Таҳрири Шом ҳайъатининг намойишчи аёлларга ҳужум қилиши оқибати

423
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом ҳайъатининг намойишчи аёлларга ҳужум қилиши оқибати

Таҳрири Шом ҳайъати қамоғида сақланаётган йигитларнинг оналари ва аёллари Ғарбий Ҳалабнинг Саҳора қишлоғида уларни озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказган эди. Таҳрири Шом ҳайъати эса, ўзининг содир этаётган қатор шармандали жиноятлари доирасида намойишчи аёлларга ҳужум қилди. Ушбу қилмишга нисбатан Шимолий Идлибнинг Атма шаҳарчаси аёллари Саҳора аёлларига нусрат-ёрдам сифатида «Ким аёлларимизга қўл чўзса, унга ҳалокат етсин» номли баёнот чиқардилар. Баёнот ортидан Атма аёллари йигитларга қилинган зулмни рад қилиб, уларга ёрдам кўрсатиш ва аёлларга ҳужум қилинишини қоралашга қаратилган намойиш ўтказдилар. Саҳора аёлларига нусрат-ёрдам сифатида, Идлибдаги Дайр Ҳассон қишлоғи аёллари ҳам баёнот чиқардилар. Ушбу баёнотдан олдин Таҳрири Шом ҳайъати уларнинг ҳам икки нафар фарзандини қамоқ олиб, ўтказаётган намойишларига ҳужум қилди. Ғарбий Ҳалабдаги Бобакка қишлоғидаги эркакларга келсак, улар ҳам ўз опа-сингилларига ҳужум қилиниши ортидан плакатлар кўтариб чиқиб, ўзларини Саҳора аҳли билан бирга эканликларини ифодаладилар. Ноҳақ қамоққа олинган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини озод этишга бўлган талаблар доирасида, Ҳизб аъзоларидан бири Сомир Ийднинг ака-ука ва ёру биродарлари Таҳрири Шомнинг ниқоб таққан одамлари томонидан унинг қамоққа олинишини қоралаб баёнот чиқардилар. Сомир Ийднинг қамоққа олинишига Шимолий Ҳалабдаги Эъзоз шаҳрида Туркия разведка хизмати томонидан қамоққа олинган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг озод этилишини талаб қилгани сабаб бўлган эди. Шунингдек, Ҳизбнинг икки аъзолари Муҳаммаджон Ҳадид ва Аҳмад Исмоилнинг маҳалла аҳли ҳам Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик ходимлари томонидан қамоққа олинган ушбу фарзандларининг озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказдилар. Бу икки йигит ҳам Умматга мустамлакачи кофирлар қўли билан ағдарилган Халифаликнинг юз йиллиги аламли хотирасини эслатиш тадбирини ўтказишлари ортидан қамоққа олинган эдилар.

Роя газетасининг 2021 йил 17 март чоршанба кунги 330-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here