, ҳали ҳам маъмурий ҳибсда қолмоқда. Унинг қамоқхонада узоқ муддат ушлаб турилиши кекса онаси ва ёш болалар учун қийинчиликнинг кундан кунга кучайишига сабаб бўлиши аниқ.

Бир томондан “Шарқий Туркистонлик биродарларимиздан ҳеч бири Хитойга топширилмаган,  топширмайди ҳам”, дейилар экан, бошқа бир тарафдан турмуш ўртоғи вафот этган ҳамда тўртта етим фарзанди ва 76 ёшли кекса онасининг таъминотидан жавобгар бўлган Муслима аёлни Хитойга топшириш учун айнан муборак Рамазон ойининг биринчи куни саҳарлик пайтида қамоққа олиш нимани англатади? Агар у бутпараст Хитой ҳукуматининг қўлига тушса, бошига не ҳоллар келишини бир тасаввур қилиб кўринг.

Бу ишга лоқайд бўлмаган доиралар ва адвокатларнинг экстрадицияни тўхтатишга қаратилган уринишларидан деярли бир натижа чиқмаётгани Туркия ҳукуматининг “Уйғур Мусулмонларини Хитойга топширмаслик” ҳақидаги даъволарини шубҳа остига қўяди.

Туркия халқининг 98 фоизи мусулмон бўлса-да, бироқ Эрдоган ҳукумати давлатни Ислом мафкураси асосида эмас, капитализм мафкураси асосида бошқариб келади. Бундай ҳолатда капитализмнинг асоси бўлган манфаат Исломнинг талаби бўлган ухувват (биродарлик)дан устун қўйилиши табиий. Шунинг учун Эрдоган ҳукумати Уйғур мусулмонларини Хитойга топширмаслигини тинмай такрорласа ҳам, аммо унинг учун Уйғур мусулмонларидан кўра Хитойдан келадиган манфаат муҳимдир. Масалан бундан аввал Туркиянинг Измир шаҳрида ҳибсга олинган 59 ёшли қашқарлик муслима аёлни Анқара ҳукумати Хитойга экстрадиция қилмаслигини маълум қилган эди. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, дараксиз ғойиб бўлган аёл Тожикистонга экстрадиция қилингани маълум бўлди. Ваҳолангки унинг Тожикистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Кейин нима бўлгани ҳақида ўйлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Агар баъзи мусулмонларни экстрадиция қилмай қўйиб юборган бўлса, албатта унинг ортида ҳам бир манфаат бўлади.

Азизликни Аллоҳнинг ҳузуридан эмас, аксинча бошқалардан кутган Ислом ўлкаларининг раҳбарлари ҳарбий ёки иқтисодий жиҳатдан кучли бўлган давлатларни ўзлари учун азизлик манбаи қилиб олишган. Ожиза бир аёлни айнан муборак Рамазон ойининг биринчи куни саҳарлик пайтида қамоққа олиш – бу Хитойга қарата “Биз сиз истаган ҳар бир ишга тайёрмиз”, деган бир ишорадир. Капитализм мафкурасига асосланган давлатдан бундан бошқасини кутишнинг ўзи нодонлик. Чунки манфаатни ҳар нарсадан устун қўйиш капитализмнинг табиатидир.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here