Ислом юртларидаги жинояткор режимлар

613
0

Ислом юртларидаги жинояткор режимлар

 1924-йили Халифалик қулатилганидан сўнг мустамлакачилар имкон қадар мусулмонларни бўлиб ташлашга киришишди. Натижада, Ислом Уммати элликдан ортиқ давлатларга бўлиб ташланди. Аниқроқ қилиб айтганда, мустамлакачилар, асосан Британия ва Франция исломий юрталарни бўлишиб олишди. Дастлаб, ушбу бўлиб ташланган исломий юртлар бевосита мустамлакачиларнинг колонияси бўлган бўлса, кейинчалик улар мустақиллик олишди. Аммо, бу мустақиллик мустамлакачиликни яширган парда бўлди. Чунки, улар ҳақиқий мустақил эмас эдилар.

 Бугунги Ислом оламидаги режимларни кўриб чиқадиган бўлсак, араб бўладими ёки турк ёхуд бошқасими фарқсиз – барчаси мустамлакачиларга боғлиқлиги, қарам эканлигини кўриш мумкин. Сиёсатчилари ўзаро кураш олиб боришади, аммо бу кураш «малайлик қилишга мен лойиқман» асосдаги курашдир. Уларнинг курашига мустақиллик, демкоратия деган ёлғон тус беради. Аслида мамлакатда қайси мустамлакачининг таъсири кучли бўлса, ҳокимият тепасига шу мустамлакачилар танлаган шахслар ёки партияларгина келади. Бунинг исботи ҳокимиятга янги келган шахс биринчи расмий сафарини, қайси давлат мустамлакаси бўлса, шу давлатдан бошлайди. Бироқ, баъзи ҳолларда, халқни алдаш ва нотўғри тасаввур пайдо қилиш мақсадида ҳокимлар ўзларининг мустамлакачиларига қарши гапириб, иккинчи даражали масалаларда уларга қарши туришга уринишлари ҳам мумкин.

 Афсуски, бундай кўриниш барча исломий мамлакатларда ўрин олган. Уларнинг сиёсий қарорлари, ички ва ташқи сиёсати мустамлакачининг кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади. Сиёсий ирода мустамлакачиларга боғлиқ бўлгани сабабли иқтисодий қарорлар ҳам мустамлакачиларнинг хоҳишларига биноан қабул қилинади. Мустамлакачининг компаниялари мамлакатдаги йирик лойиҳалар устида иш олиб боради. Натижада мустамлакачи мамлакатнинг табиий бойликларини талон-тарож қилади. Шу билан бирга, бу мамлакат мустамлакачилар ўз маҳсулотларини сотадиган бозорга айланади. Мустамлакачи ўзи учун фойдали бўлган бундай муносабатларни давлатлар ўртасидаги шартномалар билан мустаҳкамлайди, баъзида минтақавий ташкилотлар ташкил этади ва бу алоқалар (мустамлакачилик)ни шу ташкилотлар орқали бошқаради.

 Шунингдек, мустамлакачилар исломий юртлардаги ҳарбий соҳани ҳам ўз қўлларига олишган. Бир томондан, малай режимлар мустамлакачининг қурол-яроқларини сотиб олса, иккинчи томондан, мустамлакачи давлатда ҳарбийлари ва куч органлари ходимлар ўқитилади. Кучишлатар тузилма кадрлар шу мустамлакачи томонидан тайёрланади. Моддий куч ҳарбийлар қўлида бўлгани сабабли мустамлакачилар уларни тайёрлашга алоҳида эътибор беради. Худди шу тарзда мустамлакачилар маданиятни ҳам ўз қўлига олишади. Икки (мустамлакачи ва унинг таъсир остидаги) мамлакат ўртасидаги маданий-маърифий тадбирлар, конференциялар ва илмий форумлар қулликни кучайтириш ва мустамлакачини дўст сифатида кўрсатишга қаратилган.

 Режим тепасида турган малай ҳокимлар бу ҳолга кўникиб бўлишган, улар ҳолатни ўзгартириш у ёқда турсин, аксинча, ҳокимиятга келиш ёки ҳокимиятда қолиш учун ўз халқига эмас, балки ушбу мустамлакачиларга суянишади. Улардан ёрдам кутишади, уларга ёлворишади. Улар ҳокимият тепасига келиб олишгач, ҳатто, мусулмонларнинг қонини тўкиш, Исломга қарши ишларни амалга оширишга тўғри келсада мустамлакачи хожасининг буйруқларини қулоқ қоқмай бажаришади.

 Мустамлакачилар ушбу малай режимларнинг қонини сўриш билангина чекланиб қолмай, уларни минтақвий курашларга олиб киради. Бугун Яман, Ливия ва бошқа исломий юртларда тўхтамай  давом этиб келаётган урушлар бошида мустамлакачилар туришипти. Мусулмон мамлакатларидаги режимлар эса мустамлакачилар манфаати учун бу урушларга аралашмоқда.

 Мусулмон мамлакатлардаги мустамлакачига малай бу режимлар ўз ҳокимиятини кучайтириш учун миллатчилик, ватанпарварликка чақиришади, халқни шу ифлос фикрлар билан заҳарлашади.

Бу фикрлар мусулмонларни Исломдан узоқлаштиради, Умматнинг бирлашишига тўсиқ бўлади. Ҳукмдорлар Ислом ўз ҳокимиятига таҳдид туғдиради деб ҳисоблашади, шунингдек, Исломга қарши кураш бу – мустамлакачиларнинг кўрсатмаси. Шу сабабли малай режимлар мамлакатда дунёвийликни ёйиш, Исломни бузиб кўрсатишга жиддий ҳаракат қилишмоқда.

 Шу сабабларга кўра, бугунги кунда мусулмон мамлакатларидаги режимлар мусулмонларнинг бирлашиши ва Ислом ҳукмронлиги йўлида тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ислом ва Уммат ҳаётида бу режимларга ўрин йўқ. Мусулмонлар мустамлакачига малай бу режимларни қулатиб, уларнинг харобалари устига Умматнинг азизлиги ва буюклигига қайтарадиган, Исломни татбиқ қилиб, одамни одамга қули бўлишидан Аллоҳга қуллик қилишига олиб чиқадиган Халифаликни тиклашлари керак. Мана шунда бу мустамлакачилик тузуми қулайди ва мусулмонлар Исломни татбиқ қилиб, яна қайта бирлашадилар!

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here